Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий


БОБ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ яратилиши, БОСҚИЧЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ


Download 292 Kb.
bet5/14
Sana21.09.2023
Hajmi292 Kb.
#1683535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий

2 БОБ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ яратилиши, БОСҚИЧЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
2.1. Тадқиқотнинг методологик манбалари

Шахс муаммосига ёндашув В.Н.Мясишевда инсондаги биологик ва ижтимоийлик мутаносиблиги масаласини тушуниш билан чамбарчас боғлиқдир. Муносабатлар онг, инсоннинг хаётдаги турли томонлар билан танланган тажрибасига асосланган психологик алоқасини ифодалайди. У инсоннинг кечинмалари, хатти—ҳаракатлари, реакцияларида акс этади. Муносабат қизиқишлар даражаси, эмоциялар кучи, хохиш ва эхтиёжлар даражасини характерлайди ва шунинг учун ҳам шахсни ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга ҳар қандай муносабат каби у субъектив—объектив характерга эга ва мазмунлидир, Муносабатлар психологияси психологияда шахснинг махсус концепцияси бўлиб, шахснинг нормал ва психологик шаклланиши муаммоларини тадқиқ этишда катта аҳамиятга эгадир.


Шахс ва вазият мавжуд бўлган доирадаги ҳодисалар ва жараёнларни самарали ўрганиш фақатгина тизимли ёндашув асосида амалга ошиши мумкин. Мазкур ёндашувнинг умумий ҳолатларини конкретлаштириш ва психология фанига мослаштириш П.К.Анохиннинг функционал тизимлар назариясида ёритилган. Функционал тизим деганда жараён ва механизмларнинг шундай динамик ташкил этилиши тушуниладики, мазкур момент сўровларига жавоб берган ҳолда бу ташкил этилиш қайта, яъни марказий нерв системасини олинган мослашув самарасининг етарли ёки етарли эмаслиги ҳақида ахборот берувчи натижали афферентация оқимини ҳам белгилаб беради.
Ижтимоий гуруҳга кирган шахс ривожланиши социум характери, талаблари ва мақсадларига мос равишда юз беради. Бироқ бу мақсадларни инсоннинг социум вакили сифатида шаклланиш йўналиши, умумий характери ва доираси беради. Шахс шаклланишининг мураккаб ижтимоий-психологик механизмлари, ижтимоий ва психологик шароитларнинг ижтимоий-психологик омилларга ўтишини ишлаб чиқиш, икки қарама-қарши тенденциялар социализация ва индивидуализация индивидуалликнинг камол топишида баравар қатнашишлари учун шахснинг ўзини ўзи англашини ривожлантириш зарур.
Социометрик мавқеини ўрганиш билан жуда кўп психологлар - У. Бронфенбреннер, Н. Е. Гронланд, Я. Л. Коломинский, С. А. Котик, X. Лийметс, Р. Манн, В. С. Мерлин, Дж. Морено, Н. Н. Обозов, Л. С. Славина шуғулланганлар. Уларнинг тадқиқотлари асосан социометрик мавқе билан интровертлик-экстровертлик каби индивидуал-типологик хусусиятлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ўрнатишга (Г. В. Акопов), ташқи кўриниш, мактабдаги юқорироқ кўрсаткичлар, юқори мулоқотмандлик, дўстига ёрдам беришга тайёрлик (Н. Е. Гронланд), темперамент (С. А. Котик), эмоционал экспансивлик (Н. Н. Обозов), самарадорлик (Л. С. Славина) ва х.к.ларга йўналтирилган. Гуруҳ ривожланиши даражасининг шахслараро муносабатлар тузилмасига таъсири исботланган (Я. Л. Коломинский, В. С. Мерлин ва бошқалар).
Замонавий шароитларда ижтимоийлашув жараёни одамларнинг маънавий қиёфаси, эътиқод ва хатти-ҳаркатларига янги талаблар қўймоқда. Биринчидан бу шу нарса билан тақозо этиладики, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ўзгаришлар юқори маълумотли юқори малакали одамларга хосдир. Фақатгина мўлжалланган қайта ўзгаришларнинг зарурлигига чуқур ишонган одамгина тарихий жараённинг фаол, ҳаракатчан кучи бўла олади.
Иккинчидан, шахс ижтимоийлашувининг ҳаддан зиёд мураккаблиги уни амалга ошириш воситаларини доимий такомиллаштирилишини талаб этади. Улар янгиланишга, кундалик изланишга, ижтимоий муаммолар, шунингдек шахсий муаммоларни ҳал қилишда инсон ўрни ва масъулиятини конкретлаштириш ва тасдиқлашга мухтож. Учинчидан шахс ижтимоийлашуви барча ижтимоий муаммоларнинг ажралмас қисмидир. Ҳаёт шуни қатъий исботлайдики, бу ўта ўзаро алоқадор жараён бўлиб, объектив ўзгаришлар шунингдек оамлар онги ва хулқ-атворидаги ўзгаришлар ҳисобга олинмаса у бир хил даражада кўп маротаба ижтимоий жараённи тезлаштириши (ёки секинлаштириши) мумкин. Тўртинчидан, шахс ижтимоийлашуви одамлар онги ва хулқ-атворидаги салбий ҳолатларни енгишни назарда тутади. Ҳали ҳануз шахс социологияси қуйидаги саволларга жавоб бера олмайди: нима учун бир хил йўлдан юра бошлаган одамлар безори, ўғри ва умуман девиант хулқ-атвор эгаси бўлиб қолади? Нима учун одамларнинг бошқа қисми бюрократларга, лаганбардорларга, хушомадгўй, карьеристларга айланади? Ва ниҳоят шахс ижтимоийлашуви дунёвий ва миллий маданият таъсири остида рўй беради. Гарчи умуминсоний мотивлар ижтимоий онг ва хулқ-атвор туилмасида етакчи бўлса-да, миллий хусусиятлар таъсири кўпинча инсон қиёфасини белгилаб берувчи омил бўлиб қолади. Ижтимоийлашув жараёнида миллийлик феномени гарчи ижтимоий психология олдига унинг умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашувининг янги захираларини излаш масаласини қўйса-да, ҳар бир халқ, миллат ва элат, унинг ҳар бир вакили ижтимоий ҳаётида ижтимоий-психологик механизмларни чуқур тушуниш заруратига олиб келди.
Шахс ижтимоийлашуви тадқиқот объекти сифатида инсон аҳамиятли сифатларининг бир нечта эмас, балки чамбарчас бирлик ва ўзаро таъсирдаги бутун комплексини назарда тутади. У онг ва хулқ-атворнинг бутун йиғиндисини қамраб олади: билимлар, эътиқодлар, меҳнатсеварлик, маданият, тарбияланганлик, гўзаллик қонуниятлари асосида яшаш ва х.к. Одамлар онги ва хулқидаги стереотипларни ва атавизмларни енгиш мухим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга одам қандай соҳада ҳаракат қилмасин, унга фаолият ҳамроҳ бўлади. Бундан ташқари инсон жамият томонидан буюрилган нарсаларни пассив қайтармайди. У ўз ижодий кучларини намоён қилиш ва ўзини ўраб турган ҳодисаларга таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Маънавий компонент инсон ижтимоийлашувида белгиловчи аҳамиятга эга.
Собиқ совет психологлари Л.С.Виготский, Л.И.Божович, Д.Б.Эльконин, И.С.Кон ишларида шахс шаклланиш жараёнининг асосий босқичлари белгилаш, бола фаолияти мотивларининг ўзига хос диалектикани, ҳаракатлантирувчи кучлари ва кетма-кет алмашиниш механизмларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган. А.Н.Леонтьев икки инқирозли нуқтаи алоҳида тафовутлайди: шахснинг биринчи ва иккинчи туғилиши. Улар фаолиятлар ва ўзини ўзи англаш ўртасидаги иерархик муносабатларнинг ўрнатилишига мос келади.
“Шахс шаклланиши жараёни ўз ичига унинг ажралмас қисми бўлган онг ва ўзини ўзи англашнинг шаклланишини қамраб олади. Шахс онгли субъект сифатида фақатгина атрофни англамайди, балки ўзини ўзининг бошқалар билан муносабатини ҳам англайди. Шунинг учун шахсни психологик ўрганиш борасидаги олдимизда турман масала бу унинг ўзини ўзи англаши, ўз “мени” ҳақидаги саволлардир”3.
Л.И.Анциферова, Л..Божович, Л.С.Виготский, К.А.Абульханова-Славская ва бошқаларнинг таъкидлашларича ўзини ўзи баҳолаш ва рефлексив жараёнлар ижтимоий хулқ детерминациясида бош роллардан бирини эгаллайди.
Р.И.Суннатова (1999) ишларида ўзини ўзи баҳолашда конструктивлик ва деструктивлик компонентларини киритиш асослаб берилган. Мазкур характеристикалар ўзига эмоционал-қадриятли муносабат, ўзини қабул қилиш ва қабул қилмаслик билан боғлиқ бўлиб, ўзини ўзи баҳолаш тузилмасида мос келишлик даражаси билан белгиланади.
Шундай қилиб, тадқиқотимизнинг методологик асосини психологияда умум қабул қилинган ғоялар – шахс ижтимоийлашуви жараёни ҳам ички, ҳам ташқи таъсир этувчи омилларга боғлиқ қонуниятли характерга эга бўлиши ҳақидаги ҳолатлар, шунингдек С.Л.Рубинштейн, Л.С.Виготский, В.Н.Мясишев, А.Н.Леонтьев, В.А.Ядов ва бошқалар ғояларида илгари сурилган инсоннинг фаолиятнинг актив субъекти эканлиги, унинг қайта ўзгартирувчи, ташкил этувчилик фаоллиги биринчи навбатда ижтимоий хулқни ўзи томонидан бошқарилиши орқали амалга оширилиши ҳақидаги фундаментал ғоялар, шахс онтогенезининг бутун, шунингдек ўсмирлик даврида ҳам ижтимоий детерминацияга асосланганлиги ҳақидаги психологик концепциялар (Л.И. Божович, В.В. Давыдов, Я.Л. Коломинский, И.С. Кон, А.П. Краковский, Н.С. Лейтес, А.В. Мудрик, Д.И. Фельдштейн, В.Е. Чудновский, Д.Б. Эльконин) ташкил этди, шунингдек биз ўз тадқиқотимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган ва амалда татбиқ этилаётган “Соғлом авлод” ва “Баркамол авлод йили” Давлат Дастурларига ҳам асосландик.

Download 292 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling