Мундарижа Кириш i-боб спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий
Расм № 2 Психогеометрик шакллар методикаси натижалари
Download 292 Kb.
|
Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-расм Психогеометрик шакллар методикаси натижалари
Расм № 2 Психогеометрик шакллар методикаси натижалари
Норасмий (эмоционал) лидерларлардан фақатгина 6 нафари учбурчак шаклини танлаганлар, 4 нафари квадрат шаклини эътироф этдилар, яъни уларда меҳнаткашлик, меҳнатсеварлик, тиришқоқлик, бошлаган ишни охиригача етазиш хусусиятларининг устунлиги маълум бўлди. Сабр-тоқат, чидамлилик, таҳлилий фикрлаш, интизомлилик, қонун ва тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш уларга хос хусусиятлардир. Бундан ташқари, уларга хос бўлган рационаллик, эмоционал совуқлик шахслараро муносабатларга киришиб кетишларига халақит беради. Кутилмаган вазиятларда ўзларини йўқотиб қўйишлари билан ҳам бошқа тоифа инсонлардан тафовутланадилар. 14 нафар норасмий (эмоционал) лидерлар айлана шаклини афзал кўришди, яъни бу лидерларга шахслараро муносабатларни мувофиқлаштиришга йўналганлик, зиддиятлардан қочишга интилиш, мулоқотмандлик, эмпатияга мойиллик, зийраклик, фидоийлик хос эканлиги маълум бўлди. Бироқ бу тоифа инсонларда бирмунча қатъиятсизлик, эмоционаллик устунлик қилади ҳамда уларда ташкилотчилик ва бошқарувчилик қобилияти етишмайди (расм № 3). 3-расм Психогеометрик шакллар методикаси натижалари Сухбат-интервью ва социометрия натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ўйинга салбий таъсир кўрсатишда расмий ва норасмий лидерларнинг “ҳиссаси” бор. Айниқса экстремал вазиятларда, мусобақаларнинг зўриқишли лаҳзаларида расмий лидерлар орасидан ҳам, норасмий лидерлар орасидан ҳам шундайлари чиқадики, улар ўз вақтида командани жипслаштириш, руҳини кўтара олиш, ташаббусни қўлга олишга қодир бўлмйадилар. Кўп ҳолатларда тренерлар асосий умидни расмий лидерларга боғлайдилар. Расмий лидерларнинг баъзиларидаги “юлдузлик” касали, бошқа бир индивидуал-типологик хусусиятлар, ўзларига юқори баҳо бериш, ҳамма айбни фақат бошқа ўйинчиларга ағдариш каби ҳолатлар нафақат ўйин самарадорлигига таъсир кўрсатади, балки командадаги ижтимоий-психологик иқлимнинг бузилишига олиб келади. Айзенкнинг шахс типологиясини аниқлаш методикаси расмий лидерларларнинг аксарияти беқарор-экстраверт типига мансуб эканлигини кўрсатди. (экстраверсия-интраверсия 16,025ни ташкил этган ҳолда, нейротизм кўрсаткичи 17га тенг бўлди). Маълумки, беқарор-экстраверт сезгирлиги, серҳаракатлиги билан ажралиб туради. У ўзгаларнинг устидан ҳукмронлик қилишни ёқтиради, бирор нарса ёқмаса, дарҳол буни бировга айта олади. Руҳий ҳолати ва жараёнлари тез ўзгариб туради, унинг жаҳлини чиқариш осон. Жаҳли чиққан вақтда ҳеч кимни танимайди, бировнинг аламини, бошқадан олиши мумкин. Эмоционал лидерлар орасида 3 нафарида беқарор экстравертлик, 16 нафарида барқарор экстравертлик аниқланди, юқорида таъкидлаганимиздек, барқарор-экстравертлар мулоқотга тез кириша оладилар, ҳар бир жамоанинг юраги бўла оладилар. Улар ҳар бир инсоннинг юрагига яқин сўзларни топа оладилар, яхши кайфиятни улаша оладилар. Барқарор-экстравертлар кайфиятининг ўзгарганлигини уларнинг юзларига қараб ҳам билиб олиш мумкин. Улар баъзида жуда сергап бўлишлари ҳам мумкин. Барқарор-экстравертларнинг раҳмларини тез келтириш мумкин, ҳар доим дадил ҳаракат қиладилар. Улар ҳар бир ишни қизиқиш билан бошлайдилар, лекин ҳамма вақт ҳам охирига етказмасликлари мумкин. Ҳамма ерда сардор, бошлиқ бўлишни ёқтирадилар. Ўз фикрларини дадил ҳимоя қиладилар. Барқарор-экстравертлар кўпинча хушчақчақ бўлиб, шароитга тез ва осон мослаша оладилар. Эмоционал лидерларнинг 5 нафарида эса барқарор интроверсия устунлик қилиши аниқланди. Маълумки бу типдаги инсонлар доимо ҳушёрликни ақлли хатти-ҳаракатларни биринчи ўринга қўядилар. Улар ҳеч бир фаолиятни биринчи бошламайдиган пассив-суст, ҳар бир ишда “етти ўлчаб, бир кесадиган” эҳтиёткор, ҳар бир ишни чуқур мулоҳаза юритган ҳолда қиладиган, ақлли, тинчликни севадиган, бошқарувчан, ишонувчан, ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат қилишга мойил бўлган вазмин, бир маромда ҳаракат қиладиган хотиржам шахслар бўлиб ҳисобланади Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Айзенк методикасининг ёлғон шкаласи бўйича ўртача кўрсаткич 4,7ни ташкил этди, бу текширилувчиларимиз ижтимоий жиҳатдан мақбул жавобларни беришга интилганликларидан далолат беради. И,Воронин (2002) тадқиқотларидан маълумки, спортчи-лидерлар низога киришишнинг юқори даражаси билан ажралиб турадилар. Бизнинг маълумотларимиз унинг хулосалари билан ҳам мос келади, яъни спорт командаларидаги лидерлар низога киришиб кетишга мойиллик даражалари юқори бўлади. Кўпчилик ҳолатларда низо юзага келганида лидер-спортчилар рақобат стратегиясини афзал кўрадилар, ҳамкорлик ва келишувга бориш позициясидан йироқда бўладилар. Таъкидлаш жоизки, командалардаги эмоционал лидерлар низога киришишнинг ўртача даражасига эга бўладилар, низоли вазиятларда рақобат ёки ҳамкорлик позициясини эгаллайдилар. [41% ва 33% спортчилар]. Спорт командаларида салбий ҳолат сифатида “изоляцияда қолган” ёки аутсайдер ҳисобланган спортчиларнинг мавжудлигини ҳисоблаш мумкин. Улар озчиликни ташкил қилсаларда, лекин барибир спортчилар командаларида бундай ҳолатнинг учраши ачинарли ҳол. Мазкур спортчилар учун низога мойилликнинг ўртача даражаси хос бўлиб, низо пайтида улар қочиш ёки мослашиш хулқ-атворини танлайдилар, уларнинг командада мавжудлиги шерикларининг шахслараро муносабатларга етарлича эътибор бермаслигидан далолат беради. Шу ўринда расмий ва норасмий лидернинг ўйинга салбий таъсирини профилактика қилиш борасида қандай тадбирларни амалга ошириш мумкин деган савол туғилади. Биз олинган маълумотларни таҳлил қилиб чиқиб, шундай хулосага келдикки, биринчидан Е.Ильин таъкидлаганидек, мусобақа жараёнларидаги кутилмаган вазиятларда ва умуман ўйин шароитида команда лидерлари ҳақиқатан ҳам ўйин тақдирига қанайдир таъсир кўрсата олишлари учун улардаги салбий хусусиятларни бартараф этиш, ижобий хусусиятларни ривожлантириш лозим. Шунингдек, тадқиқот давомида маълум бўлдики, ҳақиқатан ҳам бир нечта тадқиқотчилар таъкидлаб ўтган команданинг тўлиқ муваффақияти учун командада албатта якка ҳукмрон лидер бўлиши лозим, албатта бунга эришиш жуда қийин. Чунки кўпинча расмий лидер тренерларга маъқул келса-да, командадошлар томонидан ҳар доим ҳам тан олинавермайди. Якка хукмрон бўла оладиган лидер эса ҳам инструментал, ҳам эмоционал лидерга хос бўлган ижобий хусусиятларни ўзида шакллантира олиши лозим. Аммо аксарият ҳолларда расмий лидерларда ўзини ўзи юқори баҳолаш, кўп ҳолатларда шерикларини менсимаслик, улар билан муомаласининг мураккаблигини кўрсак, эмоционал лидерларда гарчи инсоний хислатлар яхши ривожланган бўлса, ташаббускорлик, вазиятни қўлга олиш, мураккаб ҳолатлардан командадошларини тўплаб олиб чиқиб кета олиш қобилиятини кўрмаймиз. Шунинг учун фикримизча олиб бориладиган психокоррекцион чора-тадбирлар моҳияти айнан шундай хусусиятларни шакллантиришга қаратилган бўлмоғи лозим. Download 292 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling