Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


Иш жойларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аттестациядан ўтказиш


Download 0.55 Mb.
bet16/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

9. Иш жойларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича аттестациядан ўтказиш.
Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказиш - бу иш берувчининг қонунчилик билан мухрланган шунчаки расмий мажбурияти бўлибгина қолмай, балки меҳнат шартномасининг иккала томони - ташкилот ва ёлланган ходимнинг тўлақонли фаолияти учун зарур бўлган тартиб-таомил хамдир. Шу сабабли мамлакатимизда меҳнатни мухофаза қилиш сохасининг асоси айнан иш ўринлари аттестациясидан бошланади.
Иш ўринларини аттестацияси рискларни бахолашда дастлабки қадам хисобланиб, бугунги кунда унинг натижалари иш берувчи учун хам, ходим учун хам жуда мухимдир.
Кўпчилик учун оддий расмиятчилик деб қараладиган ушбу тартиб-таомилга кўп нарса: хусусан, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитида, оғир меҳнат билан банд ходимларга йиллик қўшимча ҳақ тўланадиган таътиллар, қисқартирилган иш вақти, кўшимча якка тартибдаги химоя воситалари, прафилактика озиқ-овқат махсулотлари берилиши ёки берилмаслиги, тиббий кўриклар ташкил қилиниши, имтиёзли шартларда пенсия тъминотига бўлган ҳуқуқини аниқлаш боғликдир.
Зеро, бугунги кунда юқорида келтирилган имтиёзлар ва компенсациялар меҳнат шароитига боғлик равишда ҳар бир ходим учун белгиланилганини ёдда тутиш керак ва бунинг учун меҳнат шароити қай даражада зарарли ёки оғирлиги айнан аттестация вақтида аниқланади.


Нима учун аттестациядан иш берувчи манфаатдор?
Иш ўринлари аттестациядан ўтказилмаган тақдирда, уларда меҳнат қилаётганлар меҳнатни мухофаза қилиш талаблари бузилганлиги оқибатида бажараётган ишлари ўзларининг хаёти ва соғлиғига тахдид солаяпти, деб ҳисоблаган тақдирда, турли хил компенсацияларни талаб қилишга ва хатто ишни бажаришни рад этишга хақли. Буни натижасида корхонанинг иқтисодий самарадорлигига, махсулот ишлаб чиқарилишини камайишага ва бошқа корхона иқтисодига таъсир қилиши мумкин бўлган оқибатларга олиб келиши мумкин.
Чунки аттестациядан ўтказилмаган иш ўринларида меҳнат шароитлари хавфсиз деб ҳисобланиши мумкин эмас. Бугунги кунда эса айнан иш берувчи меҳнат шароиттлари норматив хужжатлар талабларига мувофиқлигини исботлаши керак. Шундан кейин ходим унинг иш ўрнига қайси зарарли омиллар таъсир қилиши ва зарарли меҳнат шароити аниқланган тақдирда унга қандай имтиёз ва компенсациялар берилиши лозимлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади.
Шунингдек, иш ўринлари аттестациядан ўтказилган ташкилотларда қонун билан низолар эхтимоли пасаяди, касб касалликлари, жарохатлар сони камаяди, компенсация тўловларига сарф-харажатлар мақбуллаштирилиб, келгусида улар ишлаб чиқариладиган махсулот таннархига киритилиши мумкин.
Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидир.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling