Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


-§. Пахта етиштиришда органик ўғитлар билан ишлов беришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари


Download 0.55 Mb.
bet24/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

12-§. Пахта етиштиришда органик ўғитлар билан ишлов беришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
68. Органик ўғитлар билан ишлашда тракторчи-машинист асосан транспорт воситасини ишлатишдаги хавфсизлик талабларига риоя қилиши шарт.
69. Ишни бошлашдан олдин болтли бирикмаларни, редукторда сурков мойи борлигини, транспортёр занжирларининг таранглигини текшириб кўриш ва кардан вални қўлда айлантириб юритма механизмларда қисиб қоладиган жойлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
70. Транспорт воситасига ўғит билан бирга қаттиқ нарсалар (тош, тахта ва бошқалар) тушиб қолмаслигини кузатиб туриш лозим.

13-§. Пахтани ташишда хавфсизлик талаблари
71. Автомашина ёки тракторларда ҳамда механизмлар ёрдамида бажариладиган ортиш-тушириш ишларида ишлашга қуйидаги шахсларга рухсат берилади:
18 ёшга тўлганлар;
ушбу касбда ишлашга ҳуқуқи борлиги ҳақида гувоҳномаси бор шахслар;
техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома олган ва имтиҳон топширган шахслар;
тиббий кўрикдан ўтганлар.
72. Автомобиллар ва тракторларнинг газ чиқариш қувурлари созланган учқун ўчиргич билан таъминланган бўлиши керак.
73. Пахта хом ашёсини ташишда тракторга тўрттадан ортиқ тиркама улаш тақиқланади.
74. Пахта тайёрлаш пунктларида трактор ва автомобилларнинг тезлиги 10 км/с дан, буришларда эса — 5 км/с дан ошмаслиги керак.
75. Тиркама аравани орқага юргазишда унинг бурилиб кетмаслиги чорасини кўриш керак. Орқага юргазиш учун яқинида турган одамларни огоҳлантириш ва товуш сигнали бериш керак.
76. Пахтани автомашина, трактор ва тиркамаларда ташилганда, улар бортларидан пахта ошиб кетмаслиги ва брезент ёки қалин мато билан ёпилиши ва бортнинг ҳамма томонидан 10 — 15 см пастга тушиб туриши керак. Устига тўшалган брезент ёки мато арқон билан боғлаб қўйилади.
77. Автомобиль, трактор ва тиркамалар бортларида одамларни ташиш тақиқланади.
78. Автотранспорт воситаларининг бортлари устига брезентларни тортиш ёки тушириш учун чиққанда юқори учига илгак илинган тиркама нарвонлардан ёки кузовларда мавжуд бўлган вертикал нарвонлардан фойдаланилади. Автомобиль кузови устида пахтани зичловчилар ҳимоя камарлари ва узунлиги 2,6 м бўлган, қарама-қарши бортларга боғланган арқонлар билан таъминланишлари керак.
79. Автотранспорт бортида пахта бор вақтда учқун чиқарувчи асбоб-анжомлардан фойдаланган ҳолда созлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling