Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


-§. Пахтани ғарамдан ва ёпиқ омборлардан қўлда олишда


Download 0.55 Mb.
bet26/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

16-§. Пахтани ғарамдан ва ёпиқ омборлардан қўлда олишда
хавфсизлик талаблари
94. Пахтани ғарамлардан ва ёпиқ омборлардан қўлда олишга фавқулодда ҳолларда, машиналар бузилиб қолганда рухсат этилади.
95. Пахтани ғарамнинг устида туриб пастга ташлаётган ишчилар ҳимояловчи мосламалардан фойдаланишлари керак.
96. Ғарамдан пахтани олиш унда тик деворлар ҳосил қилиш ва катта пахта бўлакларини ерга ёки транспортёр тасмасига ташлаш тақиқланади.
97. Ғарамнинг пастки қисми икки метр масофада арқон ёки сим билан ўраб қўйилади ва «Хавфли майдон» деб ёзилган огоҳлантирувчи белги осиб қўйилади.

17-§. Пахтани қабул қилиш пунктларидаги лабораторияларга қўйиладиган хавфсизли к талаблари
98.Лаборатория хоналари амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Умумий оқма-тортма вентиляциядан ташқари, лаборатория хоналари ҳаво тортувчи мосламалар (шкафлар) ёки ҳавони сўриб олиш учун вентиляция қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
99. Лаборатория ходимлари қўлланилаётган кимёвий моддалар, материалларнинг ёнғин жиҳатидан хавфлилик даражасини билишлари ва улар билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари шарт. Моддалар ва материаллар лабораторияда қатъий навлари бўйича сақланиши керак. Ўзаро кимёвий таъсири ёнғин ёки портлашни юзага келтириши мумкин бўлган моддаларни биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.
Лабораториядаги мебель ва ускуналар ёнғин вақтида одамларни чиқишига тўсқинлик қилмайдиган тарзда ўрнатилиши керак.
100. Заҳарли моддалар билан ишлашга мўлжалланган хоналар лабораториянинг бошқа хоналаридан ажратилган, тегишли тарзда жиҳозланган ва бошқа хоналарнинг вентиляциясига боғлиқ бўлмаган ҳаво тортувчи мосламаларга эга бўлиши лозим.
101. Зарарли ва ёнувчи буғ ва газлар ажралиши билан кечадиган ишлар олиб борилаётган тортувчи шкафлар юқори ва қўйи сўрмалар, шунингдек, суюқликнинг полга оқиб тушишининг олдини олувчи ён деворлар билан жиҳозланиши керак.
Шкафнинг 15—20 см га очиб қўйилган табақалари кўндаланг кесимида ҳавонинг тезлиги 0.5 дан 0.7 м/сек атрофида бўлиши лозим.
Ўта зарарли моддалар (сариқ қонсимон туз) билан ишлаганда ҳавонинг тезлиги 1 дан 1,2 м/сек оралиғида бўлиши керак.
102. Тортувчи шкафлар герметик газ ўтказмайдиган арматура ичига жойлаштирилган электр лампочкалар билан жиҳозланиши, уларнинг включателлари тортувчи шкафдан ташқарида, штепсел розеткалари эса иш столининг қисқа ён томони бўйлаб тортувчи шкафдан ташқарида жойлашиши керак.
103. Олов ҳамда ёниш ва портлаш хавфи бор моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва шкафлар ёнмайдиган материал билан тўлиқ қопланган бўлиши, кислота ва ишқорлар билан ишлашга мўлжаллангани эса зангламайдиган материал билан қопланиб, ёнмайдиган материалдан ён девори бўлиши керак.
104. Иш столлари ва шкафлардаги газ ва сув кранлари уларнинг олд деворлари томонида жойлаштирилиши ва кранни тасодифан очиб юборишнинг имкони бўлмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Катта миқдордаги кимёвий лаборатория идишларини ювиш учун алоҳида ажратилган ювиш хонаси мавжуд бўлиб, имкон қадар лабораториянинг марказида жойлашиши керак.
105. Ювиш хонаси ювиш столлари билан жиҳозланиши керак. Улардан бири зарарли ва ҳиди кучли моддаларни йўқотиш ҳамда хромли аралашма билан ювиш учун тортувчи шкафли, иккитаси эса содали ва тоза сув билан ювиш учун.
106 Лабораториядаги ҳаво алмашинуви шундай ҳисоб-китоб қилиниши лозимки, ишчи хоналарнинг ҳавосидаги заҳарли портловчи газлар, буғлар ва чангнинг амалдаги концентрацияси амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида белгиланган энг кўп йўл қўйиладиган концентрациядан ортиб кетмаслиги керак.
107. Кислота ва ишқорлар кимёвий моддалар омборида жойлаштирилиши керак. Кислота ва ишқорларни майдончаларда сақлаганда уларга ҳаво ёғинлари ва қуёш нурлари тушишининг олдини олиш учун соябон қилиниши керак.
108. Кислота ва ишқорларни ертўлада сақлаш тақиқланади.
109.Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар қўйиладиган поллар кислотага чидамли материалдан ишланиб, тўкилган кислотани махсус идишга йўналтирадиган тарновлар томон қиялиги бўлиши лозим.
110. Кимёвий моддалар омборлари тўкилган ишқор ёки кислотани нейтраллаш учун етарли даражада воситалар билан таъминланган бўлиши лозим.
111. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар дастали мустаҳкам тўқилган саватларга ёки махсус яшикларга жойланиши лозим, уларсиз мазкур суюқликларни ташиш тақиқланади.
122.Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар учун шиша идишнинг сиғими 1 л дан ошмаслиги, сиғими каттароқ бўлганда эса герметик ёпиладиган металл ғилофга эга бўлиши керак.
113. Лаборатория хоналарида паст кислотали моддаларни (диэтил эфири, ацетон ва бошқалар) сақлаш қатъиян ман қилинади.
Ишлар якунлангандан сўнг ушбу моддалар сақлаш учун махсус хона (омбор)га чиқарилиши лозим.
114. Ёнғин ва портлашга хавфли суюқликлар тасодифан тўкилганда газ горелкалари, қиздириш асбоблари дарҳол ўчирилиши, ташқаридаги умумий электр ўчиргич билан хона узиб қўйилиши, тўкилган моддалар кўп миқдорда бўлганда қўшни хоналардаги барча қиздириш асбоблари ҳам ўчирилиши, тўкилган жойга қум сепилиши лозим.
115. Ёқилғи моддаларининг аланга олган ҳолатида (ёнғин пайдо бўлганда) махсус йўриқномага мувофиқ ёнғинни ўчиришга чоралар кўрилиши зарур.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling