Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


-§. Пахта тозаловчи ускуналарга қўйиладиган талаблар


Download 0.55 Mb.
bet28/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

19-§. Пахта тозаловчи ускуналарга қўйиладиган талаблар
139. ЧХ-3МI тозалагич қобиғида ўрта чўткали вал қаршисида машинанинг бутун эни бўйича назорат ойнаси, машина юргазгичи билан блокировка қилинган очилувчи қопқоғи бўлиши керак.
140. Қозиқли барабаннинг ҳаракатни узатувчи қисмини тўсиғи ва тозаловчи ЧХ-3МIнинг вариаторида очилувчи қопқоқ бўлиши ва у барабан электродвигатели билан блокировка қилинган бўлиши керак.
141. Тозаловчи ЧХ-3МI аррали барабанлари қобиқларини беркитувчи ускуналари бўлиши керак.
142. Тозаловчи ЧХ-3МIнинг очилувчи қопқоқларидан (иккитаси ён томонидан, учтаси орқа томондан) фақат блокировка қилинган тўсиқлари очилиши керак.
143. Тозаловчи ЧХ-3МIнинг пахта туширувчи лотоги намуна олишга мўлжалланган очилиб ёпиладиган қопқоқ билан таъминланиши керак.
144. Тозаловчиларнинг қопқоқлари яхши ёпилиши ва машина ишини назорат қилиш учун дарчалари бўлиши керак.
145. Тозаловчилар чанг ҳавони сўрувчи ускуналарга эга бўлиши ва улар цехнинг умумий вентиляция системасига уланган бўлиши керак.
146. Тозаловчи ЧХ-3МIнинг юқорида жойлашган қисмларини бошқариш учун махсус майдончали кўчма нарвондан, ЧХ-3М2 тозаловчида эса ушлагичи ва майдончаси бор бўлган кўчма нарвонлардан фойдаланилади. Нарвон машинага илгаклар ёрдамида илиб қўйилади.
147. Колосник панжараларини, аррали ва қозиқли барабанларни тозалаш, ўралиб қолган пахталарни олиш ишлари блокировка қилинган қопқоқ ва ён тўсиқлар очилиб, огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилгандан сўнг бажарилиши лозим.
148. Тозаловчи 6А12М1нинг очилувчи қопқоқлари ва эшикларининг зичловчилари ва илгаклари соз ҳолатда бўлиши керак.
149. 6А12М1 тозаловчисининг юқоридаги қопқоғи қозиқли барабан ҳаракат узатувчиси билан блокировка қилинган бўлиши керак.
150. 6А12М1 тозаловчисидаги қозиқли шнекларнинг очиқ жойлари машинадан пахта тушадиган қисмларида махсус қобиқ билан ёпилиши керак.
151. 6А12М1 тозаловчисидаги қозиқли барабанларнинг юқоридаги қисмларини бошқариш ва машинани тозалаш учун иш майдончалари ва ушлагичлар билан таъминланган нарвонлари бўлиши керак.
152. Тозалагичлар чанг тортиш тизимига эга бўлиши ва цехни чангсизлантириш вентиляциясига уланган бўлиши керак.
153. Тўрнинг юзасини ёпиб турувчи, очилувчи қопқоқ очиқ ҳолатда туриши ҳамда қулф-дастаги бўлиши керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling