Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


-§. Ходимларни транспорт воситасида дала ишларига олиб бориш ҳамда олиб келишда хавфсизлик талаблари


Download 0.55 Mb.
bet21/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

4-§. Ходимларни транспорт воситасида дала ишларига олиб бориш ҳамда олиб келишда хавфсизлик талаблари
22. Ҳар бир транспорт воситасига жойлаштириладиган ходимлар сони транспорт воситасининг техник ҳолатидан келиб чиққан ҳолда раҳбарият томонидан белгиланиши ҳамда ҳар бир транспорт воситасидаги одамлар рўйхатга олиниши лозим.
23. Ҳар бир транспорт воситасидаги ходимларга алоҳида масъул шахс тайинланади. Масъул шахс уларни назорат қилиб бориши лозим. Бунда ходимларни ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаларидан, уларнинг юкларини олиб боришда эса, юк ташишга мўлжалланган транспорт воситасидан фойдаланиш шарт.
24. Транспорт воситасида ходимларнинг транспорт воситаси ойнаси ҳамда бошқа жойларидан қўл, бош ва бошқа аъзоларини чиқаришлари тақиқланади.
25. Ходимларни олиб кетаётган транспорт воситасида иш қуроллари транспорт воситасининг алоҳида мослаштирилган қисмида жойлаштирилган бўлиши лозим.
26. Ходимлар транспорт воситасидан тушганларида, йўлни кесиб ўтишлари масъул шахс бошчилигида, транспорт воситасининг орқа томонидан ташкил қилиниши лозим.
27. Ҳайдовчи йўлга чиқишдан олдин йўловчиларга транспорт воситасига чиқиш ва тушиш қоидалари ҳамда транспорт воситаси ҳаракати вақтида ўзларини қандай тутишлари тўғрисида йўл-йўриқ бериши лозим.
28. Ҳайдовчи транспорт воситаси кабинасида рухсат берилганидан ортиқ одам олмаслиги керак. Тиркамаларда одамларни ташимаслик лозим.
29.Одамларни ташиш учун мўлжалланган юк ташувчи транспорт воситасининг кузови бортининг юқори қисмидан 150 мм пастга ўрнатилган ўриндиқлар билан жиҳозланган бўлиши зарур. Орқа ва ён томонлардаги ўриндиқлар мустаҳкам суянчиққа эга бўлиши лозим.
30. Транспорт воситаларининг ичида одамлар бўлганда, транспорт воситасининг тезлиги соатига 60 км дан ошмаслиги лозим.
31. Одамларни ярим тиркамаларда ташишга рухсат этилмайди. Кузов бортлари билан баробар ёки баланд жойлашган ва бўйига узун бўлган юклар устида одамларни олиб кетиш ман этилади.
32. Қишда занжирли транспорт воситаларида одамларни ташишга йўл қўйилади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling