Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар
Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Download 0.55 Mb.
|
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)
Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси учун меҳнатни муҳофаза қилиш
бўйича наъмунавий йўриқнома Мазкур соҳа бўйича намунавий йўриқнома меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат талабларини ўз ичига олган қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, касб ва малака талабларига мувофиқ пахта тозалаш заводида ўз ишларини бевосита бажарадиган Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси учун мўлжалланган. Умумий хавфсизлик талаблари 1. 18 ёшдан кичик бўлмаган, ходимлар мустақил тарзда ишга киришдан аввал қуйидагилардан ўтишлари керак: - Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ишга яроқли деб топилиш учун мажбурий дастлабки (ишга қабул қилинганидан кейин) ва жорий (иш пайтида) тиббий кўриклар (текширувлар)дан; - ишларни бажариш учун хавфсиз усул ва методларни ўрганиш, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кўрсатма олиш, иш жойида амалиёт ўташ ва меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бўйича билимларни текшириш. 2. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси ишнинг табиати билан боғлиқ қуйида келтирилган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳимояланиш учун меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт: - Минерал ўғитларни тара ёрдамида кўчирилиши; - Худуддаги тахланган юк тўпламлари; - ўткир, тиғли, санчувчи бурчакларнинг бўлиши; - ҳаракатланувчи машина, механизм ва уларнинг қисмлари; - электр занжирида кучланишнинг юқори бўлиши, қисқа туташув инсон танаси орқали ўтиши мумкин бўлган ҳолатлар. Конструкция элементларининг тўсатдан тушиши хавфи бўлган ёки юқорида турган материал ва қурилмаларнинг тушиши хавфи бўлган ҳудудлар. 3. Механик таъсирлардан ҳимояланиш учун минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси иш берувчилар томонидан тақдим этилган бепул Ип газлама комбинезондан ва Комбинацияланган қўлқоплардан фойдаланишлари керак. 4. Худудда, ишлаб чиқариш ва маиший биноларда, иш участкалари ва иш жойларида бўлиш учун минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси ушбу ташкилотда қабул қилинган ички меҳнат тартиб- қоидаларига амал қилишлари шарт. Кўрсатилган жойларга бегона шахслар ва ишчиларнинг маст ҳолатда бўлишига рухсат берилмайди. 5. Кундалик фаолияти давомида минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси қуйидагиларни бажариши шарт: - ушбу қўлланма талабларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари ва нормаларини, ички меҳнат тартиби қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш; - ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талабларига риоя қилиш, ёнғин сигналлари, улар билан ишлаш тартиби, ёнғинга қарши воситаларнинг жойлашуви ва улардан фойдаланиш имкониятларини билиш; - биринчи тиббий ёрдам тўпламининг жойлашишини билиш ва жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатишни билиш; - фавқулотда вазиятларда харакат тартибини билиши; - иш вақтида эҳтиёт бўлиш, чалғитмаслик ва бошқаларни чалғитмаслиги, иш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг иш жойида бўлишига йўл қўймаслиги; - иш вақтида эътиборли бўлиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларини бузмаслик керак. Иш бошлашдан олдин хавфсизлик талаблари 6. Иш бошлашдан аввал минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси қуйидагиларни бажаришга мажбур: а) махсус кийим, хавфсизлик поябзалини кийиш; б) иш бошқарувчига ишнинг хавфсиз усуллари ҳақидаги билимлар синовидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш ва бажарилган ишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ишдаги хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда топшириқ олиш. 7. Бригадир ёки иш бошқарувчидан иш топшириғини олгач, минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси қуйидагиларни бажариши керак: а) агар керак бўлса, шахсий ҳимоя воситаларини тайёрлаш ва уларнинг яроқлилигини текшириш; б) иш жойини ва унга ёндаш ҳудудларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини текшириш; г) Худуддаги тахланган юк тўпламлари ва тайёр маҳсулотларнинг барқарорлиги; д) тозалаш ускуналари, ювиш воситалари ва дезинфекцияловчи воситаларнинг мавжудлиги, тозаловчи материалда тешувчи ва кесувчи нарсаларнинг йўқлиги. 8. Меҳнат хавфсизлиги талабларининг бузилишини ўз кучи ёрдамида бартараф этиши ва агар буни амалга ошириш имкони бўлмаса, минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси ҳолатни дарҳол бригадир ёки иш бошқарувчига етказишлари керак. Иш вақтида хавфсизлик талаблари 9. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчисига белгиланган тартибда рухсат этилмаган ишларни бажариши, шунингдек, хавфсиз ишлаш кўникмаларига эга бўлмаган асбоб ва ускуналардан фойдаланиши тақиқланади. 10. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси иш жараёнида қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари салбий таъсир кўрсатиши мумкин: - паст ёки юқори хаво харорати; - харакатдаги машина ва механизмлар; - иш жараёнидаги хаво таркибидаги чангнинг белгиланган меъёрдан ошиб кетиши; - асбоблар, ускуналар ва қурилмаларнинг ўткир қирралари, бурмалари ва нотекис юзалари; - жисмоний ортиқча юкланиш; 11. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси одамлар ва ҳайвонлар захарланишининг ёки ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида минерал ўғитларни маҳсус жиҳозланган идишларда са 12. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси омборхоналарни тоза тутиш, уларнинг ҳудудида чиқиндилар, сомон, бўш идишлар бўлмаслиги лозим. 13. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси хар бир ўғир тўрини алоҳида идишда сақлаши лозим. 14. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси омборда иситувчи ва қиздирувчи асбоблар мавжуд бўлган тақдирда, уларни ўгитлардан камида 2 метр масофада жойлаштириши керак. 15 Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси минерал ўғирларни тўғри қабул қилини, сақланиши ва чиқарилиши учун масъулдир. 16. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчисига омборда маҳсус кийим ва сақловчи кўзойнакда ишлашига рухсат этилади. 17. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси ўгитларни транспортда ташиш вақтида транспортни кўзатаётган шахсларни ҳайдовчи кабинасида бўлишини назорат қилиши, минерал ўғитлар ортилган идишлар шикастланиши олдини олиш, минерал ўғитларни тўкилиши сочилиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриши лозим. 19. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси шахсий гигиена қоидаларини билиши ва уларга риоя қилиши керак. Овқатланиш, чекиш ва дам олиш фақат махсус ажратилган хоналарда ва жойларда бажарилади. Сувни фақат махсус мўлжалланган қурилмалардан ичиши керак. 20. Спиртли ичимликларни ичиш ва иш жойида маст ҳолда, гиёҳвандлик ёки токсик заҳарланиш ҳолатида чиқиш тақиқланади. Авария ҳолатларида хавфсизлик талаблари 21. Aгар газ ҳидини ёки қувурларнинг (сув таъминоти, канализация, иситиш ва бошқалар) узилишини аниқланса, тегишли ихтисослашган тез ёрдам гуруҳини чақириш. 22. Минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси ўзларининг бевосита ёки ўзларидан юқори лавозимли раҳбарларини одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳар қандай вазият, ишлаб чиқаришдаги ҳар қандай бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг ёмонлашуви, шу жумладан ўткир касбий касаллик (заҳарланиш) пайдо бўлиши ҳақида дарҳол хабардор қилишлари шарт. Иш якунида хавфсизлик талаблари 23. Иш якунида минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси қуйидагиларга мажбур: - иш вақтида ишлатилган электр жихозларини электр тармоғидан узиш; - иш ўрни, иш кийимларини тартибга келтириш; - иш қуролларини махсус жойларга олиб қўйиш; - иш пайтида юзага келадиган барча муаммолар ҳақида бригадир ёки иш бошқарувчига хабар бериш. 24. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ушбу йўриқноманинг талаблари минерал ўғит омбор мудири ёрдамчиси учун мажбурийдир. Бу талабларга риоя қилмаслик меҳнат интизомининг бузилиши ҳисобланади ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling