Мундарижа кириш


Тюбегатан калийли маъданининг кимёвий тавсифи


Download 1.92 Mb.
bet9/24
Sana14.09.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1678147
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Kaliy kurs loyixa

Тюбегатан калийли маъданининг кимёвий тавсифи

Тюбегатан галоген қатламининг тузилиши, коннинг марказий қисмида жойлашган таянч қудуғи мисолида кўриб чиқилади. Галоген қатлам 452,55м, уларнинг 4,55% (20,6м) калий горизонтини ташкил қилади. Намуналарни кимёвий таҳлили шуни кўрсатдики – асосий туз ҳосил қилувчи минераллар – галит (NaCl) ва сильвин (KCl) лардир; карналлит жуда оз учрайди. Ҳамма жойда турли миқдорларда ангидрит ва лой кузатилади. Лой миқдори кенг меъёрларда – юзли улушлардан 20%гача ва ундан ортиқ ҳолда алмашади. MgCl2 ва CaCl2 умуман ҳамма ерда унча кўп бўлмаган миқдорларда иштирок этади.


Тюбегатан қатламига учта калий горизонти кириб келади:
I калийли горизонти 117,7м. чуқурликда жойлашган. Қалинлиги 1м га яқин, таркибида 36,9% KCl бор. Сильвин йирик хира кристаллар шаклида тиниқ оч пушти галит кристаллари таркибига кирган. Br/Cl –коэффициентнинг кичиклиги ва галитнинг йирик кристалл тузилиши, тузни қайта кристаллизацияланиш жараёнига учраганлигини кўрсатади (бром-хлор коэффициенти KBr=Br·103/Cl).
Сувда эрийдиган В2О3 миқдори унча кўп эмас (0,002%), шунингдек Fe, Mn (0,001%), Ti (0,003%) иштирок қилади. Петрографик усулда галит, сильвин, ангидрит, карбонат аниқланган. Юқорироқда 97,05м. чуқурликкача лой аралашмали оч пушти ва пушти галит кузатилади. Эримайдиган қолдиқ гипс, карбонатлардан иборат; асосий компонент деб силикатлар ҳисобланади.
II- калийли горизонтини қалинлиги 7,9м (189,6-181,7 м) қатламни ўз ичига олади. Орасида гўшт-қизил сильвин ва карналлит кристалларини ўз ичига олган пушти ва тўқ пушти галит билан тахланган.
KCl нинг ўртача миқдори – 7,86%. Бу горизонтда калий тузлари билан бойиган иккита қатлам мавжуд. Биринчисида, 189,6 м. чуқурликда тўқ сариқ рангдаги карналлит қатлами жойлашган. Кимёвий таҳлиллар асосидаги минералогик ҳисоби 80% карналлитдан иборатлигини кўрсатди. Эҳтимол, кристаллизациянинг бошланиши, нафақат карналлитни, балки сильвинни ҳам чўкиши, тўйинган сувлар келиши билан тўхтаб қолган. Бу даврда сильвин билан бойиган рападан галит ҳам чўкаётган эди, бу 184,0 дан 181,7 м гача оралиқда кузатилган. Бу оралиқ II- калий горизонтининг иккинчи қатламини кўрсатади. II - калий горизонтидаги KCl нинг ўртача миқдори – 7,86%. Кейинчалик 117,7 м.гача 63,3 м. масофада оралиқ галит келади. KCl нинг миқдори унча катта эмас 0,07 дан 0,59% Br – 0,001 дан 0,009% гача, Br/Cl – коэффициенти қиймати галитдаги бромнинг меъёрий миқдорига мос келади.
Сувда эрийдиган B2O3 миқдори 0,009% дан ошмайди. Сувда эримайдиган қолдиқ асосан силикат ва карбонатлардан ташкил топган.

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling