Мундарижа: Кириш


-расм. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши5


Download 99.98 Kb.
bet4/14
Sana05.04.2023
Hajmi99.98 Kb.
#1275470
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни

1-расм.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши5

Аммо таъкидлаш жоизки, бундай ижобий ўзгаришлар ҳанузгача соҳада фойдаланилмаётган имкониятларнинг жумладан, республикамизда фаолиятюритиб келаётган паст рентабелли қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг мавжудлиги ва ер ресурларидан фойдаланишда қўйилаётган камчиликларга барҳам беришни талаб этмоқда. Худди шу каби тадбирларни 2019 йилда амалга оширилиши яъни паст рентабелли ер майдонларини қисқартириш, улар негизида мустаҳкам моддий техника базасига эга бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ташкил этиш чора-тадбирлари, жами қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотида фермер хўжаликлари улушининг 2000 йилдаги 5,5 фоиздан 2019 йилда 32,9 фоизгача кўпайишида ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар улушини эса 2000 йилдаги 27,8 фоиздан 2016 йилда 2,0 фоизгача камайишида ўз ифодасини топди.
Ушбу чора-тадбирларни изчиллик билан амалга ошириш, ерни ўз эгасига топширилиши бунинг натижасида ерга ўз вақтида агротехник хизматларни бажарилиши орқали ҳосилдорликни оширишга эришилди (1-жадвал).
1-жадвал
Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги6 (ц/га)




2000

2005

2010

2015

2019

2019 йилни 2000 йилга нисбтатан ўзгариши %

Дон ва дуккакли дон экинлари, жами

28,2

40,7

44,2

45,3

45,0

159,6

Пахта

21,8

25,3

25,4

25,9

23,4

107,3

Картошка

129,3

170,3

194,9

219,1

225,1

174,1

Сабзавотлар, жами

183,8

215,8

252,5

271,0

271,1

147,5

Озиқбоп полиз

132,4

169,1

192,6

203,6

209,4

158,2

Мева ва резаворлар

56,9

62,3

92,6

128,1

134,1

235,7

Узум

63,1

64,7

90,8

133,1

141,9

224,9

1-жадвал маълумотларига асосан 2019 йилда ўртача 1 гектар экин майдонидан йиғиб олинган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг 2000 йилга нисбатан таҳлили, дон экинларининг ҳосилдорлиги 16,8 центнерга, пахта – 1,6 центнерга, картошка – 95,8 центнерга, сабзавотлар – 87,3 центнерга, полиз – 77,0 центнерга, мевалар – 77,2 центнерга, узум – 78,8 центнерга кўпайганлигини кўрсатди


Умуман олганда мамлакатимиздаги фермер хўжаликларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳосилдорлиги бўйича кўрсаткичлари йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу борада фермер хўжаликлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг таъсири ҳам муҳим аҳамият касб этади.



Download 99.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling