Мундарижа: Кириш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг назарий асослари
Download 99.98 Kb.
|
Аграр муносабатларнинг иқтисодий мазмуни
1.2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг назарий асослари.
Бозор иқтисодиёти шароитида аграр саноат мажмуасининг энг салоҳиятли тармоги бўлган қишлоқ. хўжалиги корхоналарида бозор муносабатларини жорий этиш, ўзига хос хусусиятларга эга ва у иқтисодиётда алохида ўринни эгаллайди. Қишлоқ. хўжалик корхоналарида ер ва бошка ишлаб чиқариш воситалари хамда дехкон мехнати билан боглиқ булган иктисодий муносабатлар, аграр муносабатларнинг асосини ташкил этади ва бу муносабатлар бозор тизимида янгича маъно-мазмунга эга. Аграр муносабатларнинг марказида қишлоқ хўжалик корхоналари ва уларнинг ички бирламчи бўгинлари - оила (жамоа) пудрати шаклида иш юритувчи меҳнаткашлар гуруҳи фаолият кўрсатади. Бозор тизимида, қишлоқ хўжалик корхоналари энг асосий ҳал қилувчи фаолият доираси бўлибгина қолмай, балки ер ва бошка ишлаб чиқариш воситаларидан самарали фойдаланиш воситаси хамдир. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришини ташкил этиш уч омилнинг ўзаро мақсадга мувофиқ мужассамлашишини улар ўртасида иктисодий муносабатларни оқилона уюштирилишини тақозо этади. Улар қуйидагилардан иборат: - мехнат - бу кишиларнинг қишлоқ хўжалик махсулотлари ишлаб чиқариш жараёнидаги мақсадга мувофиқ фаолияти бўлиб, улар хар кандай корхона фаолиятининг асосини ташкил этади; - мехнат ашёлари - товар махсулоти ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун инсон фаолияти йўналтирилган воситалар (объектлар) тушунилади; - мехнат воситалари - машиналар, маҳсулдор моллар, ускуна ва курилмалар, иш қуроллари ва бошка технологик ишланма турлари, иш жойининг ташкилий таъминоти ва бошкалар. Мехнат ашёлари ва мехнат воситалари ўзаро биргаликда ишлаб чиқариш воситаларини ташкил этади, улар ишлаб чиқаришнинг моддий - техникавий асосидир. Аммо бу моддий омилларга иш кучи (одам мехнати) таъсир этмас экан, улар «жонсиз» нарсалар бўлиб қолаверади, ишлабчиқариш содир бўлмайди яъни моддий неъмат яратилмайди. Ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучи ўзаро боғлиқликда ишлаб чиқарувчи кучларни ташкил этади, улар хар кандай жамиятда тараккиётнинг кучли омили хисобланади. Уларни мақсадга мувофиқ жойлаштириш хамда улардан унумли фойдалана билиш бозор тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар кандай корхонанинг равнаки ва иктисодий юксалиши учун асосий шарт-шароитлардан бири бўлиб, «ташкиллаштириш»нинг моҳиятини - ахамиятини ташкил этади. Кенг маънода ишлаб чиқаришни ташкил этиш деб, корхоналарни тузиш ва самарали юритиш конуниятларини ўрганиб, уларда ишлаб чиқариш кучларини ривожланиш даражасига мос равишда ишлаб чиқариш муносабатларини ўрнатиб, энг кўп микдорда арзон маҳсулот етиштириб бозорни тўлдириш ва максимал фойда олишда корхоналар ички имкониятларидан унумли фойдаланиш тадбирий чораларини белгиловчи фанга айтилади. Қишлоқ хўжалигида ер, иш кучлари ва ишлаб чиқариш воситаларининг бирикиши, улар ўртасидаги мутаносибликнинг тўғри белгиланиши хўжаликларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклини белгилайди. Жамиятда моддий бойлик яратиш хар бир корхонанинг ишлаб чиқариш шароити ва йўналишига қараб, таркиб топган мехнат ашёлари, мехнат воситалари ва иш кучининг мақсадга мувофиқ равишда мутаносиблик билан олиб борилиши натижасида амалга оширилади. Ҳар бир қишлоқ хўжалик корхонасининг ташкил топиш шароити, унинг тузилиши, хусусияти ва иш жараёнларининг ташкил этилиши, унинг ишлаб чиқарувчи кучлари, ишлаб чиқариш муносабатлари характери билан аникланади ва таркиб топади. Қишлоқ хўжалиги жуда кўп хил маҳсулотлар - дон, пахта, гўшт, сут, жун, тери, тухум, зигир, лавлаги, асал, мой берувчи доривор ўсимликлар ва бошкаларни етиштириб беради, шунинг учун унинг ўзига хос хусусиятларини билиш зарур. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларини асосий белгилари шундаки, мазкур жараёнда моддий бойлик яратишнинг бошқа тармоқлардан фарқидадир. Бу ерда, киши мехнати билан табиат кучлари (иқлим, тупроқ ва хоказо) ва чорва моллари ёрдамида хамда экинларнинг ҳаётий функцияси (ўсиш энергияси, ривожланиш ва хоказо) оркали юкори даражада мўл махсулот етиштириш мумкин бўлади. Агарда саноат ишлаб чиқаришининг технологик жараёнлари ва мехнат жараёнларида механик, химик, термик ва бошка йўллар билан таъсир этиш оркалииш кўрилса, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига ўсимлик ва чорва моллари ҳаётидаги биологик жараёнларга таъсир этилиб, кишилар мехнати билан кўзланган максадга эришилади. Шунингдек, саноат ишлаб чиқариши ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши учун умумий бўлган машина, асбоб ускуналар, иморатлар каби мехнат воситалар билан бир каторда қишлоқ хўжалигида ер - энг асосий ишлаб чиқариш воситаси хисобланади. Бошка - ишлаб чиқариш воситалари вақт ўтиши билан ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши натижасида эскириб, ўзининг қийматини йўқотади ва алмаштирилиши мумкин, ер эса ўзгармас восита бўлиб қолади, унга тўғри илмий тарзда ишлов бериш натижасида унумдорлиги ошиб, яна хам яхшиланиши мумкин. Ана шундай фарқловчи белгилардан яна бири қишлоқ хўжалик корхоналарида асосий восита сифатида тирик организмлар (чорва моллари, уснмликлар) дан фойдаланишдир. Шунинг учун хам доимий амалга ошириладиган такрор ишлаб чиқариш жараёни, дехкончилик ва чорвачиликда табиий равишда қайталаниб турадиган, ишлаб чиқариш билан чамбарчас боғланиб кетадиган ўсиш ва ривожланишда намоён бўлади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини тўғри ривожлантириш учун биргина техника тараккиётининг яхши билиш кифоя килмайди, балки ишлаб чиқариш технологиясини, ўсимлик ва чорва молларининг ўсиши ва ривожланишининг биологик конуниятларини, чорвачилик ва дехкончилик тизимлари хамда меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни бошқариш каби масалаларни ҳам тўла билиш зарур. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг давомийлиги, экинлар ва чорва молларининг ўсиши ва ривожланиши асосан табиий шароитларга богликлиги билан белгиланиши маълум. Лекин кишилар уларга агротехник ва зоотехник тадбирлар билан таъсир кўрсатадилар, яъни кжори махсулдорликка эга бўлган чорва молларини етиштиришни, экинларни танлаш, селекция йўли билан кўпайтириш, уларга кулай шароитлар яратиш воситасида экинлар ва чорва молларининг табиий ўсиш ва ривожланиш қонун-қоидаларига таъсир этадилар. Натижада қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришнинг давомийлик жараёнини тезлаштиришга эришилади. Қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқариш даври ёки вакти - бу бошлангич хом ашёнинг пировард махсулотга айланишигача кетган муддатидир. Маҳсулот ишлаб чиқариш даврининг асосий кисми иш даври бўлиб, бу бошлангич хом-ашёнинг мехнат жараёни таъсирида бўлган вақтидир. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида маҳсулот етиштириш учун сарф килинган ишлаб чиқариш даври, иш давридан анчагина фарқ қилади. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг барча ўсиш ва ривожланиш даврининг давом этиши турлича эканлиги, иш жараёнларининг давом этиши бир-бирига тўғри келмаслиги қишлоқ хўжалигини ташкил этишда ўзига хосликни назарда тутади. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида махсулот ишлаб чиқариш даври иш даврига тўғри келмаслиги, айникса, дехкончиликда ва айрим холларда чорвачиликда хам иш кучидан, техникадан, ердан фойдаланишда, ой ва йилнинг айрим даврларида мавсумийликни юзага чиқаради. Демак, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши кишилар хаётидагина эмас, балки халқ хўжалигининг хозирги ривожланиш холатига хам таъсир этувчи жуда катта ва кўп қиррали шароитлар хамда омилларга эга бўлган мураккаб тармоқ хамдир. Download 99.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling