Муносабатлар ҳамда унинг оилавий муносабатларни идрок қилиш соҳасини
Download 0,63 Mb.
|
Рене-Жиле
"Болани қабул қилиш - рад этиш:
3, 5, 6, 8, 10, 12, 14, 15, 16, 18, 20, 23, 24, 26, 27, 29, 37, 38, 39, 40, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 49, 51, 52, 53, 55, 56. 60. «Кооперация»: 21, 25, 31, 33, 34, 35, 36. «Симбиоз»: 1, 4, 7, 28, 32, 41, 58. «Назорат»: 2, 19, 30, 48, 50, 57, 59. «Боланинг муваффқиятсизликларига муносабат»: 9, 11, 13, 17, 22, 54, 61. «Ха» жавоб - 1 балл, «Йўқ» - 0 балл. Юкори баллар юқорида кўрсатиб ўтилган ота-оналар муносабати етарли даражада ривожланганлигидан, паст баллар эса - бу муносабатлар кучсиз ривожланганлигидан далолат беради. Олинган маълумотларни баҳолаш ва интерпретация қилиш қуйидагича амалга оширилади. И. «Кабул қилиш - рад этиш» шкаласи бўйича юқори баллар, яъни 24 дан 33 гача бўлган баллар, ушбу текширилувчида болага нисбатан ёркин намоён бўлувчи ижобий муносабат мавжудлигини кўрсатади. Бу ҳолда катталар болани қандай бўлса, шундайлигича қабул қилади, унинг индивидуаллигини тан олади ва ҳурмат қилади, унинг қизиқишларини, режаларини қўллаб-қувватлайди, бола билан кўп вақтини ўтказади ва бу ҳақида афсус чекмайди. Ушбу шкала бўйича паст баллар, 0 дан 8 гача катталар болага нисбатан фақат салбий ҳис-туйғуларни: ғазаб, таъсирланиш, ачиниш, ҳатто баъзида нафратни бошдан кечиришларини билдиради. Бунда катталар болани омадсиз деб ҳисоблайдилар.Унинг келажагига ишонмайдилар,қобилиятларини паст баҳолайдилар. Бундай мойилликка эга бўлганлар яхши педагог бўла олмайдилар. П. «Кооперация» шкаласи бўйича юқори баллар_ - 7-8 бал -катталар болани қизиқтирадиган нарсаларига катта қизикиш билан муносабатда бўлишларини, бола қобилиятларини юқори баҳолашларини, боланинг ташаббуси ва мустақиллигини рағбатлантиришлари, бола билаи тенглик муносабатида бўлишлари белгиси ҳисобланади. Ушбу шкала бўйича паст баллар - 1-2 балл — катталар бола билан муносабатда ўзларини уларга карама-қарши қўйишларини ва улар яхши педагог ролига даъвогар бўлолмаслигини билдиради. Ш. «Симбиоз» шкаласи бўйича юқори баллар_ - 6-7-балларга эга бўлган текширилувчилар ўзлари билан бола ўртасида психологик дистанция ўрнатмасликлари, болага иложи борича яқин бўлишга интилишлари, боланинг асосан онгли эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилишлари, уларда бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга уринишлари тўғрисида хулоса чиқариш учун асос бўлади. Ушбу шкала бўйича паст баллар - 1, 2 бал —аксинча, катталар ўзлари билан фарзандлари ўртасида кескин психологик дистанция ўрнатишлари, улар тўғрисида унчалик ғамхўрлик қилмасликлари белгиси бўлиб ҳисобланади. Бундай текширилувчилардан яхши ўқитувчи ва тарбиячи чиқмайди. ИЙ. «Назорат» шкаласи бўйича тўпланган юқори баллар - 6-7-балл - бундай текширилувчилар болага нисбатан кучли авторитар муносабатда эканликларидан, улардан сўзсиз ўзларига итоат этишларини талаб қилишлари, қатъий интизомни сақлашларидан дарак беради. Катталар бунда болага ўз ҳохиш- иродасини сингдиришга ҳаракат қиладилар. Улар ҳар доим ҳам бола учун тарбиячи сифатида фойда келтиравермайдилар. Ушбу шкала бўйича паст баллар- 1-2 балл аксинча. катталар томонидан боланинг ҳатти-харакатларини назорат килиш бутунлай мавжуд эмаслигини билдиради. Бу эса боланинг таълим-тарбияси учун яхши бўлмаслиги мумкин. Ушбу шкала бўйича катталарнинг педагогик қобилиятларини баҳолашнинг энг яхши варианти - ўртача баллар – З дан 5 гача бўлган баллар. Й. «Боланинг омадсизликларига муносабат» шкаласи бўйича юқори баллар - 7-8 балл - катталар болани «омадсиз» деб ҳисоблашлари белгиси ҳисобланади. Катталар учун боланинг қизиқишлари, ҳаваслари, фикр ва туйғулари жиддий эмасдек туюлади. Бундай текширилувчилар яхши ўқитувчи ва тарбиячи бўла олмайдилар. Ушбу шкала бўйича паст баллар - 1-2 балл - аксинча, боланинг омадсизлигини катталар тасодифий деб ҳисоблашлари ва унга ишонишларидан далолат беради. Бундай катталар яхши ўқитувчи ва тарбиячи бўлишлари мумкин. Download 0,63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling