Муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш муаммолари ва ечимлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани


Download 1.34 Mb.
Sana01.11.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1737372
Bog'liq
axborot xati uzb 15.09.2023



МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ МУАММОЛАРИ ВА ЕЧИМЛАРИ
МАВЗУСИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАНИ
Илмий мақола ва тезислар тўплами қуйидаги йўналишларни қамраб олади:



  • Жаҳонда энергетик ўтиш жараёнлари ва муқобил энергетика соҳасидаги сиёсат:

  • Муқобил ва қайта тикланувчи энергетикада инновациялар:

  • Барқарор ривожланиш стратегияси ва молиявий механизмлар:

  • Энергия самарадор бино ва иншоотлар архитектураси ва мухандислик ечимлари:

  • Энергия тежамкор ва самарадор технологиялар:замонавий электрон қурилмалар, технологик жараёнларни интеллектуал бошқариш тизимлари, метрологик ўлчашлар ва сертификация:

  • Илм фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси негизида муқобил энергетика учун истиқболли кадрлар тайёрлаш.



Муаллифлар учун маълумот.

  • Мақола, тезис материаллари: ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади;

  • Юборилган мақола, тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва таҳрирдан ўтмаган, талаблар бўйича юборилмаган мақолалар нашр этилмайди;

  • Илмий-амалий анжуманга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, илмий тадққиотчилар, шу соҳада фаолият юритаётган компания ва ташкилотлар ходимлари, магистрантлар, иқтидорли талабалар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими ходимлари мақола ва тезис топширишлари мумкин;

  • Мақоладаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғрилигига муаллифлар масъулдирлар;

  • Мақолада албатта жадвал (чизма ёки расм)лар манбалари аниқ кўрсатилиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши лозим.


Тақдим этиладиган мақола ва тезисларга қўйиладиган талаблар:

  • Мақола, тезислар йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий ва тугалланган фикрларга асосланган, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

  • Мақола ва тезис матнлари A4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см хошияга эга бўлиши ҳамда MS Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ўлчамида, 1,5 интервалда ва 3-5 бет ҳажмда бўлиши лозим;



(3 бетдан кам ва талаблар бўйича юборилмаган мақолалар қабул қилинмайди).



  • Мақоланинг сарлавҳа қисмининг биринчи қаторида мақоланинг номи, иккинчи қаторда муаллифнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, электрон почтаси, учинчи қаторида муаллифнинг иш жойи кўрсатилади.



Мақолалар 2023-йилнинг 15-октябр санасига қадар ferpiconferences@gmail.com электрон почтасига юборилиши лозим.
Конференцияда иштирок этиш
Конференцияда иштирок этиш учун ташкилий қўмитага иштирокчи аризасида қуйидагилар акс этиши лоизм:

  • Муаллифларнинг рўйхати (Ф.И.Ш. тўлиқ);

  • Ташкилотнинг номи, лавозими, илмий даражаси, унвони;

  • Мақола номи;

  • Телефон; E-mail;

  • Қатнашиши кутилаётган шўъба номи;

  • Меҳмонхона зарурияти;

  • Виза бўйича ёрдамга эҳтиёж.



Анжуман иши доирасида танлаб олинган мақолалар Scopus ва РИНЦ маълумотлар базаларида рўйхатга олинган “Applied Solar Energy” ва “International Scientific Journal for Alternative Energy and Ecology” халқаро илмий журналларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган “Энергия ва ресурс тежаш муаммолари” журналида ўрнатилган тартибда чоп этилади.


Қатнашчилар учун:
HUMO: 9860 2301 0222 8288 UZCARD: 8600 3329 4747 5442
Илмий-техник анжуман ўтказиладиган жой:
Ўзбекистон Республикаси, 150107, Фарғона шаҳри,
Фарғона кўчаси, 86-уй.
Telegram: @ferpiconferencesbot
Мурожат учун телефонлар: +99897-557-22-32,
+99894-089-26-91, +99891-690-63-03.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling