Мурожаатнома 2020


Президент мурожаатномасидаги ижтимоий соҳа учун муҳим вазифалар


Download 56.5 Kb.
bet2/2
Sana14.02.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1198857
1   2
Bog'liq
Мурожаатнома 2020 тезис

Президент мурожаатномасидаги ижтимоий соҳа учун муҳим вазифалар:

1. Камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади.


2. 2020 йилда давлат дастурлари доирасида ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали 500 мингта янги иш ўринлари яратилади.
3. 2020 йил давомида бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляциядан юқори миқдорда оширилади.

4. Фуқаролар пенсияга чиқиши учун фақат паспорт тақдим қиладиган бошқа ҳужжат талаб қилинмайдиган тизим яратилади.


5. «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, уларни иш, уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.
6. «Ижтимоий суғурта тўғрисида»ги қонун ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепцияси ишлаб чиқилади.
7. Давлат тиббиёт ташкилотлари ва аҳолини дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга 1,5 триллион сўм ажратилади.
8. 281 та тиббиёт муассасасини қуриш ва таъмирлашга бюджетдан 1,1 триллион сўм ажратилади.
9. 17 та ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт муассасасини бошқаришда замонавий менежмент жорий этилади.
10. Қон ва вирусли касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш учун малакали гематолог, вирусолог ва иммунолог тайёрлаш, дори-дармон ва тиббиёт техникаси учун маблағлар кўпайтирилади.
11. Ихтисослашган марказлар ва уларнинг филиалларида, Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 2020 йил электрон тиббий карталар жорий этилади.
12. Дориларнинг реал нархини «онлайн» тартибида кузатиб бориш тизими яратилади.
13. 2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик бизнес лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит берилади.
14. 1 минг 576 нафар хотин-қизга янги уй-жойларга эга бўлиши учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадал тўлаб берилади.
15. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида ўқитиш ташкил этилади.
16. Ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекси жорий этилади.
17. «Ўзбекистон ёшлари – 2025» концепцияси ишлаб чиқилади.
18. 2020 йилда ҳудудларда 269 та футбол, волейбол, баскетбол ва бадминтон майдонлари, 178 та бокс, кураш, фитнес ва гимнастика спорт заллари, 32 та теннис корти қуриш бўйича 500 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилади.
19. Саноат ривожланишининг экологияга таъсирини олдини олиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури ҳамда Экология кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.
20. 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан 22 та театр ва маданият объектлари қурилади ва реконструкция қилинади.
Давлат-хусусий шериклиги асосида 20 та маданият маркази ва истироҳат боғлари фаолияти йўлга қўйилади.
21. Кинематографияни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ҳамда «Кинематография тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилади.
22. 2020 йил Шаҳрисабз шаҳрида
Иккинчи халқаро Мақом фестивали ўтказилади.
23. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллик таваллуд санаси кенг нишонланади.
Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling