Тасдиқлайман” “ishonch”
Download 33.31 Kb.
|
2 5208444279365569936
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баракали туҳфа
- Қўқон
- Тартибнинг асосий мақсади ва вазифалари.
- Акциядан кўзланган мақсад
- “Ишонч”
- “artel”
“ТАСДИҚЛАЙМАН” “ISHONCH” дўконлар тамоғи Бош директори __________Ф.Қаххаров “ISHONCH” дўконлар тармоғи барча филиалларида ўтказиладиган “Баракали туҳфа” акцияси ТАРТИБИ Рўйхат рақами: _________________ Рўйхатга олинган сана: ___.___.2021 йил Қўқон 2021 йил “ISHONCH” дўконлар тармоғи барча филиалларида ўтказиладиган “Баракали туҳфа” акцияси ТАРТИБИ Кириш. Умумий қоидалар. Тартибнинг асосий мақсади ва вазифалари. Акциянинг муддати ва шартлари. Якуний қоидалар. Кириш. Ушбу тартиб “ISHONCH” дўконлар тармоғи барча филиалларида ўтказиладиган “Баракали туҳфа” акция бўйича тартиб ва қойидаларини белгилайди. Ушбу тартиб “ISHONCH KREDIT SAVDO” МЧЖнинг ички меъёрий ҳужжати ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг акцияда иштирок этиши, муддатли шартномаларни ўзгартириш ва/ёки бекор қилиш жараёнида акция шартларига таъсир доирасини белгилайди. Умумий қоидалар. Мазкур тартиб Бош офис Маркетинг бўлими томонидан ишлаб чиқилган. Акция юзасидан ҳар қандай саволлар бўйича Бош офис Маркетинг ва Категория менежменти департаменти бошлиғи ассистенти Абдужабборов Туробжонга (тел: 91-681-44-47) мурожаат қилиш мумкин. Тартибнинг асосий мақсади ва вазифалари. “ISHONCH” дўконлар тармоғи филиалларида акцияни белгиланган тартиб ва қоидалар асосида ўтказилишини таъминлаш; Акцияни ўз вақтида, сифатли ва режали ташкил этиш. Акциядан кўзланган мақсад – мижозларни рағбатлантириш ва уларнинг компаниямизга бўлган садоқатини ошириш. 4. Акциянинг муддати ва шартлари. Акция 03.08.2021й санадан 15.08.2021й санага кадар давом этади. Ушбу акция фақат “artel” бренди махсулотларига жорий этилади. Акция доирасида “Ишонч” дўконлар тармоғи филиалларида 3 000 000 сўмдан, 4 999 999 сўмгача махсулот харид килган Мижозларга 300 минг сўмлик ваучер, ҳамда 5 000 000 сўм ва ундан юқори харидни амалга оширган Мижозларга 500 минг сўмлик ваучер тақдим этилади. Ушбу ваучердан Мижозлар, фақат қайта махсулот харид қилишда фойдаланишлари мумкин. Мисол учун: 300 минг сўмлик ваучерга эга бўлган Мижоз, 470 минг сўмлик махсулот харид қилса, ваучер билан бирга қолган 170 минг сўм фарқини тўлаб бериш орқали ушбу харидни амалга оширишлари мумкин бўлади. Ваучерлар фақат акция даврида ва “artel” бренди махсулотлари учун амал қилади. Якуний қоидалар Мазкур тартиб билан қамраб олинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади. “ISHONCH” дўконлар тармоғи савдо дўконлари ходимлари қуйидаги ҳолатлар юз берганда Корпоратив этика комиссиясини хабардор қилиши шарт: - бирон-бир шахс пул, моддий кийматликлар ва совға таклиф этганда; - “ISHONCH” дўконлар тармоғи савдо дўконлари бошқа ходимлари томонидан содир этилган таьмагирликка оид қонунбузилиш ҳолатлари маълум бўлиб қолганда; - “ISHONCH” дўконлар тармоғи савдо дўконлари ходимлари таьмагирликка оид қонунбузилиш ҳолатларига шубха туғилган ҳар қандай ҳолатларда. Таьмагирликка оид қонун бузилиш ҳолатлари мавжудлигини била туриб хабар бермаслик, қонунбузилиш ҳолатларини яширганлик деб ҳисобланади ва ички тартиблар ва меҳнат конунчилигиа мувофиқ жавобгарликка сабаб булади. Ушбу тартиб тижорат сирига оид бўлиб ошкор этиш тарқатиш “ISHONCH KREDIT SAVDO” МЧЖ низомига мувофиқ таъқиб қилинади. Download 33.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling