Musiqaning inson didini shakllantirishdagi ahamiyati. Milliy urf- odatlarimizda go’zallik elementlari
Oнтология – борлиқ хақидаги таълимот. Борлиқ тушунчаси, унинг
Download 38.77 Kb.
|
Musiqaning inson didini shakllantirishdagi ahamiyati
Oнтология – борлиқ хақидаги таълимот. Борлиқ тушунчаси, унинг
концепциялари. Борлиқнинг атрибутлари Борлиқ фалсафа предмети сифатида. Биз дунё, материя тузилиши, макон, замон, ҳаракат, ҳаёт, онг ва шу кабилар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун асосан, аввало физика, астрономия ва биология каби табиатшунослик фанларига мурожаат этамиз. Лекин бу фалсафада борлиқ муаммолари ўрганилмайди, деган маънони англатмайди. Бугунги кунда олимлар нотирик, тирик дунё ва ижтимоий дунё нима, деган саволларга жавоб топишда жиддий ютуқларга эришганлар. Улар дунё ҳақида бир қарашда яқиндагина – ўтган асрда яшаган ўз ҳамкасбларига қараганда тўлароқ ва теранроқ тасаввурга эгадирлар. Аммо, дунёнинг моҳияти ҳақидаги кўпгина муҳим саволларга ҳозир ҳам аниқ ва узил-кесил жавоблар мавжуд эмас. Масалан, нафақат макон ёки вақт тушунчаларига, балки нисбатан соддароқ ҳодиса бўлмиш гравитация тушунчасига ҳам дунёда бирон-бир физик бугунги кунда ҳам аниқ (айни пайтда тажрибада тасдиқланадиган) таъриф бера олмайди. Шу сабабли инсоннинг дунё ҳақидаги қарашларида муҳим рол ўйнайдиган, бироқ илмий ечимини топмаган муаммоларни фалсафий англаб етишга кучли эҳтиёж доимо мавжуд бўлган ва ҳозир ҳам сақланиб қолмоқда. Бу муаммоларнинг аксарияти ҳақли равишда «боқий» муаммолар деб аталади, чунки улар предмети мос келса ҳам билиш методлари ва воситалари ҳар хил бўлган фан ва фалсафа эътиборини ўзига қайта ва қайта тортиб келмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, физика ва бошқа муайян фанларга жоиз бўлмаган нарсалар фалсафа учун жоиздир. Аниқ далилларга таянадиган ва уларга мувофиқ қарашлар бирлигига эришишга ҳаракат қиладиган табиатшуносликдан фарқли ўлароқ, фалсафа якдилликка интилмайди ва айни бир муаммолар бўйича баъзан қарама-қарши, бир-бирини истисно этувчи жавоблар беради. Шу тариқа у дунёқарашни кенгайтиради, эски муаммоларнинг одатдаги талқинини ўзгартиради, аниқ фанларнинг методлари билан амалга татбиқ этиладиган янги ечимлар устида ижодий изланишга даъват этади. Шу тариқа фалсафа эвристик ва методологик ролни бажарар экан, айни вақтда ўзи ҳам табиатшунослик олувчи ишончли натижаларга муҳтож бўлади ва улардан янги назариялар тузиш учун асос сифатида фойдаланади. Шу сабабли биз борлиқнинг асосий шакллари ва фундаментал асосларини фалсафа нуқтаи назаридан ўрганар эканмиз, албатта ё ишончлилиги шубҳа уйғотмайдиган, ё борлиқни яхшироқ тушунтиргани учун қабул қилинадиган табиий-илмий материал ва далилий маълумотларга таянамиз. Download 38.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling