Мусобақа турлари ва характери. Мусобақалар қуйидаги турларга ажралади


Download 24.88 Kb.
bet1/3
Sana05.04.2023
Hajmi24.88 Kb.
#1275916
  1   2   3
Bog'liq
Basketbol o\'yinida hakamlar va ularning vazifalari


Мавзу: Basketbol o'yinida hakamlar tarkibi va ularning vazifalari
РЕЖА:



  1. Спорт мусобақаларининг турлари.

  2. Ҳакамлар ҳайъати ҳақида маълумот.

  3. Мусобақаларнинг ўтказиш жадваллари.



Мусобақа турлари ва характери.
Мусобақалар қуйидаги турларга ажралади: эркаклар ҳамда аёлларнинг яккама-якка теннис ва бадминтон бўйича учрашувлари; эркаклар ҳамда аёлларнинг теннис ва бадминтон бўйича жуфтма-жуфт учрашувлари; теннис ва бадминтон бўйича жуфтма-жуфт аралаш учрашувлари.
Мусобақалар ўз характерига қараб шахсий, командалараро ва шахсий-командалараро мусобақаларга ажралади.
Шахсий мусобақаларда учрашув натижалари ҳар қайси қатнашчининг ўзига ёзилади.
Командалараро мусобақаларда учрашувлар натижалари бутун командага ёзилади.
Шахсий-командалараро мусобақаларда эса учрашув натижалари ҳар қайси қатнашчининг ўзига ва бутун командага ёзилади.
Мусобақаларнинг характери, тури ва уни ўтказиш усули мусобақалар низомига боғлиқ бўлади.
Мусобақа қатнашчиларининг ёши. Мусобақа қатнашчилари ёшига қараб қуйидаги группаларга бўлинади: болалар группаси – 11-14 ёшдаги ўғил болалар ва қизлар; ўсмирларнинг кичик группаси – 15-16 ёшдаги йигит ва қизлар; ўсмирларнинг катта группаси – 17-18 ёшдаги йигит ва қизлар.
Болалар ва йигитларнинг ёшлари туғилган йилига қараб белгиланади.
Катталар группаси: 19 дан 45 ёшгача бўлган эркаклар. 45 ёшда ва ундан кекса бўлган эркаклар; 19 дан 40 ёшгача бўлган аёллар; 40 ёшда ва ундан кекса бўлган аёллар.
Ўсмирларнинг кички группасига кирувчи йигит ва қизлар ўсмирларнинг катта группаси бўйича ўтказиладиган мусобақаларда қатнашиши мумкин. Ўсмирларнинг катта группасига кирувчи йигит ва қизлар катталар группасидаги мусобақаларга махсус рухсат билангина қўйилади.
Мусобақа қатнашчиларининг кийими. Мусобақага қатнашчилар тоза, оқ рангли дазмолланган спорт кийимидагина қўйилади.
Эркаклар (болалар ва йигитлар) кийими шим ёки калта иштон, тенниска ёки майка ва оёқ кийимидан иборат; аёллар (қиз болалар ва қизлар) кийими кўйлак, юбка ёки калта иштон, тенниска ёки енги калта кўйлак ва оёқ кийимдан иборатдир. Оёқ кийими пошнасиз бўлиши лозим.
Мусобақалардаги партиялар сони. Эркакларнинг яккама-якка ва жуфтма-жуфт учрашувлари мусобақа ҳақидаги низомга қараб учта ёки бешта партиядан иборат бўлади. Ёш болалар, қиз болалар, йигитлар, қизлар, аёллар, катта ёшдаги эркаклар ўртасидаги мусобақалар ва шулар орасидаги аралаш мусобақалар уч партиядан иборат бўлади. Бир кун давомида ҳар бир қатнашчи иккита-учтадан ортиқ мусобақа ўтказмаслиги ва улардан биттаси яккама-якка, қолган биттаси ёки иккитаси жуфтма-жуфт бўлмоғи, шу билан бирга, яккама-якка мусобақа биринчи навбатда ўтказилмоғи зарур.
Ёш болалар билан қиз болалар бир кунда иккитадан ортиқ мусобақа ўтказмаслиги ва улардан биттасигина яккама-якка мусобақа бўлмоғи зарур.
Ёш болалар ва қиз болалар орасида ўтказиладиган барча мусобақаларда иккинчи партиядан кейин мажбурий 10 минутли танаффус берилади.
Қатнашчиларнинг разрядлари. Мусобақаларда иштирок этувчи барча спортчилар ягона умумиттифоқ спорт классификацияга мос равишда спорт разрядлари бўйича ажратилади. Юқори разрядли спортчи навбатдаги қуйи разрядли спортчилар орасидаги мусобақаларга конкурсдан ташқари қатнашиши мумкин, холос. Натижаси бутун командага ёзиладиган командалараро мусобақаларда ҳар хил разрядли ўйинчилар қатнашаверадилар.

Download 24.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling