Мустақил иш мавзу: Бюджет тақчиллиги ва уни молиялаштириш муаммолари


Download 1 Mb.
bet2/7
Sana23.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1386308
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мустақил иш М.Махмудов Давлат молиясини бошқариш

Доимий баланслаштирилган бюджет ғоясига кўра, бюджет ҳар йили даромадлар ва харажатларнинг тенглиги асосида тузилиши шарт. Лекин, хар йили бюджетни баланслаштириш иқтисодий танглик тебранишларини кучайтиради. Бундай шароитда солиқлар тушумлари ўз ўзидан қисқаради.
Бюджетни баланслаштириш максадида хукумат биринчидан, солиқ ставкасини оширади, иккинчидан, давлат харажатларини қисқартиради ва учинчидан иккаласини уйғунликда амалга оширади.
Бу тадбирлар иқтисодиётдаги ялпи талабни рағбатлантириш эмас, балки уни қисқаришига олиб келиши мумкин. Хар йили баланслашадиган бюджет инфляция суръатларини тезлаштиради. Иктисодий ўсиш даврида пул даромадлари ортади, ўз-ўзидан бу солиқ тушумларининг ҳам ортишига олиб келади.
2. Бюджет такчиллигини вужудга келиши
Бюджет тақчиллигини вужудга келишини бюджет ижросининг концептуал асосларига таянган ҳолда изоҳлаш мумкин. Чунончи, бизга маълумки бюджетнинг даромад базаси миллий иктисодиётда яратиладиган ЯИМ ва миллий даромад хисобланиб, солиқлар уларни давлат ихтиёрига марказлаштиришнинг молиявий усули хисобланади.
Демак даромаднинг йил мобайнида ўз-ўзидан сезиларли кўпайиш ҳолатлари камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.
Давлат бюджети солиқ ва йиғимлар шаклидаги ўз даромадлари манбаига эгадир. Режалаштирилган дастурларни молиялаштириш учун маблағларнинг етишмаслиги давлат бюджети тақчиллигини юзага келтиради.
Демак бюджет тақчиллиги- бу давлат бюджетининг кўзда тутилган харажатларини молиялаштириш учун зарур бўлган пул маблағларини етишмаслигидан келиб чиқувчи молиявий ҳолатдир.
Оддий қилиб айтганда харажатларнинг даромадлардан ортиши давлат бюджети тақчиллигини билдиради.
Бюджет тақчиллиги мустакил иктисодий категориядир.
Давлат бюджети мамлакатнинг молиявий холатини кўзгуси ҳисобланади.
Бюджет камомади эса унда муаммоларнинг мавжудлигидан далолат берувчи кўрсаткичдир.
Давлат бюджети тақчиллиги бу шунчаки, оддий кўрсаткич ёки давлат бюджетининг манфий сальдоси деб тушунмаслик керак. Тақчиллик мамлакат макроиктисодий ҳолатини баҳолашда муҳим кўрсаткич ҳисобланади Хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки бугунги кунда давлат бюджети тақчилликлари одатий бўлиб қолмокда. Тақчилликсиз бюджетлар деярли йўқ ҳисоб.
XX асрнинг сўнгги йилларида пайдо бўлган ЯИМни сезиларли қисмини ташкил қилувчи улкан тақчилликлар агарда солиқларни кўпайтириш ёки давлат қарзларини қисқартириш бўйича ҳеч қандай чоралар кўрилмайдиган бўлса, доимий бўлиб қолиш хавфини туғдира бошлади.
Кўпгина олимлар томонидан иктисодиёт учун хавфли кўрсаткич сифатида бахоланаётган давлат бюджети тақчиллигини ўрганишда уни келтириб чикарувчи омилларни билиш муҳимдир.
Бюджет тақчиллигини нафақат фискал сиёсатнинг солиқ ставкалари, давлат харидининг хажми, трансфертлар хажми, бюджет харажатлари каби параметрларига боғлиқ.




  1. Download 1 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling