Мустақил иш мавзу: Бюджет тақчиллиги ва уни молиялаштириш муаммолари


Download 1 Mb.
bet1/7
Sana23.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1386308
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мустақил иш М.Махмудов Давлат молиясини бошқариш


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФИСКАЛ ИНСТИТУТИ

Солиқ сиёсати ва маъмурчилиги” кафедраси


“Давлат молиясини бошқариш” фанидан

МУСТАҚИЛ ИШ


МАВЗУ: Бюджет тақчиллиги ва уни молиялаштириш муаммолари


Бажарди: ССМ-3М-23 гуруҳи тингловчиси
Махмудов М.Ў
Қабул қилди: и.ф.д Боймуродов.С
Тошкент-2023
Мавзу: Бюджет тақчиллиги ва уни молиялаштириш муаммолари
Р е ж а:
1. Бюджет тақчилигининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни;
2. Бюджет тақчиллигини вужудга келиши;
3. Бюджет тақчиллигини бошқаришнинг ананавий ва миллий бюджет тизимидаги усуллари ҳамда Ўзбекистон бюджет тизими таҳлили.

1. Бюджет такчилигининг ижтимоий-иктисодий мазмуни
Давлат зиммасига юклатилган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни тўлиқ, ўз муддатларида ҳамда ижобий ҳал этиши учун керакли молиявий асос талаб этилади. Ушбу молиявий асоснинг марказий бўғинини давлат бюджети ташкил этади.
Давлат молиясини соғломлаштириш, унинг даромадлари
ва харажатларининг мутаносиблигини таъминлаш мамлака-тимизда амалга оширилаётган бюджет-солиқ тизимидаги ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳозирги даврда давлат бюджети тақчиллиги муаммоси нафақат иқтисодчи олимларнинг, балки дунёдаги қашшоқ ёки ривожланаётган мамлакатлар билан бир қаторда иқтисодиёти тараққий топган мамлакатлар ҳукуматларининг ҳам асосий диққат-эътиборига тушган умумиқтисодий ҳолат ҳисобланади.
Ҳар бир алоҳида олинган мамлакатда давлат бюджетини бошқаришда бюджет тақчиллиги ва уни бошқариш масаласи муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатда давлат бюджетининг тақчиллиги давлат олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Таъкидлаш лозимки, иқтисодиёти тараққий топган мамлакатларда давлат бюджети тақчиллиги ҳар доим ҳам салбий ҳолатни билдирмайди.
Бюджет даромадларининг харажатлар учун етишмаслиги ёки харажатларнинг даромадлардан ортиши бюджет такчиллиги хисобланиб уни бартараф килиш усуллари ва молиялаштиришнинг манбалари бюджет лойихасига киритилади.
Бошқача килиб айтганда молия йили мобайнида бюджет мажбуриятларини унинг даромадлари билан тўлақонли равишда бажариш имкониятларининг мавжуд булмаслиги бюджет камомадини узида акс эттиради.
Сўзсиз равишда давлат бюджетининг тақчиллиги давлатлар учун ижобий хол эмас, балки: пул эмиссияси ҳисобига молиялаштириш мамлакатдаги инфляцияни зўрайишини кафолатлайди, ноифляцион манбалар хисобига молиялаштириш давлат карзларини купайтиради.
Таниқли иқтисодчи Ж.Кейнснинг фикрича иктисодий ўсишни жонлантириш ва тўлиқ бандликни таъминлаш максадида камомадли молиялаштириш сиёсатини тавсия қилади. Бюджет тақчиллиги мамлакатдаги фавқулодда ҳолатлар-урушлар, табиий офатлар, сиёсий мухитдаги ўзгаришлар натижасида давлат харажатлариниг кўпайиши натижасида вужудга келиши мумкин.
ХХ аср жаҳон амалиётида бюджет тақчиллиги муаммосига турлича ёндашиш натижасида бир қанча ғоялар ва қарашлар юзага келди. Бу қарашларда бюджет тақчиллигининг асосий тамойилларини, унинг ривожланиш тенденцияларини, уни тартибга солиш усулларини ва молиялаштиришнинг асосий манбаларини ёритиб беришга харакат килган.
Мазкур қарашлар натижасида бюджет тақчиллигини 3 гуруҳга бўлиш мумкин, жумладан:

  1. доимий баланслаштирилган бюджет;

  2. доиравий асосда баланслаштирилган бюджет;

  3. функционал молия ғояси асослари.

Шунинг учун ҳам бюджетнинг харажатлар ва даромадлар бўйича ижросини тўлақонли равишда таъминлаш натижасида бюджет вазифаларини таъминлаш стратегик аҳамиятга эгадир. Зеро ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек «Бюджет интизомига риоя қилиш- баркарорлаштиришнинг ҳал қилувчи омилларидан биридир. Бюджетдаги тақчилликнинг ортиши хамма вақт ташвишли воқеа сифатида қабул қилиниши лозим».
Бюджет тақчиллигини иқтисодиёт учун таназзулли ҳодиса сифатида ҳам бир маънода тушуниш керак эмас. Чунки, бюджет тақчиллиги давлат томонидан йирик миқёсдаги иқтисодиётга кўйилмалар қилиш заруратидан келиб чиқиши мумкин ва бунда тақчиллик ижтимоий жараёнлар оқимларини таназзуллигини акс эттирмасдан, ижтимоий ишлаб чиқариш структурасидаги прогрессив силжишларни давлат томонидан таъминлашнинг оқибатлари ҳисобланади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling