Мустақил иш мавзу: ноаниқлик ва таваккалчилик
-расм. Фойда ва таваккалчилик нисбатини танлаш
Download 298.22 Kb.
|
НОАНИҚЛИК ВА ТАВАККАЛЧИЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.6-расм. Қимматли қоғозлар пакетини ҳар хил капитал қўювчилар томонидан танланиши
8.5-расм. Фойда ва таваккалчилик нисбатини танлаш.
ва орқали маблағ қўювчининг эҳтиёжини қондириш даражасини кўрсатувчи бефарқлик эгри чизиқларини шундай белгилаймизки, бу ерда максимал даражада қондиришни ва минимал даражада қондиришни ифодаласин. Бефарқлик эгри чизиқлари тепага қараб силжийди, нима учун деганда, таваккалчилик ( ) ошганда уни қоплаш учун керак бўладиган ва кутиладиган фойда ҳам ошади. Таваккалчилик билан фойда ўртасидаги боғлиқликни ифодалайдиган бюджет чегарасини келтирамиз: Агар инвестор таваккалчиликка боришни хоҳламасдан барча жамғармасини давлат хазина векселига сарфласа, у ҳолда ва (8.6-расм). Агар инвестор тавакклачиликка боришга ўта мойил бўлса, у ўзининг барча маблағини қимматли қоғозларни сотиб олишга сарфлайди, бу ҳолда бўлади ва бўлиб, таваккалчилик кескин ошиб кетади (8.6-расм). 8.6-расм. Қимматли қоғозлар пакетини ҳар хил капитал қўювчилар томонидан танланиши. Ҳақиқатда эса мувозанат ҳолат билан ўртасида ўрнатилади (нима учун деганда, жамғарманинг бир қисми акцияга қўйилса, иккинчи қисми хазина векселига қуйилади). 5-расмда мувозанат нуқта нуқта бўлиб, бунга тўғри келадиган мувозанат даромад ва фойда учун стандарт четланиш бўлади. ва лар бефарқлик эгри чизиғи билан бюджет чизиғи кесишган нуқта нинг проекциялари. Мувозанат нуқта бюджет чизиғи устида ётади ва унинг ҳолати инвесторнинг таваккалчиликка бўлган муносабати билан боғлиқ. Таваккалчиликка ҳар хил муносабатда бўлган икки кишининг маблағ қуйишини кўриб чиқайлик. Биринчи кишини деб, иккинчи кишини деб белгилайлик. шахс таваккалчиликка боришга мойил эмас, шунинг учун ҳам у камроқ, лекин барқарор фойда берадиган давлат заёмини сотиб олишга қарор қилади. шахс таваккалчиликка мойил бўлгани учун муваффақиятли ишлаётган компаниянинг акциясини сотиб олади. Уларнинг олиши мумкин бўлган фойда ва таваккалчилик 8.6-расмда келтирилган. шахс таваккалчиликка мойил бўлмагани учун, унинг бефарқлик эгри чизиғи бюджет чизиғини нуқтада кесиб ўтади. шахс кичик таваккалчилик билан боғлиқ кутиладиган камроқ фойда олиши мумкин. шахс эса юқори таваккалчилик билан боғлиқ ( ) кутиладиган юқори фойдани олиши мумкин. Капитал маблағларни қўйишда таваккалчиликни камайтириш усулларидан бири «Портфель диверсификацияси» дир. Бу усулга кўра инвестицияларни таваккалчилик билан боғлиқ бир неча активларга тақсимлаш орқали таваккалчиликни пасайтиришга эришилади. «Портфель диверсификацияси» муаммоси бўйича қилган ишлари учун америкалик иқтисодчи олим Жеймс Тобин (Йель университети) 1981 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган. Ундан «Сизга нима учун Нобель мукофоти берилди?» деб сўрашганда, у «Барча тухумларни битта саватга қўйиш мумкин эмаслигини исботлаганим учун менга ушбу мукофотни беришди», - деб жавоб қилган эди. Мисол. шахс нафлик функцияси ни максималлаштирмоқчи. Унинг ойлик маоши 1000 сўм. У карта ўйнаса бир хил эҳтимол билан даромади 1500 сўмга ошиши, ёки 500 сўмга камайиши мумкин. Унинг нафлик функцияси графиги қуйидаги 8.7-расмда келтирилган: Download 298.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling