Мустақиллик аждодларимиз томонидан яратилган илмий, маданий-маърифий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва бойитиш, давлатчилигимиз тарихи илдизларини ўрганиш, ўзлигимизни англаш ва намаён этиш имконини берди
Download 24.5 Kb.
|
ноёб топилма
ДАРАНДДА ТОПИЛГАН НОЁБ ТОПИЛМА Мустақиллик аждодларимиз томонидан яратилган илмий, маданий-маърифий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва бойитиш, давлатчилигимиз тарихи илдизларини ўрганиш, ўзлигимизни англаш ва намаён этиш имконини берди. Президентимиз ташаббуси билан муқаддас қадамжолар, тарихий ёдгорликлар тикланмоқда. Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасида олиб борилаётган таъмирлаш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Сурхон воҳаси, муболағасиз археология ёдгорликларига бой ҳудуд ҳисобланади. Воҳада ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда Франция, Россия, Япония, Германия каби давлатларнинг археологлари ҳам илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Яна бир қадимий археолог обеъктлардан бири Фаёзтепа қисман таъмирланиб, концервация қилиниши натижасида ушбу ноёб тарихий дурдона очиқ осмон остидаги музейга айланди. -Бу замин бой тарихга эга ва бунинг исботини тадқиқотлар натижаси ҳам кўрсатиб турибди, -дейди франциялик археолог Махк Оливье Пэру. -Шу боис бутун жаҳон тадқиқотчиларининг ҳали чуқур ўрганилиши керак бўлган тарихий ёдгорликларга қизиқиши ниҳоятда катта. Археологик тадқиқотлар натижасида қўлга киритилаётган бебаҳо асори-атиқалар юртимиз ҳудуди илк цивилизация ўчоқларидан бири эканлигини исботлаб турибди. Яқинда эса кейинги йилларда ёзув тарихи билан шуғулланиб келаётган Термиз давлат университетининг тарихчи-археолог олимлари тоғли Бойсун туманининг Дарбанд қишлоғидан топилган тошга битилган энг қадимий ёзув намунаси жамланмасига эга бўлишди. -У ўзининг ёзилиш услубига кўра милоддан аввалги 3-2 минг йилликларга оид бўлиб, тахминан беш йиллик тарихга эга. ёзув пиктографик усулда ёзилган бўлиб, аввал тошга тирнаб шакл берилган, сўнгра охра бўёқлари билан бўялган, дейди ТерДУ ректори Зоир Чориев. Тошга туширилган ёзувлар шунчалик аниқки, биз унга бир қарашдаёқ оддий ҳайвонлар тасвирлари, тоғ ва дарахтлар ифодаланган ифодаланган шаклларни бемалол ўқиса бўлади. Зоир Чориевнинг таъкидлашича, 70 га яқин катта, 30 яқин кичик шохли, жами бўлиб эса 100 га яқин тасвирлар берилган. Мана шунинг ўзи ҳам бизни ҳеч иккиланмасдан бу китобни тош китоб дейишга асос бўлган. Энг муҳим эса ушбу оригинал пиктографик асар ҳали дунёнининг ҳеч бир ҳудудида топилмаган. Ва Ўзбекистон ҳудудини Миссопатамия, Хитой, Миср ва қадимги Ҳиндистон билан бир қаторда 5 цивилизация ўқоғи эканлигини тасдиқлайди. Мутахассислар томонидан мазкур пиктографик ёзувларнинг тўлиқ ўрганилиши эса ўтмишнинг ҳали бизга маълум бўлмаган қирраларини очиб беради. Дарвоқеъ, шу кунларда “Ўзбекистон ҳудудида ёзувнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти” номли асар ҳам китобхонлар ҳукмига ҳавола этилди. Шухрат Шокиров Сурхондарё вилояти 3.06.2008 Download 24.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling