Мустақиллик даврида музейлар ва mузей тармоқларининг ривожланиш муомолари режа


Download 139.9 Kb.
bet2/2
Sana17.11.2023
Hajmi139.9 Kb.
#1782977
1   2
Bog'liq
Мустақиллик даврида музейлар ва mузей тармоқларининг ривожланиш муомолари

Ўзбекистондаги илк музейлар

Ўзбекистон тарихи давлат музейи



Бугун юртимизда 1,5 мингга яқин музей фаолият кўрсатмоқда. Улардаги експонат ва коллексияларни бойитиш, асраб-авайлаш, чуқур ва пухта ўрганиш, тарғиб етиш, музейлар фаолиятини давр талаби даражасида ташкил етиш масаласига алоҳида еътибор қаратилаётир. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган "Музейлар тўғрисида"ги қонун ушбу маънавият масканлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш, улардаги нодир ашёлар, осори-атиқаларни сақлаш, ўрганиш, мазмун-моҳиятини кенг тарғиб етишда муҳим аҳамият касб етмоқда.


Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳам юртимизнинг илмий ва маданий-маърифий маркази ҳисобланади. Музей Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибида фаолият кўрсатиб келади. Вазирлар Маҳкамасининг 1992-йил 21-апрелдаги 203-сон қарорига мувофиқ мустақил илмий-тадқиқот муассасаси сифатида қайта ташкил етилиб, 1994-йил 5-августдаги 402-сонли қарорга биноан унга давлат музейи мақоми берилди. 
Музейдаги илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналиши музей буюмлари, коллексиялар тўплаш ва ўрганиш, ҳужжатлаштириш, илмий асосланган консепсиялар, стационар експозиция, кўргазмалар тизими ва режаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, археологик ва етнографик йўналишларда изланишлар олиб боришдан иборат. Ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида музей кенг қамровли илмий ишлар, археологик қазишмалар, етнографик експедициялар олиб борди. Олимлар томонидан топширилган коллексиялар ҳамда аҳолидан музей фондлари учун сотиб олинган осори-атиқалар музей фондини янада бойитди ва бугунги кунда експонатлар сони 267 мингдан ортди. Експонатлардан 60 мингтаси археологияга, 100 мингдан зиёди нумизматикага ва 16 минги етнографияга оид. 
Музей маъмурияти маълумотларига қараганда, ҳозиргача музей архивида 35 мингда ортиқ негатив, фотосурат ва ҳужжатлар мавжуд.

"Қатағон қурбонлари хотираси" музейи

Ў збекистон мустақил Республика деб еълон қилингандан кейин мамлакатда Президент И.A.Каримов раҳбарлигида амалга оширилган хайрли ишлардан бири чор ва совет мустамлакачилиги йилларида бегуноҳ қурбон бўлган, ўтган асрнинг 30-50-йилларида "халқ душмани" сифатида қатағон етилган ва шу сабабли номлари ўзбек халқи ҳамда маданияти тарихидан ўчириб юборилган сиймолар хотирасини абадийлаштириш орқали тарихий адолатни тиклаш бўлди.


Республика Президентининг 1999-йил 12-майда имзо чеккан Фармойишига кўра, Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш комиссияси тузилди.
Шу йили июл ойида ҳукумат қарори асосида "Шаҳидлар хотираси" хайрия жамғармаси ташкил етилди. Натижада бўлғуси музейнинг кўргазма воситаларини шакллантириш бошланди.
2000-йил 12-май куни Тошкентнинг Юнусобод туманида барпо етилган "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуининг тантанали суратда очилиши мамлакат ва халқнинг ижтимоий, маданий ва маънавий ҳаётида улкан воқеа бўлди, қисқа муддатда мазкур мажмуа табаррук зиёратгоҳлардан, ёш авлодларни ватанпарварлик ва миллатпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган масканлардан бирига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.A.Каримовнинг 2001-йил 1-май санали "Қатағон қурбонларини ёд етиш кунини белгилаш тўғрисида"ги Фармони асосида "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуида "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи барпо етилди.
Музей 2002-йил 31-августда – мамлакатда илк бор нишонланган "Қатағон қурбонларини ёд етиш куни"да тантанали равишда очилди.
Ёдгорлик мажмуи ва музей барпо етилган жой ХХ асрнинг 20-йилларидан то Иккинчи жаҳон уруши бошлангунига қадар совет давлатининг жазо органларига қатлгоҳ бўлиб хизмат қилган. Тошкент шаҳрида отилган қатағон қурбонлари шу ердаги учта қатлгоҳга дафн етилганлар. Ёдгорлик мажмуи ана шу собиқ уч қатлгоҳ ҳудудларини ўзаро бирлаштириб туради. Агар рамзий сағана ёдгорлик мажмуининг memorial маркази ҳисобланса, музей биноси унинг маърифий маркази бўлиб хизмат қилади.
Музей биноси Бўзсу бўйида, баҳаво жойда жойлашган бўлиб, бир қаватдан иборат, ердан баландлиги 20 м. Дастлабки бино бир гумбазли 400 м2 ҳажимдаги ягона експозиция залидан ташкил топган. Бино атрофи 28 та нақшинкор устунлар кўтариб турган айвондан иборат бўлган. Унинг умумий майдони 784 м2 ташкил етган. Бино ўзбек миллий меъморлиги анъаналари асосида қурилган. Музейнинг биринчи експозицияси 6 бўлимдан иборат бўлган.
2007-йилнинг 31-августида Президент И.A.Каримовнинг музейга ташрифлари чоғида, ушбу музей фаолиятини янада такомиллаштириш, қатағон қурбонлари тарихи ва аччиқ қисматини янада кенгроқ ўрганиш ва аск еттириш мақсадида унга қўшимча бино қуриш ҳақида айтиб ўтилди. Аждодларнинг анъаналарини давом еттириш, ҳозирги кунларнинг қадрига етишга, експозицияда нафақат бугунги кун, балки келажак учун ҳам ғоят муҳим аҳамиятга ега бўлган ҳужжат ва експонатларни кўрсатилиши лозимлиги таъкидланди. 2008-йил 5-май куни давлат раҳбарининг "Қатағон қурбонлари хотираси" музейининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-861-сон Қарори қабул қилинди.
Мазкур Қарор ижроси натижасида музейда катта ўзгаришлар амалга оширилди.
Музейнинг қайта таъмирланган ва кенгайтирилган биноси қўш гумбазли експозиция учун мўлжалланган 3 та залдан иборат иншоот бўлиб, атрофини ўйма нақшинкор айвон ўраб туради. Айвоннинг тўрт тарафидан 42 та миллий нақшлар ўйилган, бўйи 5 ярим метрли устунлар кўтариб туради. Бинонинг експозиция залларининг майдони 960 м2 ташкил етади. Айвон қисми 640 м2, ер тўласи 1568 м2.
Музей експозицияси 10 та бўлимдан иборат.
"Қатағон қурбонлари хотираси" музейнинг янги експозициясини ташкил қилиш жараёнида Ўзр Фанлар академияси, Ўзр Arxiv агентлиги, Картография бошқармаси, Ўзбекистон матбуот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Маданият ва sport ишлари вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Весмистр Университети, Ўзбекистон Бадиий академияси, Мудофаа вазирлиги, "Совпластитал" корхонаси билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Шу билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик хизмати, Олий суд фондларида сақланаётган ҳужжатлардан експозицияда фойдаланиш учун олинди.

Хулоса

Музей Халқаро музейлар кенгаши ИКОМ ташкилоти аъзоси.


Музей ўзбек адабиёти тарихи бўйича тадқиқотлар олиб борадиган алоҳида бўлимларга ҳам ега. Ҳар бир бўлим бой маънавий меросимизни қўлёзма фондлар ва архивларда сақланаётган ҳужжатлар асосида ўрганиб, илмий ишлар тарзида дастлаб "Адабий мерос" ва ҳозирда "Адабиёт кўзгуси" илмий мақолалар тўпламларини мунтазам нашр етиб келмоқда. Фолклор експедицияларни уюштириш ва илмий командировкалар йўли билан республикамизнинг шаҳар ва вилоятларидаги, хориждаги ўзбек адабиётига оид материалларни топиб, микрофилмлар қилиш ва шу асосда ягона қўлёзмалар хазинаси ва микрофилмлар фондини барпо етишга еришди.
Музей алломаларимиз ва уларнинг мероси ҳақида қатор multimedia қўлланмаларини тайёрлаш ишларини амалга оширмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар




  1. Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида"ги қонуни №252. 15.06.2010 й.7-модда.

  2. http://www.archive.uz/archivenews/687.

  3. “Ўзархив” агентлигини 1991-2014 йиилларга оид Йиллик Ҳисоботлари

  4. Нишонбоев.Т.Давлат бошқаруви такомилида “Электрон ҳукумат тизими” -Т.: "Академияя". 2011. 14б

  5. Тҳе Plight оф American Municipal Archives: Baltimore, 1729-1979 Author(с): Richard Ж. Cох Source: Тҳе American Archivist, Вол. 42, Но. 3 (Жул., 1979), пп. 281-292 Published бй: Society оф American Archivists Stable УРЛ

Download 139.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling