I БОБ. МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА УРБАНИЗАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ
Магистрлик тадқиқотнинг мақсади Мустақиллик йилларида аҳоли демографиясига миграцион жараёнларнинг таъсири (Сурхон воҳаси мисолида) миграцион жараёнларнинг манбашунослиги ва тарихшунослиги трансформация жараёнларини мустақиллик йилларидаги тарихий давр кесимида тарихий-этнографик материаллар асосида ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда этноҳудудий хусусиятларини кўрсатиб беришдан иборат. - Магистрлик тадқиқотнинг мақсади Мустақиллик йилларида аҳоли демографиясига миграцион жараёнларнинг таъсири (Сурхон воҳаси мисолида) миграцион жараёнларнинг манбашунослиги ва тарихшунослиги трансформация жараёнларини мустақиллик йилларидаги тарихий давр кесимида тарихий-этнографик материаллар асосида ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда этноҳудудий хусусиятларини кўрсатиб беришдан иборат.
- Магистрлик тадқиқотнинг вазифалари:
- жаҳон тарихи фанида тан олинган назариялар таҳлили асосида миграцион жараёнларни ўрганишга оид назарий-услубий қарашларни тадқиқ этиш;
- муаммонинг тарихшунослиги таҳлилида миграцион жараёнларнинг хусусан, Сурхондарё вилояти аҳолиси мисолида миграцион жараёнларнинг шаклланиши ва ривожланишини ёритиш;
- мустақиллик йилларида аҳоли демографиясига миграцион жараёнларнинг таъсири (Сурхон воҳаси мисолида мустақиллик йилларида олиб борилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг миграцион жараёнларни таъсирини ўрганилаётган даврдаги турлари ва тавсифи;
- мустақиллик йилларида Сурхондарё вилояти аҳолисининг миграцион жараёнлар ҳолати ва таъсирини кўрсатиб бериш;
- мустақиллик йилларида миграцион жараёнларнинг ўзига хос ўзгаришларни тарихий аспектда ёритиш;
- илмий хулосаларга таянган ҳолда Сурхондарё вилояти аҳолисининг миграцион жараёнларнинг арихини замонавий иқтисодий тараққиёт даражаси, ўзбек халқи амалий санъатига хизмат қилувчи амалий, назарий таклиф ва тавсиялар бериш.
- Магистрлик тадқиқотнинг объекти сифатида мустақиллик йилларида аҳоли демографиясига миграцион жараёнларнинг таъсири (Сурхон воҳаси ҳолатини белгилаб олинди.
- Магистрлик тадқиқотнинг предмети сифатида Сурхондарё вилояти аҳолисининг миграцион жараёнларнинг манбашунослиги ва тарихшунослиги манбаларига тааллуқли билан боғлиқ истиқболли режалар асосида ривожлантириш каби масалалар ташкил этади.
- Магистрлик тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот тарихий изчиллик, тарихий-қиёслаш, структуравий ва семантик-семиотик назария усулларидан фойдаланилди.
- Магистрлик тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- Мустақиллик йилларида аҳоли демографиясига миграцион жараёнларнинг таъсирини Сурхон воҳаси мисолида манбашунослиги ва тарихшунослиги асосида миграцион жараёнларга оид давлат сиёсати ва бу борада амалга оширилаётган ишларнинг моҳияти ҳамда глобаллашув жараёнларининг миграцион жараёнларга таалллуқли турли соҳалари ва турларига таъсири масалаларини тарихий изчилликда ёритилган;
- Магистрлик тадқиқотнинг амалий натижаси. Ўзбекистон тарихи ва этнологиясида мавжуд тарихий-фалсафий қарашлардан Сурхондарё вилояти аҳолисининг миграцион жараёнлардаги муаммосини тадқиқ қилишдаги фанлар кесимида назарий-услубий жиҳатлари ишлаб чиқилган;
- ўрганилаётган ҳудудлар Сурхондарё вилояти аҳолисининг миграцион ҳамда унга таъсир этган омиллар аниқланган ва ривожлантиришга оид тавсиялар илгари сурилган.;
- Магистрлик тадқиқотнинг ишончлилигини ишда тадқиқотда замонавий тарих фанида тан олинган ёндашув ва усулларни қўлланилганлиги, кўп турдаги тарихий-этнографик адабиётлардан фойдаланилганлиги, бирламчи тарихий манбаларга асослангани, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади;
- тарих фанида тан олинган ёндашув ва усуллар қўлланилганлиги, кўп турдаги тарихий адабиётлардан фойдаланганлиги, жорий архив материаллар, архив ҳужжатлари, ўрганилаётган ҳудудлар архиви бошқармалари материаллари, республика музейлари ва кўргазма экспозициялари, даврий матбуот, нарратив асарлар, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга асосланган хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
- Магистрлик тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти. Магистрлик тадқиқотининг натижалари ва хулосалари Сурхондарё вилояти аҳолисининг миграцион жараёнларни тарихи муаммоси борасида тарихийлик ва тарихий муаммолар каби илмий муаммоларга янада ойдинлик киритиш, ушбу масалага доир илмий хулосаларни амалиётга жорий этиш билан изоҳланади.
- Магистрлик тадқиқотнинг натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларида Сурхондарё вилояти аҳолисининг миграцион жараёнлари рукнида тарихийтуризмни ривожлаштириш, ўлкашунослик парклар ташкил этиш ҳамда мазкур йўналишда йўл хариталари ишлаб чиқишда илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |