Мустакил иш бажарди: 811-19 гурух талабаси Холдаров Зуфарбек Текширди: Алиев Улугбек Тошкент 2022 Мавзу
Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масалаларни ечиш учун симсиз тизимларнинг қўлланилиши
Download 158.84 Kb.
|
MATR va RQQQ 1-mustaqil ish
Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масалаларни ечиш учун симсиз тизимларнинг қўлланилишиТехнологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масалаларни ечиш учун симсиз тизимларнинг қўлланилиши варианти 2.1-расмда келтирилган. Таклиф этиладиган тизимлар бошқариш тизими ва устидан мониторинг қилиш амалга оширилиши зарур бўлган технологик жараён орасидаги оралиқда ишлаб чиқариш мониторинги тизимига ўрнатиладиган тугалланган коммутацион комплекслар ҳисобланади. Сенсорли тармоқлар асосида тизимларни қуришнинг турли вариантларини лойиҳалаштириш мумкин, улар қуйидагича; электр энергиясини технологик ҳисобга олиш симсиз тизими; марказий иситиш пунктини бошқариш симсиз тизими; сув таъминоти ва иситишни технологик ҳисобга олиш симсиз тизими; тозалаш иншоатларини бошқариш симсиз тизими; зарарли ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш симсиз тизими; диспетчерлаштириш ва сифатни назорат қилиш симсиз тизими ва ҳ.к.. 2.1-расм. Симсиз сенсорли тармоқларни мониторинг қилиши тизимига интеграцияланишига мисол Электр энергиясини ҳисобга олишда симсиз сенсорли тармоқлар ишлатилганида ҳар бир ҳисобга олиш нуқтасига ҳисоблагич билан RS-485 протокол бўйича ёки бошқа исталган протокол бўйича уланадиган (шунингдек импульслар сонини ҳисоблаш учун импульслар манбаига ҳам уланиши мумкин) интерфейслар симсиз контроллери ўрнатилади. Кейин барча ҳисобга олиш нуқталаридан барча маълумотлар симсиз тармоқ бўйича марказий диспетчерлик пультида тўпланади. Маъмурият, ресурсларни кузатиш ташкилотлари, бошқариш компаниялари каби тижорат ҳисобга олиш хизматлари истеъмолчиларининг иш жойларини ташкил этиш учун симсиз сенсорли тармоқларни қуришга мисол 2.2-расмда яққол тасвирланган. 2.2-расм. Тижорат ҳисобга олиш истеъмолчиларининг иш жойларини ташкил этишга мисол Иссиқлик таъминотида симсиз контроллерлар ҳисобга олиш нуқталари (буғ, совуқ сув, иссиқ сув) ва бошқариш нуқталарида (кириш ва чиқиш клапанлари) жойлаштирилади. Симсиз тармоқ бўйича олинган параметрлар сенсорли қурилмаларга узатилади, бошқарувчи таъсир эса симсиз контроллерлар орқали ижрочи механизмларга берилади. Шунингдек иссиқлик энергиясининг сарфланишини оптималлаштириш учун аниқ бир иситиш жойларидан маълумотлар олиниши мумкин. Тозалаш иншоатлари симсиз бошқариш тизимларида симсиз контроллерлар маълумотларни олиш ва телебошқариш нуқталарига (қулфлаш арматураси, муҳит параметрларини назорат қилиш ва ҳ.к.) жойлаштирилади. Маълумотлар ва бошқариш таъсирлари симсиз тармоқ бўйича бошқариш тизимига ва тескари узатилади. Бунда маълум параметрлар чегаралардан чиққанида оқимларни автоматик тўсиш мумкин. Зарарли ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофазалаш симсиз тизимларида симсиз контроллерлар ҳаво муҳитининг чангланиши ва ифлосланиши хабарлагичлари, шунингдек ҳарорат, намлик, радиоактивлик, вибрация ва бошқалар билан бирга атроф-муҳит ҳолатини мониторинг қилиш учун зарарли ишлаб чиқаришда жойлаштирилади. Маълумотлар бошқарувчи автоматлаштирилган тизимга узатилади. Диспетчерлаштириш ва сифатни назорат қилиш симсиз тизимларида контроллерлар технологик агрегатларни назорат қилиш автоматлаштирилган агрегатларининг бевосита яқинида жойлаштирилади. Download 158.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling