Мустакил иш бажарди: “Кайта тайёрлаш” курси мтт тарбиячиларари юналиши 50-гурух талабаси Замонова Шахноза


Турли миллатларга мансуб 13 яшар ўғил болалар бўйининг


Download 77 Kb.
bet2/2
Sana12.07.2023
Hajmi77 Kb.
#1659842
1   2
Bog'liq
Замонова Шахноза физалогия

Турли миллатларга мансуб 13 яшар ўғил болалар бўйининг
ортиши (1925-1967 йиллар)

Миллати

Текшириш ўтказилган йиллар

Болаларнинг бўйи (см ҳисобида)

Бўйга қўшилиш (см ҳисобида)

Татарлар

1928
1964

133,4
146,0

12,6

Коми халқлари

1927
1967

137,2
149,4

12,2

Руслар

1925
1965

141,2
152,8

11,6

Литваликлар

1926
1966

142,8
153,6

10,8

Қирғизлар

1928
1961

138,4
148,4

10,0

Ўзбеклар

1928
1963

137,8
147,4

9,6

Акселерация ҳақида бир қанча гипотезалар мавжуд. Уларни шартли равишда уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга кирувчи физик-кимёвий гипотезаларга кўра, ҳозирги болаларга қуёш нурлари, радиоактив нурланиш, электромагнит тўлқинларининг таъсири аввалги даврлардагидан кучлироқ. Бу омиллар ўсишни рағбатлантира олади.
Акселерациянинг сабаби – асосан яшаш шароитларининг ўзгаришига боғлиқ, - деган гипотезалар иккинчи гуруҳни ташкил қилади. Бундай гипотезаларни олдинга сурувчи олимларнинг фикрича, кейинги пайтларда болаларнинг овқатланиши сифат ва миқдор жиҳатдан анча яхшиланди. Овқатда юқори биологик қимматга эга бўлган оқсил ва ёғларнинг миқдори ортган, эмизикли болаларни боқишда калориялар сиғими юқори бўлган махсус сут аралашмалари қўлланилган. Ана шу омиллар ва аҳолининг шаҳарларга кўчиши, қишлоқдаги яшаш шароитларининг шаҳардагига яқинлашиши (урбанизатсия) ўсиш ва ривожланишни жадаллаштирган.
Гипотезаларнинг учинчи гуруҳи бўйича акселерациянинг сабаби циклик равишда содир бўладиган биологик ўзгаришлар – гетерозисда. Ўтган аср давомида транспортнинг ривожланиши, урушлар натижасида халқларнинг бир жойдан бошқа ерга кўчиши, аҳолининг йирик шаҳарларда тўпланиши, миллий, диний урф-одатларнинг йўқолиши, турли миллат ва элатларнинг қўшилиб кетишига олиб келди. Натижада илгари бир-биридан ажралган ҳолда яшаган аҳоли қатламларида гетерозиготлик кўпайиб, уларнинг генетик фонди бойиди, болаларнинг ўсиши тезлашди.
Келтирилган гипотезаларнинг бирортаси ҳам акселерация сабабларини тўлиқ тушунтира олмайди, чунки у кўп омилларга боғлиқ.
Акселерация амалий соғлиқни сақлаш, умуман жамият учун бефарқ эмас. Масалан, ўсмирлар танасининг жадал ўсиши юрак-томирлар тизимига ва нафасга тушадиган фаоллик юкини орттиради. Аммо, юрак, ўпка ва бошқа ички аъзолар ўсиш жадаллиги тана ўсишига нисбатан камроқ бўлгани учун, улар зўриқиб ишлайди. Бундай вазиятда юрак-томир ва нафас тизимларида патологик ҳолатлар ривожланиши мумкин.
Акселерация бир қатор ижтимоий, психологик, падагогик, юридик муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Агар акселерацияга учраган 6 яшар боланинг жисмоний ўсиши ва маънавий ривожланиши аввалги 7 яшар боланики билан тенг бўлса, уни мактабга 6 ёшдан бериш керак. Агар ёшларнинг балоғатга етиши 2 йил олдинга сурилган бўлса, никоҳдан ўтиш мумкин бўлган ёшни олдинга суриш лозим, - деган фикрлар пайдо бўлди.
Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, акселерация - жуда мураккаб ижтимоий-биологик муаммо. У қўйган саволларни ечиш учун боланинг жисмоний ва маънавий ривожланиши турли мутахассислар томонидан атрофлича ўрганилиши зарур.
Adabiyotlar:



  1. B. Sodiqov, L. Kuchkarova, Sh. Qurbanov “Bolalar va o`smirlar fiziologiyasi va gigiyеnasi” O`zbеkiston milliy entsiklopеdiyasi davlat milliy nashriyoti. T. 2005 y.

  2. Q.S. Sodiqov “O`quvchilar fiziologiyasi va gigiyеnasi” T. O`qituvchi, 1992.

  3. A.G. Xripkova, M.V. Antropova, D.A. Farbеr, “Yosh fiziologiyasi va gigiyеnasi” M. Prosvеshеniyе 1990.

  4. Sog`lom avlod yurtimiz kеlajagi “O`qituvchi gazеtasi”. № 48. 8.12.1999.

  5. www.ziyonet.uz

Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling