Мустакил иш мавзу: Солиқ юкини камайтириш ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш


Кичик корхоналарни тез суръатларда ривожланиб, ишчилар сонини кўпайтириши ҳамда йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантирувчи тизим жорий этиш


Download 444.73 Kb.
bet2/3
Sana08.02.2023
Hajmi444.73 Kb.
#1177606
1   2   3
Bog'liq
Умаров

Кичик корхоналарни тез суръатларда ривожланиб, ишчилар сонини кўпайтириши ҳамда йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантирувчи тизим жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада ишчилар сонини ошираётган, тез суръатлар билан ривожланаётган кичик корхоналарга қўшимча солиқ имтиёзларини бериш орқали уларни йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантиришни назарда тутувчи механизмларни жорий этиш назарда тутилади. 
Солиқ маъмуриятчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби ва методологиясини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳа билан Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади. Концепцияда:

  • Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш;

  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни тубдан такомиллаштириш;

  • солиқ маъмуриятчилигининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш;

  • замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ солиш базасини кенгайтириш;

  • кичик корхоналарга ягона солиқ солишда ялпи даромадни солиққа тортишдан фойдани солиққа тортишга ўтиш;

  • пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш мақсадида унинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш;

  • давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш бўйича янги тизимни яратиш масалалари назарда тутилади.

Божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш ва экспорт-импорт соҳасини тартибга солиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. Лойиҳада:

  • божхона чегарасидан товарларни ўтказиш тартиблари ва тизимини қайта кўриб чиқиш;

  • илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ миллий божхона режимларини қайта кўриб чиқиш;

  • мамлакат ҳудудидаги божхона постлари, терминаллари ва омборларини экспресс-лабораториялар билан жиҳозлаш;

  • божхона расмийлаштирувида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш ва муддатларни кескин қисқартириш мақсадида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий қилиш назарда тутилади.


Download 444.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling