Мустакил иши бажарди : 9“Б”-18 мет гурух


Чанда танлаб эритиш усулининг бошқа мавжуд танлаб эритиш усулларидан афзаллиги


Download 207 Kb.
bet4/4
Sana21.10.2023
Hajmi207 Kb.
#1714733
1   2   3   4
Bog'liq
Комплекс МУСТАКИЛ

Чанда танлаб эритиш усулининг бошқа мавжуд танлаб эритиш усулларидан афзаллиги
Чанда бактериал танлаб эритиш усули нисбатан янги усулдир. Унинг ривожланиши қийин бойитилувчи рудалар, ярим маҳсулотлар ва мураккаб полиметаллик хомашёни бойитишда оддий механик ва физик-кимёвий усулда қайта ишлаш кам самара берган ҳолатда кондициясиз қайсар концентратларни қайта ишлаш билан боғлиқ.
Ушбу усулнинг амалий қиймати унинг маргимуш каби зарарли қўшимчалардан концентратни тозалашда сульфидли минералларни кристаллик панжарасини парчалаш (бузиш) учун майда заррали олтинни очиш мақсадида коллектив концентрат ёки саноат маҳсулотларидан металларни танлаб олиш, кондициясиз концентратларни сифатини ошириш ва ҳоказоларни қўллаш мумкин.
Металларни чанда танлаб эритишнинг муҳим ўзгача жиҳати шундаки, қайта ишлашнинг бошқа усуллари билан бирга олиб борилганда ер остида ва уюмда танлаб эритишга қараганда анча юқори тезликлар таъминланади. Жараённинг тезлиги асосан танлаб эритиш технологиясини ва унинг иқтисодини аниқлаб беради.
Ҳозирги вақтда бактериал оксидлаш ва танлаб эритиш жараёнлари устидан 25 та давлатдаги 100 га яқин илмий ташкилотлар ва фирмалар ишланишлар олиб бормоқда. 15 га яқин бактериал танлаб эритиш қурилмаси 8 та давлатда (ЖАР, Австралия, Бразилия, АҚШ, Канада, Замбия, Гана, Россия) кўп сонли тажриба саноат қурилмалари бир қатор давлатларда қурилган ва ишлаб турибди.
Хулоса.
Замонавий саноатнинг турли соҳаларида микроорганизмлар янада кўпроқ қўллаш амалга ошмоқда. Кўп микроорганизмлар ер ости бойликларида темир, марганец, мис, никель, кобальт ва бошқа элементларнинг конлари топилган дарё ва океан тубларида фойдали қазилмалар шаклланишида фаол иштирок этишади. Шунингдек, бактериялар бу ва бошқа металларни рудалардан танлаб олиб ажратишга ёрдам беради ва бу билан инсониятга фойда келтиради.
Табиатда хеч бир жараён микроорганизмлар иштирокисиз ўтмайди, улар чириш ва бошқа жараёнларни тезлаштириб бизни ўраб турган биосферани сақлашга ёрдам беради.
Микроблар Ер шари аҳолисининг сув, ҳаво, озуқага бўлган зарурий эҳтиёжларини қондира олади. Ердаги кислороднинг 70%га яқинини ердаги океаннинг юза қатламларидаги сув ўтлари – фитопланктонлар бериши маълум. Шунингдек, фитопланктон сувни ифлосланишдан тозалашга ҳам қодир.
Бактериялар унумдор ерларни ҳар йили ҳаводан ерга 100 млн. тоннага яқин азот ўтказиб таъминлайди. Уларсиз кўпчилик маданий ўсимликлар яшамайди ва ривожланмайди.
Бактерияларнинг баъзи турлари ўзларига зарарсиз ҳолда ўзларининг хужайралари ичида оғир металлар ва кимёвий моддаларнинг юқори концентрацияларини йиғиши мумкин. Бошқалари хаёт фаолияти жараёнида рангли металлар бирикмаларини чўкмага тушишига ёрдам беради ва шу билан саноатнинг оқава сувларини тозалайди. Бактериялар турли хил шароитларга мослашиши мумкин. Баъзилари кучли заҳар иштирокида ҳам тинч яшайди, масалан: циан кислотаси тузлари, маргимуш бирикмалари ва ҳоказо. Радиацияни енгил ўтказувчи, яъни инсон учун ўлимга олиб келувчи миқдодан 2000 марта ортиқ радиацияга атом реакторининг ичида 100оС гача юқори ҳароратда чидай олувчи бактериялар маълум.
С.Н.Виноградский, В.И.Вернадский ва бошқалар иштирокидаги геологик конлар фойдали қазилмаларида микроорганизмларинг мавжудлиги ва роли ўрганилди. Рангли металл таркибли сульфидли минерал ва рудалар оксидланишидаги микроорганизмлар иштирокини аниқлаш бўйича ишлар С.И.Иванов (Россия микробиология институти) ва бошқалар томонидан бажарилди.
Биогидрометаллургия соҳасида мис, рух, уран ва бошқа металларни уюмда ва ер остида танлаб эритиш жараёнлари айниқса ўрганилган. Ҳозирда металларни камбағал, балансдан ташқари ва йўқотилган рудалардан саноат миқиёсида ажратиб олиш учун бу технология АҚШ, Канада, МДҲ, Болгария ва бошқа давлатларда қўлланилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. «Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов». М.: «Недра» 1982 г. 288 с.
2.Каравайко Г.И., Кузнецова С.И., Голомзик А.И. «Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд». М.: Наука, 1972 г.
3.Адамов Э.В., Панин В.В. Бактериальное и химическое выщелачивание металлов из руд. Итоги науки и техники. Обогащение полезных ископаемых. – М.: ВИНИТИ, 1974. – Т.8. – М.: Мир, 1980.
4.Биотехнология металлов. Практическое руководство. ГКНТ, 1989. 375 с.
Мецлер Д. Биохимия. – Т.1.- М.: Мир, 1980.
Download 207 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling