Mustaqil ish Bajardi: 412 – 20 guruh talabasi Latifov Elbek Tekshirdi: Mirazimova Gulnora Toshkent 2023 dwdm технологияси, унинг афзалликлари, қўлланиш соҳаси


Download 0.52 Mb.
bet1/5
Sana06.11.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1751572
  1   2   3   4   5
Bog'liq
optic mustaqil



Muhammad Al-Xorazmiy nomidagi
Toshkent axborot texnologiyalari universiteti
Optik aloqa tizimlari


Mustaqil ish
Bajardi: 412 – 20 guruh talabasi Latifov Elbek
Tekshirdi: Mirazimova Gulnora
Toshkent 2023


DWDM технологияси, унинг афзалликлари, қўлланиш соҳаси


Режа:



  1. DWDM технологияси




  1. DWDM афзалликлари




  1. DWDM қўлланиш соҳаси




  1. Фойдаланилган адабиётлар




  1. Хулоса

Ҳозирги пайтда Республикамизда ХТИ (ITU-T) тавсияларига мос келувчи, юқори ўтказувчанлик қобилиятига эга оптик толалар ва STM-64 (10 Гбит/с) сатҳидаги синхрон мультиплексорлар қўлланилмокда.


Дарҳақикат, учинчи шаффоф ойнада яъни 193 ГГц частотада оптик толанинг ўтказувчанлик қобилиятини назарий чегараси тахминан 3x109 асосий рақамли канални ташкил этади. Худди шу вақтда STM-64 учун асосий рақамли каналлар сони 120 ООО ни ташкил этади. Оптик толани қўллаш коэффициентини оширишни ва оптик толани етишмаслик муаммоларини ҳал қилишни тўлқинли зичлаштириш ҳисобига амалга ошириш мумкин. Битта оптик толада жойлашадиган тўлқинлар сонига боғлиқ ҳолда WWDM, CWDM, DWDM ва HWDM технологияларига бўлинади. Агар оптик толада 1300 ва 1500 нм ли шаффоф ойнали фақатгина икки канал ташкил қилинган бўлса, спектрал мультиплексорлашга эга бўлган технология- WWDM дейилади. Тўлқинли мультиплексорлаш тизимлари 1300-1650 нм спектрал диапозонда ишлайди ва 16 та оптик ташувчини қўллайди. Ташувчилар орасидаги интервал 20 нм. DWDM да ҳар бир канал учун 25-50 ГГц полоса ажратиладиган 160 тагача ташувчи қўлланилади [31].
Телекоммуникациянинг одатдаги технологияси, бир оптик
тола бўйича битта сигнал узатиш имконини беради. Тўлқинли ёки
оптик зичлаштириш усулларининг маъноси шундан иборатки бунда
битта тола бўйлаб SDH нинг жуда кўп алоҳида сигналларини узатишни амалга ошириш мумкин ва шунга мос ҳолда алоқа линиясининг ўтказувчанлик қобилияти ҳам ошади. Бундай технология, тўлқинларни юқори зичлаштирувчи технология таркибига киради ва бу AT&T компанияси томонидан яратилган.
DWDM (Dense Wavelenght Division Multiplexing) - транспорт
технологияси битта оптик жуфтлик орқали унча катта бўлмаган тезликни таъминлайди. Бунга юқори тезликли тўлкин узунлигини мультиплексорлаш орқали эришилади. Бунда ҳар бир оптик жуфтлик орқали бир-бирига боглиқ бўлмаган бир неча оқим узатилади ва уларнинг ҳар бири ўзининг оптик диапазонига эга. Бундай қурилма 16-128 канални куллаш имконига эга ва унинг ҳар бирида шаффоф ҳолдаги тезлиги 100 Мбит/с дан 100 Тбит/с гача бўлган ахборотли оқимларни узатиши мумкин.
DWDM аппаратураларини қўллаганда нарх янаям ошади. Яқин частоталарни қўллаганда генерацияланадиган нурланишнинг юкори мўътадилли тўлқин узунлигига эга бўлган тор полосали ярим ўтказгичли лазерлар талаб қилинади. Бу DWDМ тизимларининг энг қиммат элементларидан бири ҳисобланади Шунга қарамасдан DWDM тизимларининг асосий афзалликлари сақланади.
Ҳозирги вақтда DWDM тармоқлари, «нуқта-нуқта», «ҳалқа» топологиялари асосида миллий масштабдаги операторларнинг юқори тезликли транспорт тармоқларини қуришда ва юқори тезликни талаб қилувчи жуда кўп фойдаланувчиларга эга бўлган ва турли протоколлар кулланиладиган қувватли шаҳар транспорт магистралларини қуришда қўлланилади.
DWDM магистралларини қуришда, юқори тезликли абонентни
уловчи интерфейсларга эга бўлган DWDM мультиплексорларини қўллаш лозим. Мультиплексорлар орасидаги масофа 100 км ни, регенераторлар орасидаги масофа эса 500 ч-600 км ва ундан кўпни ташкил килади. Мустаҳкам DWDM тармоқларини қуриш учун эса Add-Drop (OADM) (кириш-чиқишни таъминловчи) мультиплек сорлари кулланилади ва бундай оптик сатхдаги DWDM магистрал лари (оптик сигнални электрик сигналга ўзгартирмасдан) тарқалувчи оптик транспорт тармогини ташкил қилиш имконини беради. Бундай технология ёрдамида битта оптик тола оркали 2 Гбит/с ли 10 та канал ни зичлаш мумкин. Бунда ёруғлик оқимлар турли тўлқин узунликларида узатилади, яъни бир тола бўйлаб юзлаган стандарт каналлар (160 тагача тўлқин узунлик) ни узатии мумкин.
DWDM нинг принципиал схемаси жуда оддий. Бундан технологияда бир тола орқали SDH нинг бир нечта оптик каналини узатиш учун, сигналларнинг оптик тўлқин узунликлари ўзгар- тирилади, мультиплексор ёрдамида улар аралаштирилади ва оптш линияга берилади, қабул қилувчи пунктда тескари жараён амалп ошади. 6.4-расмда Оптик мультиплексор ва оптик демультиплексор кўрсатилган.



Бундай технология турли тўлқинлар оқимини ажратиб олиш учун махсус аникликга эга бўлган курилма билан таъминланган. Оптик толадан ўтганда сигнал сўнганлиги туфайли уларни кучайтириш учун оптик кучайтиргичлардан фойдаланилади. Бу эса маълумотларни оптик сигналдан электрик сигналга ўзгартирмасдан 4000 км гача узатиш имконини беради. DWDM тармоқлари қуйидагича асосий афзалликларга эга:


- узатиш тезлигининг юқорилиги;
-ҳалқа топологияси асосида 100 % ли захирани таъминлаш имконияти;
-оптик толадаги каналларнинг шаффофлиги туфайли канал сатҳида ҳар қандай технологияни қўллаш имконияти;
-оптик магистралдаги каналлар сонини соддагина ошириш имконияти.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling