Mustaqil ish O'zbek tilining sohada qo'llanilishi Iqtisodiyotga oid atamalar va tushinchalar izohli lug'ati
Download 132.51 Kb.
|
O\'zbek tilining sohada qo\'llanilishi
Mustaqil ish O'zbek tilining sohada qo'llanilishi Iqtisodiyotga oid atamalar va tushinchalar izohli lug'ati. Иқтисодиёт — юнонча «νόμος» ва «οἶκος» сўзлари бирлашмасидан келиб чиққан бўлиб, «экономика» қишлоқ хўжалик асослари ҳақида фан деган маънони англатади. «Экономика» сўзи оммавий ўзбек луғатига ўтилганда «иқтисодиёт» атамасига ўзгаради. Иқтисодиёт чекланмаган эҳтиёжларни, чекланган ресурслардан самарали фойдаланиб бошқаришни ўрганувчи фандир. ИЖАРА – (араб)-мустақил хўжалик юритиш ёки бошқа бирор фаолиятни амалга ошириш мақсадида ер, сув, корхона ва бошқа мулкка эгалик қилиш ҳамда вақтинча фойдаланиш учун тўланадиган муайян ҳақ. И. мулкка эгалик ҳуқуқини ўзгартирмайди. ИЖАРА ШАРТНОМАСИ – ижарачи билан ижарага олувчи ўртасида томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги асосида тузилган келишув, шартнома. Иш қуйидагиларни кўзда тутади; 1) ижарага олинаётган мулк тизими ва қийматини; 2) ижара тўлови миқдорини; 3) ижара муддатини; 4) ижарага берилган мулкни таъмирлаш ва тўла тиклаш бўйича томонлар мажбуриятини; 5) мулкни шартномада келишилган ҳолда ижарачига етказишни. ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВЛАР – моддий жиҳатдан кам таъминланган мамлакат фуқароларига пул ёки натура шаклида ёрдам кўрсатиш шаклидаги тизим ҳисобланади. ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ – даромадларни тақсимлашда иқтисодиёт қатнашчилари ўртасида тенгсизлик натижасида вужудга келадиган зиддиятларни бартараф этишга қаратилган давлатнинг чора тадбирларидан иборат. ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ ЭҲТИЁЖЛАР – кишиларнинг яшаши, меҳнат қилиши ва маълум иқтисодий мавқега эга бўлиши учун истеъмол этилиши зарур бўлган маҳсулотлар ва хизматлар мажмуидир. Бу фақат тирикчилик эҳтиёжи эмас, балки инсоннинг шахс сифатида камол топиш зарурати ҳамдир. ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ – маҳсулотни хорижий шериклардан сотиб олиш ва мамлакатга олиб кириш. ИМПОРТ – (лот.importo-киритаман) – 1) мамлакат ичига фойдаланиш ёки сотиш учун четдан олиб келинган хорижий маҳсулотлар; 2) капитал И.- хориждан мамлакатга келаётган капитал (кредит, заём ва бошқа); 3) четдан олиб келинган маҳсулотларнинг умумий сони ва қиймати. ИНВЕСТИЦИЯ – (нем.investitlion, лот. investere- кийинтирмоқ)-инвестор томонидан бирор бир фаолиятни амалга ошириш учун капитал маблағларни, сармояларни жорий қилиш, фойда олиш мақсадида сарф қилиш. И. мамлакат ичида (ички инвестиция) ва хорижий мамлакатларда (ташқи инвестиция) амалга оширилиши мумкин. Молия И.си- қимматбаҳо қоғозларни харид қилиш, пул маблағларини жамғариш ва бошқаларни, реал И.- моддий ишлаб чиқаришга сарфланган сармояларни ўз ичига олади. ИНВЕСТОР – капитал маблағ сарфлаётган давлат, ташкилот, корхона ёки шахс. ИНЖИНИРИНГ – тижорат кўринишида ҳар томонлама маслаҳатларини берувчи мустақил фаолият доираси. Бу фаолият ишлаб чиқаришнинг ўсишини, маҳсулотларни сотишни, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнини таъминлайди. Инжиниринг хизмати икки гуруҳга бўлинади : 1) ишлаб чиқариш жараёнини тайёрлаш; 2) ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш жараёнини тўла таъминлаш. ИНЖИНИРИНГ ФИРМАЛАРИ – ички ва халқаро бозорларда инжиниринг хизматини кўрсатиш бўйича ихтисослашган корхона, фирмалар. Бу фирмалар бир корхона, компания фаолияти билан чекланмайди. Улар турли тармоқларда хизмат кўрсатишлари, кўп таъминотчилар ва пудрат фирмалари билан алоқа қилишлари мумкин. ИНТЕГРАЦИЯ – (лот.integer-бутун) мустақил хўжалик фаолиятининг миллий, минтақа ва халқаро миқёсда ўзаро қўшилиб яхлит хўжалик тизимини ташкил этиши. ИНКАССАЦИЯ – турли тўлов хизматлари асосида банкдан нақд пул олиш. ИНКАССАТОР – асосан муассасалардан ташқарида юриб пул йиғиш ва пул тўлашга вакил қилинган мансабдор шахс. ИНКАССО – банк операциясининг бир тури, банкнинг турли ҳужжатлар орқали (вексел, чек ва бошқалар) мижозлар номидан ва улар ҳисобидан оладиган пули. ИННОВАЦИЯ – янгиликни жорий қилиш, фан-техника ютуқларини бошқариш ва ташкил қилиш соҳасидаги янгиликлар мажмуи. ИНФЛЯЦИЯ – 1) муомаладаги қоғоз пуллар миқдорини таклиф қилинган савдога чиқарилган товар нархларнинг йиғиндисидан кўпайиб кетиши; 2) қоғоз пулнинг жуда кўп чиқарилиши натижасида пулнинг қадрсизланиши. Бундай ҳолат хўжалик юритиш борасидаги қийинчиликларни бартараф қилиш даврида, маҳсулот ишлаб чиқариш камайган ҳолларда қўшимча пул чоп этиш натижасида юзага келади. ИНФРАТУЗИЛМА – ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитини таъминловчи тармоқлар мажмуи. Ишлаб чиқаришни энергия билан таъминлаш, транспорт, алоқа, информатика ва бошқалар ишлаб чиқариш И. ни ташкил қилади. Аҳолининг турмуш тарзини таъминловчи уй-жой, соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув юртлари, фан ва шу каби соҳалар ижтимоий И. ни ташкил қилади. ИНҚИРОЗ – 1) тараққиётнинг орқага қайтиши, пасайиши, таназзули, регресс, тушкунлик; 2) тугаш, битиш. И. га учрамоқ (ёки юз тутмоқ), орқага кетмоқ, пасаймоқ, тушкунликка учрамоқ. ИСЛОҲОТ – турли равишда ўтказилган ўзгариш: ислоҳ қилиш, реформа. Иқтисодий И.- иқтисодни инқироз ҳолатидан чиқариш борасида ўтказилган чора- тадбирлар. ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИ – аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган товарлар ва хизматларнинг айирбошланиши. ИСТЕЪМОЛ САВАТИ – муайян озиқ-овқат, саноат моллари ва хизматларнинг тирикчиликни таъминлаш учун етарли бўлган миқдори. ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КУЧЛАР – ишчи кучи ёки бошқача айтганда, маълум малакага, тажрибага эга бўлган кишилар ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан ташкил топган. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МУНОСАБАТЛАРИ – ҳаётий неъматларнинг ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида кишилар ўртасида пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлардир. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ – жамият ихтиёридаги барча ресурслардан фойдаланиб, жамият аъзолари учун зарур бўлган товар ва хизматларни яратиш. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИ – товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришда қилинадиган барча сарфлардан иборат. ИШ ҲАҚИ – ишчи ва хизматчиларнинг меҳнати миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб миллий маҳсулотдан олинадиган улушини пулдаги ифодасидир. ИШ КУЧИНИНГ ХАЛҚАРО МИГРАЦИЯСИ – меҳнат ресурсларининг анча қўлай шароитда иш билан таъминланиши мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишини билдиради. ИШСИЗЛИК – аҳоли меҳнатга яроқли қисмининг ўзига иш топа олмай қолиши, меҳнат заҳира армиясига айланиши. ИПОТЕКА – (юнон.hypotheke-гаров)- қарз, кредит олиш учун бирор-бир муайян кўчмас мулкни (ер, иморат ва ҳоказо) гаровга қўйиш. ИҚТИСОДИЁТ – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигидир. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ – кишилик жамияти ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ва уларга хос бўлган қонунларни ўрганадиган фан. ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ – ҳаётий неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш соҳасидаги давлатнинг аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлари тизимидан иборат. ИҚТИСОДИЙ КАТЕГОРИЯЛАР – жамият иқтисодий ҳаётининг асосий ва энг умумий томонларини акс эттирувчи мантиқий тушунчалардир. ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР – иқтисодий жараёнлар ўртасидаги доимий такрорланиб турадиган, барқарор аниқ сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг боғлиқлигини ифодаловчи воқеа- ҳодисалар. ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАР – табиий, инсоний, моддий, молиявий ва интеллектуал ресурслардан иборат. ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК – чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб, товар ва хизматларга бўлган жамиятнинг чексиз талабини максимал қондиришдир. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ – ялпи миллий маҳсулот (соф миллий маҳсулот, миллий даромад) йиллик миқдорини мутлоқ ўсишидир. ИҚТИСОДИЁТНИ ТАРТИБЛАШ – бу давлатнинг ундаги турли бўғинлар, соҳа ва тармоқлар фаолиятининг бир-бирига боғланиши ва мос ҳолда ривожланиб бориши масаласида амалга оширадиган маъмурий ва иқтисодий чора-тадбирлари мажмуидан иборат. ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАР – бу кишиларни ҳаракатга келтирувчи, уларни ҳатти-ҳаракатини, интилишини, хулқ- атворини белгиловчи куч. Шахс, жамоа, давлат ва миллий манфаатлардан иборат. ИЧКИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ – бир йил давомида мамлакатда ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилган пировард маҳсулот ва хизматларнинг бозор баҳосидаги қиймати. КАДАСТР – 1) жон бошидан олинадиган солиқ тўловчилар рўйхати; 2) вақти-вақтида ёки узлуксиз кузатиш натижасида тегишли объект хусусида структура, тузилма маълумотлар тўплами; масалан, сув кадастри-дарёлар, уларда ўтказилган текширишлар ҳақидаги маълумотлар тўплами; 3) кўчмас мулкни баҳолаш, уни рўйхатини юритиш билан шуғулланувчи давлат ташкилоти. КАЛЬКУЛЯЦИЯ – маҳсулотнинг ўлчов бирлигини ёки бажарилган ишнинг таннархини ҳисоблаш. КАПИТАЛ – (нем. Капитал- асосий мулк. лот.capitalis – энг муҳим, асосий бош)-бирор мақсадга йўналтирилишга мўлжалланган пул маблағи, бошлангич, доимий, ўзгарувчан, асосий ва айланма капитал каби турлари мавжуд. Бозор иқтисодиёти шароитида ташкилот, корхона, фирма ва бошқаларда устав К. заҳира К. акционерлик жамияти К. каби турлари мавжуд. КАМОМАД – мол; пул ва шу кабиларнинг тегишли миқдоридан кам чиққан қисми. КАРТЕЛ – (фр.cartel, итал.cartello cарта-қоғоз, ҳужжат)- монополистик бирлашманинг бир кўриниши : йирик корхона эгаларининг бозорда танҳо ҳукмдорлик қилиш, кўп фойда олиш мақсадида тузган уюшмаси. Уюшмага кирувчилар маҳсулот ҳажми, нархи, ишчилар ёллаш шарти, патентлар айирбошлаш, бозорларни бўлиш, умумий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ҳар бир қатнашчининг квотаси ва шу кабилар бўйича келишиб олишлари. К.нинг бошқа уюшмалардан (консерн, трест) фарқи унга кирувчилар хўжалик юритиш мустақиллигини сақлаб қоладилар. КАССА – 1) пул, қимматбаҳо қоғозлар сақланадиган пўлат сандиқ, қути, шкаф; 2) муассаса, корхоналарнинг пул қабул қилиш, пул бериш, билет сотиш ва шу кабилар билан иш юритувчи, муомала қилувчи бўлинмаси; 3) муассаса, корхона ва шу кабилардаги бор пул. КВОТА – давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан товарларни ишлаб чиқариш, уларни экспорт ва импорт қилиш юзасидан чекланишларни жорий этилиши. К. шартларини бузган мамлакат ёки корхона иқтисодий жиҳатдан жазоланади. К. ўрнатишдан мақсад бозордаги нарх-навони тартибга солиб туришдир. КИЧИК БИЗНЕС – бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ўзига мустақил майда корхоналарнинг даромад олиш мақсадида амалга оширадиган фаолияти. КЛИРИНГ – (ингл.clearing. clear- тозалаш, равшанлаштириш)-ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олиб, амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими. Мамлакат ичидаги К. банклар ўртасидаги тўловларни, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз ичига олади. Халқаро ҳисоб-китобларда К. келишувлар (клиринг келишувлари, валюта К.) кўринишида амалга оширилади. Давлатлараро ўзаро қарзларини тилла ва валютага ўтказмасдан савдо-сотиқ талабларига кўра амалга оширадилар. Масалан, пахта толаси ўрнига унинг қийматига тенг миқдорда машина, асбоб-ускуна олиш. КОМПАНИОН – бирор мулкка биров билан биргаликда эга бўлган киши ёки ташкилот. КОНВЕРЦИЯ – (лот.conversio-ўзгариш)- ҳарбий ишлаб чиқариш ва бошқа хил ҳарбий фаолият соҳаларининг тинчлик мақсадларига кўчирилиши. КОНТРАКТ – (лот. contractus-битим, келишув) -мамлакатлар, фирма, корхона ва бошқалар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги икки томонлама ёзма келишув, шартнома. КОНТРАКТАЦИЯ – 1) бирор нарсани муайян муддатга олиш ва маълум шароитда фойдаланиш учун тузилган шартнома; 2) тайёрлаш ташкилотлари билан ишлаб чиқарувчилар, деҳқончилик маҳсулотларини тайёрлаш юзасидан ҳар йили тузиладиган шартнома. КОНТРАБАНДА – (итал.contrabando) – давлат чегарасидан моллар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа нарсаларни қонунга хилоф (яширинча) олиб ўтиш. КОНСОРЦИУМ – (лот.consortium-ширкат, уюшма) – корхоналарнинг вақтинча ташкил этилган бирлашмалари, улар одатда молиявий ишлар юзасидан ташкил этилади. Унда давлат, банклар, молиявий муассасалар, йирик фирмалар эштирок этади. КОНЦЕРН – (ингл.concern)-ишлаб чиқариш диверсификацияси асосида таркиб топадиган йирик, кўп тармоқли корпорация. Улар аста-секин саноат монополиясининг етакчи шаклига айланади. КРЕДИТ – (лот. creditum-қарз) 1) кирим-чиқим дафтарининг чиқимлари; 2) қарзга мол бериш, шунингдек, қарзга бериладиган мол, пул; 3) маълум харажатлар учун чиқариладиган пул, маблағ ; Давлат К.- давлатнинг заём облигациялари чиқариш йўли билан қарз олиши. Банк, суғурта уюшмалари ва аҳолининг барча табақалари кредитор бўлишлари мумкин. Банк К.- пул ссудаси кўринишидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган қарз. Тижорат К.- бир тадбиркорнинг иккинчисига маҳсулотнинг пулини кейин тўлаш шарти билан сотиш. Халқаро К.- давлатлар ўртасида қарз олиш, қарз бериш муносабатлари. КРЕДИТ КАРТОЧКАЛАРИ – кичик ўлчамдаги пластик ёки металл карточка кўринишидаги ҳужжат бўлиб, банкдаги ҳисоб соҳибининг шахсини тасдиқлайди ва унга нақд пуллар ёрдамисиз товар ва хизматларга ҳақ тўлаш ҳуқуқини беради. КРЕДИТОР – қарзга маблағ берувчи томон. КРИЗИС – (юнон. крисис-ҳал этиш, оқибат)- қ. Инқироз. КЎП УКЛАДЛИ ИҚТИСОД – турли мулк шакллари ва ҳар хил хўжалик турларининг яхлитлигидан ташкил топган иқтисодиё МАКРОИҚТИСОДИЁТ – бу мамлакат миқёсида моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳаларини бир бутун қилиб бирлаштирган миллий ва жаҳон хўжалиги даражасидаги иқтисодиётдир. МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ -вилоят, шаҳар ва туманнинг кирим-чиқим (даромад ва харажат) молиявий ҳужжати. МАКЛЕР – воситачи, даллол. Биржаларда олди-сотди келишувлар воситачиси. МАРКАЗИЙ БАНК – пул, облигация эмиссияси (чиқарилиши) билан, шунингдек мамлакатнинг бутун банк тизимини бошқариш, назорат қилиш билан шуғулланади. Шунинг учун у «банклар банки» деб ном олган. МАРКЕТИНГ – (инглизча market-бозор) ҳолатини ўрганиш, уни олдиндан баҳолаш орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ҳамда шу йўл орқали товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш, энг юқори фойда олишни таъминлаш. Махсус М. Дастурлари орқали амалга оширилиб, харидорларни ва рақобатчиларни ўрганиш асосида товарлар сифатини яхшилаш, нархини ўзгартириш, рекламани жойлаштириш, харидорларни қониқтирадиган товар ва хизматларни етказиб бериш каби чора-тадбирлар қўлланилади. МЕНЕЖМЕНТ – (инлизча management) у ёки бу фаолият турини ташкил этиш ва раҳбарлик қилишни, иқтисодий, молияни ва бошқа инсон ҳаётидаги ишбилармонлик соҳасини ташкил қилиш ва бошқаришни билдиради. МЕНЕЖЕР – ёлланма профессионал бошқарувчи; актив фаолият билан шуғулланувчи одам. МЕҲНАТ – бу инсоннинг бирор бир мақсадга қаратилган онгли фаолият бўлиб, у орқали инсон ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун табиат инъомларини ўзгартиради. Инсон меҳнати икки ёқлама характерга эга: а) КОНКРЕТ МЕҲНАТ- товарнинг истеъмол қийматини яратадиган, бирон бир аниқ кўринишга эга бўлган меҳнат тури тушунилади.б) АБСТРАКТ МЕҲНАТ – товар қийматини яратади. «Абстракт» (сўзи ўзбек тилида «мавҳум» деган маънони билдиради). Меҳнат аниқ шаклидан қатъий назар умуман сарфланган иш кучидир, жами ижтимоий меҳнат сарфидан иборат бўлади. МЕҲНАТ БИРЖАСИ – ишчи, хизматчи ва иш берувчи ўртасидаги ишчи кучини сотиш ва сотиб олиш бўйича келишувни амалга оширишда мунтазам воситачи вазифасини ўтайдиган, ишсизлар ҳисобини юритадиган, уларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш кабилар билан шуғулланувчи давлат муассасаси. МИКРОИҚТИСОДИЁТ – корхона, фирмалар, яъни иқтисодиётни бирламчи, бошланғич бўғини ҳақидаги иқтисодиётдир. У чекланганлик, танлаш ва муқобил қиймат сингари тушунчалар билан, шунингдек ишлаб чиқариш ва истеъмоллар билан шуғулланади. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ – бу барча ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқлари ва соҳаларини, функсионал иқтисодиётни, кўплаб инфратузилмаларни ўз ичига қамраб олган яхлит иқтисодиётдир. МИЛЛИЙ БОЙЛИК – инсоният жамияти тараққиёти томонидан яратилган ҳамда авлодлар томонидан жамғарилган моддий ва маънавий бойликлар, табиий ресурслардан иборат. МИЛЛИЙ БОЗОР – муайян мамлакатнинг миллий чегараси доирасидаги олди-сотди муносабатлари. МБ ҳар қандай бозор каби турли моддий, маънавий ва интеллектуал товарларни айирбошлаш объектига айланади, ҳамда унда шу мамлакат товарлари билан биргаликда импорт қилинган товарлар ҳам қатнашади. МИЛЛИЙ ВАЛЮТА – муайян мамлакатнинг пул бирлиги. МИЛЛИЙ ДАРОМАД – муайян мамлакатда бир йилда моддий ишлаб чиқариш соҳалари томонидан янгитдан ҳосил қилинган қиймат ёки бошқача қилиб айтганда, ялпи ижтимоий маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташланганидан сўнг қолган қисми. МД моддий неъматлар ишлаб чиқариладиган шароитларда жонли меҳнат воситасида яратилиб, ҳам қиймат- пул, ҳам моддий- буюм шаклига эга бўлади. МИЛЛИЙ ҲИСОБЛАР ТИЗИМИ – ялпи миллий маҳсулот, ички миллий маҳсулот ва миллий даромадни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, фойдаланишни қиймат шаклида ифодалайдиган ўзаро боғлиқ ҳисоблаш тизимидир. МОЛИЯ – пул фондларининг шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланишини тартибга солиш билан вужудга келадиган муносабатлардир. МОЛИЯ ТИЗИМИ – турли даражадаги молиявий муассасалар бўлиб, молиявий муносабатларга хизмат қилади. МОЛИЯВИЙ ЛИЗИНГ – ижарага олинган асосий фондларнинг (машина, қурилма, асбоблар) тўла қийматини ҳамда ижарага берувчининг фойдасини тўлаш ҳақидаги келишув. МОНОПОЛИЯ – 1) яккаҳокимлик; 2) ишлаб чиқаришни марказлаштириш оқибатида юзага келадиган катта бирлашма (картел, синдикат, трест, консерн, консорсиум конглометрат ва шу кабилар). Ушбу бирлашма ўз ичига ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни, маҳсулот сотишнинг кўп қисмини мужассамлаштиради, шу соҳада ўзини ҳукмрон мавқеини ўрнатади. МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ – давлат томонидан тармоқ бозорида рақобат муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашувчи тартиб-қоидаларини жорий этилиши. МУЛК – турли-туман объектларнинг муайян субъйектга тааллуқли эканлигини англатади. МУЛКЧИЛИК – кишилар ўртасида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларини ўзлаштириш бўйича пайдо бўлган ва тарихан аниқ бир шаклда намоён бўлувчи иқтисодий муносабатлар. М.- нинг асосий бўғини ишлаб чиқариш воситаларига бўлган мулкчилик. У учта иқтисодий унсур яъни эгалик қилиш, фойдаланиш (ишлатиш) ва тасарруф этишни мужассамлаштиради. • Эгалик қилиш – мулкка расмий ва ҳуқуқий эгалик қилишдир. • Фойдаланиш (ишлатиш) – мулк бўлган бойликни иқтисодий фаолиятда қўллаб, хўжалик жараёнига киритиб, ундан натижа олиш. • Тасарруф этиш- мулк бўлган бойлик тақдирини мустақил ҳал этиш. МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ – бу давлат, жамоа, хусусий ва аралаш мулклардир. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР УЧУН ТЎЛОВ – ер, сув, қазилма бойликларидан фойдаланганлик учун корхона даромадидан давлат бюджетига тўланадиган тўлов, жорий нормативлар бўйича белгиланади. Ушбу маблағлар, биринчи навбатда, табиат муҳофазаси тадбирларига сарфланади. ТАДБИРКОРЛИК – амалда қабул қилинган қонунлар доирасида корхона, фирма ташкил қилиш, фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш (ёки хизмат кўрсатиш) билан шуғулланувчи фаолият. Тадбиркорлик фаолияти бир ёки бир неча хусусий ва ҳуқуқий шахслар мулкларини ёки қарзга олган мулк, тўлов воситаларини ишга солиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг соҳиблари: 1) республика фуқаролари; 2) бир гуруҳ фуқаролар (меҳнат жамоалари ва бошқалар); 3) чет эллик фуқаролар ёки хусусий шахслар; 4) республика фуқароси бўлмаган шахслар (ўз ваколатлари доирасида); 5) қўшма мулк эгалари. ТАДБИРКОР – иқтисодий ресурсларини бир-бирига қўшилишини таъминлайдиган ташкилотчи, янгиликка интилувчи, ташаббускор, иқтисодий ва бошқа хавфдан, жавобгарликдан қўрқмайдиган кишилар. Бундай хислатлар тадбиркорлик қобилияти деб юритилади. ТАЛАБ – маълум вақтда нархларнинг маълум даражасида сотиб олиш мумкин бўлган товарлар хизматлар миқдоридир.Талаб пул билан таъминланган эҳтиёждир. ТАЛАБ ҚОНУНИ – маҳсулот нархи билан сотиб олинаётган товар миқдори ўртасида бўладиган тескари ёки қарама – қарши боғлиқликнинг мавжудлигидир. ТАКЛИФ – ишлаб чиқарувчилар маълум вақт ичида ишлаб чиқаришга қодир бўлган нархнинг ҳар бир даражасида бозорга сотишга чиқарадиган маҳсулотлар миқдоридир. ТАКЛИФ ҚОНУНИ – нарх билан сотишга чиқарилаётган товарлар ўртасидаги бевосита яъни тўғридан-тўғри боғлиқликдир. ТАКЛИФ ЭГИЛУВЧАНЛИГИ – нарх ўзгаришига нисбатан таклифнинг ортиб бориши. ТАРИФ СЕТКАСИ – иш тоифалари нисбатига қараб иш ҳақи тўлаш. ТАРИФ СТАВКАСИ – тегишли иш тоифасига эга бўлган ишчининг меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаб беради. ТЕНДЕР – бирор бир ишни амалга ошириш учун эълон қилинган танлов. Харидор ёки буюртмачи энг аввало танлов эълон қилиб, танлов шартлари билан таништиради. Танловда иштирок этиш ниятини билдирган фирмалар, корхона ва ташкилотлар ўз таклифларини – тендерларни буюртмачига кўриб чиқиш учун юборишади. ТОВАР ХЎЖАЛИГИ – (бозор) бу товар ишлаб чиқаришга асосланган ва бозор орқали ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминловчи, иқтисодиётни ташкил қилишнинг ижтимоий шаклидир. ТОВАР – бозордаги олди-сотти орқали айирбошланадиган меҳнат маҳсули. Т. ўзини ишлаб чиқарувчиларининг эмас, балки бозорда сотиш орқали бошқаларнинг талаб-еҳтиёжини қондириш учун яратилади. Т. истеъмол қиймати- бу унинг кишиларнинг бирон-бир эҳтиёжларини қондириш хусусиятидир, алмашув қиймати эса унинг бошқа бир товарга алмашина олиш хусусияти, қиймат хусусиятидир. ТОВАР БЕЛГИСИ – муайян фирма товарларига қўйиладиган белги. ТБ (савдо маркаси) фақат маълум фирмага тегишли бўлади ва уни бошқа фирмалар ўз товарларига қўяолмайдилар. ТОВАР БИРЖАСИ – бир ёки бир неча хил товар билан улгуржи савдо-сотиқни амалга оширувчи тижорат корхонаси, бозор иқтисодиёти инфраструктурасининг ажралмас қисми бўлиб, корхона ва ташкилотлар ўртасидаги олди-сотти алоқаларини олиб боради. ТБ икки гуруҳга бўлинади :1) очиқ биржа, бунда унинг аъзолари билан бир қаторда бошқа тадбиркорлар ҳам савдо қила олади ; 2) ёпиқ биржа, бунда фақат биржа аъзоларигина битимлар тузиш ҳуқуқига эга бўладилар. ТОВАРЛАШГАН ХИЗМАТ – товар сифатида олди-сотти қилинувчи хизматлар, яъни пулли хизматлардир. ТУРМУШ ДАРАЖАСИ – одатда аҳоли истеъмол қиладиган ҳаётий неъматларнинг миқдори ва сифатига асосланади. Бу моддий неъматлар таркиби жуда ҳам хилма-хил. ТД кўрсаткичлари яхлит тизими шакланган бўлиб, унга туғилиш, ўлиш ва бошқа демографик кўрсаткичлар, ҳаётнинг санитария-гигийена шарт-шароитлари, озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш даражаси, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, иш билан бандлик, меҳнат шароити, аҳолининг даромадлари ва харажатлари, нарх- наво даражаси, транспорт воситалари, дам олишни ташкил этилиши, ижтимоий таъминланганлиги, инсон эркинлиги каби кўрсаткич билан белгиланади. Created by Ibrohimov Husanboy Download 132.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling