Mustaqil ishi Компьютер ва унинг атроф қурилмалари р е ж а : ЭҲМ нинг яратилиши. Компьютер архитектураси. Компьютерлар классификацияси. Компьютернинг асосий курилмалари. Компьютернинг кушимча ташки курилмалари
Download 0.73 Mb.
|
2-mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОМПЬЮТЕРНИНГ ҚЎШИМЧА
- Фойдаланилган адабиётлар
«Сичконча»
Сичконча ва трекбол. Сичконча ва трекбол компютерга ахборотни киритишнинг координатали қурилмалари хисобланади. Улар клавиатуранинг урнини тулалигича алмаштира олмайди. Бу қурилмалар асосан икки ёки учта бошкарув тугмачасига эга. Сичкончани уланишининг уч усулини курсатиш мумкин. Энг куп таркалган усул кетма-кет порт оркали уланишдир. Шинали интерфейсли сичкончалар камрок таркалган. Уларни улаш учун махсус интерфейс ёки «сичконча» порти керак булади. Учинчи куринишдаги уланиш ПС/2 хилидаги сичкончаларда амалга оширилган. Ҳозирги кунда улар портатив компютерларда ишлатилмокда. «Сичкон» турлари Трекбол — «ағдарилган» сичкончани эслатувчи қурилмадир. Трекболда унинг корпуси эмас, балки шарча харакатга келтирилади. Бу эса курсорни бошқариш аниклигини сезиларли равишда оширишга имкон беради. Шу боис трекболга эга булган сичкончаларга кизикиш ортиб бормокда. КОМПЬЮТЕРНИНГ ҚЎШИМЧАТАШҚИ ҚУРИЛМАЛАРИМодем – телефон тармоклар оркали бошка компьютерлар билан узаро маълумот алмашиш курилмаси. Купгина электрон котиблар модемларга эга ва бошқа ШУлар билан ахборот алмашиши мумкин. Уисоблаш тармоғига уланганда эса электрон почта ва факсларни олиш хамда жунатиш мумкин. Улардан баъзилари хатто автоматик ракам терувчиларга эга. Электрон котибларнинг янги модемлари бошка компютер қурилмалари б Модем – телефон тармоги оаркснингли бошка компьютерлар билан узаро маълумот алмашиш илан масофадан симсиз ахборот алмашиш учун радиомодем ва инфракизил портлар билан жихозланган. Електрон ёзув дафтарчалари (организер — органайзерлар) ихчам компютерларнинг «енг енгил синфи»га киради (бу синфга улардан ташқари калкуляторлар, электрон таржимонлар ва бошқалар киради); уларнинг оғирлиги 200 граммдан ошмайди. Органайзерлар фойдаланувчи томонидан дастурлаштирилмайди, бирок сиқимли хотирага эга. Унга зарур ахборотни ёзиш ва унинг ёрдамида махсус матнни тахрир килиш, иш хатлари, битим, шартномалар матнлари, кун тартиби ва иш учрашувларига тегишли матнлар сакланиши мумкин. Компютерлар асосий қурилмалардан ташқари бир катор атроф қурилмаларига хам эга. Уларнинг баъзилари билан танишиб чикамиз. Принтерлар. Принтер — маълумотларни қоғозга чикарувчи қурилма. Барча принтерлар матнли маълумотни, купчилиги эса расм ва графикларни хам қоғозга чикаради. Рангли тасвирларни чикарувчи махсус принтерлар хам бор. Принтерларнинг куйидаги турлари мавжуд: матритсали, пурковчи ва лазерли. Матрицали принтерлар якин вактларгача кенг таркалган принтерлардан бири эди. Бу принтернинг ёзиш каллагида вертикал тартибда игналар жойлашган. Каллак ёзув сатри буйлаб харакатланади ва игналар керакли дакикада буялган лента оркали қоғозга урилади. Натижада қоғозда белги ёки тасвир пайдо булади. Игналар сонига караб бу принтерлар бир неча турларга булинади: 9 игнали, 24 игнали, 48 игнали. ( 9 игнали принтерда ёзув сифати пацрок. Сифатни оши риш учун ёзишни 2 ёки 4 юришда бажариш керак. ( 24 игнали принтер сифатли ва тезрок ишлайди. ( 48 игналиси ёзувни жуда сифатли чикаради. Матрицали принтерлар тезлиги бир бет учун 10 секунддан 60 секундгача. Пурковчи принтерда тасвир қоғозга махсус қурилма оркали пуркаладиган сиёх томчиларидан юзага келади. Пурковчи рангли принтер сифати лазерли принтерга якин, нархи арзон ва шовкинсиз ишлайди. Шунинг учун хозирги кунда купчилик ундан фойдаланяпти. Тезлиги бир бет учун 15 дан 100 секундгача. Лазерли принтерлар матнларни босмахона сифати даражасига якин даражада чоп этишни таъминлайди. У ишлаш нуктаи назаридан нусха кучирувчи ксероксга якин. Бунда факат босувчи барабан компютер буйруғи ёрдамида электрланади. Буёк доначалари зарбланиб барабанга ёпишади ва тасвир хосил булади. Тезлиги бир бет матн учун 3 дан 15 секундгача. Расм учун купрок, катта расмлар учун 3 минутгача вакт талаб килади. Уозирги кунда минутига 15—40 бетгача чоп этадиган лазерли принтерлар бор. Лазерли компакт дисклар. Лазерли компакт дисклар учун диск юритувчи (CД-РОМ) нинг иш принципи эгилувчан дисклар учун диск юритувчиларнинг иш принципига ухшашдир. CR-RОМ нинг юзаси лазер каллакка нисбатан узгармас чизикли тезлик билан харакатланади, бурчак тезлик эса каллакнинг радиал жойлашишига караб узгаради. Лазер нури диск юлакчаси томон йўналади ва ғалтак ёрдамида фокусланади. Ҳимоя катламидан утган нур диск юзасининг нурини кайтарувчи алюмин катламига тушади. Юлакчанинг баланд кисмига тушган нур детекторга кайтади ва нурни сезувчи диод томон юналтирувчи призма оркали утади. Агар нур юлакча чукурчасига тушса, у таркалади ва таркалган нурнинг жуда кам кисми оркага кайтиб, нурни сезувчи диодгача етиб келади. Диодда нурли импулслар электр импулсларига айланади: ёруК нурланишлар нолларга айланади, хира нурланишлар эса — бирга. Шундай килиб, чукурликлар мантикий нол сифатида, текис юза эса мантикий бир сифатида кабул килинади. CD ROMнинг унумдорлиги одатда унинг бирор вакт давомида маълумотларни узлуксиз узлаштиришидаги тезлик характерицикалари ва маълумотларга етишнинг уртача тезлиги билан аникланади. Улар мос равишда Кбайт с ва мс бирликларда улчанади. Диск юритувчиларнинг унумдорлигини ошириш учун уларни буфер хотира (КЕШ хотира) билан жихозлайдилар. КЕШ хотираларнинг стандарт хажмлари 64, 128, 256, 512 ва 1024 Кбайт. Диск юритувчининг буфери маълумотларни CД-РОМ дан укигандан сунг, контроллер платаси, сунгра марказий протсессорга жунатишгача булган вакт давомида, киска муддатга саклаш учун махсус хотира хисобланади. Бундай буферлаштириш диск қурилмасига маълумотларни протсессорга кичик микдорларда узатиш имконини беради. Аудиоадаптер. Улар кандай мултимедиавий шахсий компютер таркибида аудиоадаптер платаси мавжуд. Cреативе Лабс фирмаси узининг биринчи аудиоадаптерини Соунд Блацер деб аталгани учун уларни купинча «саундблацерлар» дейишади. Аудиоадаптер компютерга факат церефоник овознигина эмас, балки ташқи қурилмаларга товуш сигналларни ёзиш имконини хам беради. Шахсий компютерларнинг дискли жамлагичларига оддий (аналогли) товуш сигналларини ёзиш мумкин эмас. Улар факат ракамли сигналларнигина ёзишга мулжаллангандир. Аудиоадаптер товуш сигнали даражасини даврий равишда аниклаб, уни ракамли кодга айлантириб берувчи аналог-ракамли узгартиргичга эга. Мана шу маълумот ташқи қурилмага ракамли сигнал куринишида ёзиб куйилади. Ушбу жараёнга тескари жараённи амалга ошириш учун ракам-аналогли узгартиргич кулланилади. У ракамли сигналларни аналогли сигналларга айлантириб беради. Филтратсия килингандан сунг уларни кучайтириш ва акуцик колонкаларга узатиш мумкин. Модем ва факс-модемлар. Модем-телефон тармоғи оркали компютер билан алока килиш имконини берувчи қурилмадир. Факс-модем — бу, факсимил хабарларни кабул килиш ва жунатиш имконини берувчи модемдир. Узининг ташқи куриниши ва урнатилиш жойига караб модемлар ички ва ташқи модемларга булинади. Ички модемлар бевосита Системали блок ичига урнатиладиган электрон платадан иборат. Ташқи модемлар — бу компютер ташқарисида булган ва портлардан бирига уланадиган автоном электрон қурилмадир. Сунгги йилларда модемлар ва факс-модемларга булган талаб ошиб кетди. Модемлар бир компютердан иккинчисига хужжатлар пакетини етарлича тез утказиш, электрон почта оркали бог’ланишга имкон беради. Шунингдек, хорижий хамкорлар билан алока килиш учун глобал компютер тармонинги (Интернет ва бошқалар) га киришни таъминлайди. Скан ерлар. Сканер — компютерга матн, расм, слайд, фотосурат куринишида ифодаланган тасвирлар ва бошқа график ахборотларни автоматик равишда киритишга мулжалланган қурилмадир. Сканерларнинг турли моделлари мавжуд. Энг куп таркалгани — цол уци, планшетли ва рангли сканерлардир. Плоттерлар — бу, компютердан чикарилаётган маълумотларни қоғозда расм ёки график куринишда тасвирлаш имконини берувчи қурилмадир. Одатда уни график ясовчи (графопоцроител) деб хам аташади. Юкоридаги қурилмалардан ташқари компютерга махаллий тармокка уланиш имконини берувчи тармок адаптери, диджитайзер, яъни электрон планшет, джойстик, видиоглаз, ракамли фотоаппарат ва видиокамера каби қурилмалар уланиши мумкин. Видеокуз компьютер хотирасидаги маълумотларни видеопроектор оркали экранга курсатиш имконини беради. Фойдаланилган адабиётларА.В.Ахмедов, Н.И.Тайлоков «Информатика» Н.И.Тайлоков « ЭХМ ишлари ва хисоб усули» У.Ю. Юлдашев, Р.Р.Бокиев, Ф.М.Зокирова «Информатика» М.Арипов, А.Хайдаров «Информатика асослари» Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling