Mustaqil ishi Mavzu: Qadimgi manba “Avesto” dagi falsafiy qarashlarining mohiyati oraliq nazorat toshkent-2023 Мундарижа Кириш Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Қадимги Марказий Осиёдафалсафий қарашлар. Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури


Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури ривожланиши


Download 132.29 Kb.
bet4/12
Sana24.03.2023
Hajmi132.29 Kb.
#1291174
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Falsafa Abdullayev Obid

3. Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури ривожланиши

Европа тарихида ўрта асрлар даври деярли тўла минг йилни (Рим империясининг парчаланиш лаҳзасидан Уйғониш давригача) ўз ичига олади. Ўрта асрлар Европаси феодализмнинг қарор топиши билан белгиланадики, у христиан дунёқарашидан фойдаланди. Маъжусийлик дини ва фалсафаси, ҳамда бидъатчиларнинг адашишларига қарши курашига апологетлар (юнонча апология-ҳимоя) деб аталган қадимги антик даврнинг кейинги христиан ёзувчилари бел боғладилар. Апологетларнинг энг кўзга кўринган вакили Квинт Тертуллиан (160-220) эди. Фалсафа ва христианликни бир бирига тўғри келмаслигига далиллар келтириб, у шундан келиб чиқдики, христианлик фалсафий асосга эҳтиёжи йуқ. Исодан кейин ҳеч қандай билимга қизиқишнинг кераги йўқ, Инжилдан кейин эса ҳеч қандай тадқиқотнинг зарурияти йўқ. Эътиқодни олий ҳақиқат сифатида тушуниш фалсафани илоҳиётга бўйсундириш учун асос бўлди.


Апологетика орқасидан христиан мафкурачиларининг асарлари бўлган патристика пайдо бўлдики, унинг муаллифлари бидъатчиларга қарши курашга катта ҳисса қўшганликлари учун авлиёлик даражасига кўтарилдилар ва черков оталари деб аталдилар. «Черков оталари» нинг энг йириги Аврелий А вгустин (354-430) эди. Августин фалсафасининг марказида Худо туради. Худо олий моҳият бўлиб, энг олий эзгуликдир. Инсон эса ўзида табиатнинг моддий жисмларини –ўсимликлар ва ҳайвонларни бирлаштиради ва ақлий руҳ, ҳамда озод иродага эгадир. Руҳ худога яқин бўлиб, моддий эмас, завол топмайди ва ўз қарорларида озоддир. Маънавий ҳаётнинг асоси иродадир, аммо ақл эмас. Ҳаётнинг мақсади ва мазмуни бахт-саодатдадирки, унга Худони билиш билан эришиб бўлади. Инсоний ва илоҳий тарих воқеалари бирлик ва қарама-қаршиликлар орқали рўй беради, улар ўз ифодасини икки салтанат (шаҳарлар) - Худонинг ва ернинг тўқнашувида топадилар. Худо салтанатига инсониятнинг оз қисми, яъни ўзининг ахлоқий-диний хулқи билан Худонинг раҳматига ва нажотига эришганлар кирдилар, ердаги салтанатга эса, баракс, ўзини яхши кўрадиган, очкўз, худбин кишилар кирадиларки, улар Худони унитадилар. Худо салтанатига мансубликнинг бош гарови сифатида Худо ва черков олдида итоат ва бўйсуниш хизмат қилади.
Ўрта асрлардаги фалсафий тизимларининг кўпчилиги идеалистик йўналишга эга эдики, уни христианликнинг асосий диний ақидалари тақозо қилар эди. Бундай диний ақидалар орасида ягона Холиқ - Худонинг шахсий шакли ҳақидаги атомизмнинг қатъий равишда рад этувчи ақида, ҳамда Худо томонидан дунёни «ҳеч нарсадан» (креационизм) яратилганлиги тўғрисидаги ақида энг муҳим аҳамият касб этган эди. Бу ақида нафақат Холиқ -Худонинг ғоявий дунёси билан ердаги ҳаётнинг моддий дунёси, ҳамда дунёнинг мутлақ оти шахс иродасига тобелиги ўртасида ўтиб бўлмас чегара барпо қилар, балки дунёни замонда (дунёнинг ибтидоси ва интиҳоси) чегаралаб қўяр эди.
Петр Домианининг ўткир ифодасича, фалсафа - «илоҳиятнинг хизматкори» деб эълон қилинган эди. Бу шуни билдирар эдики, фалсафа ўзининг бутун қудратли дастгоҳи билан христианликнинг диний ақидаларини тасдиқлаш учун хизмат қилиши лозим эди. Ана шундай фалсафа «схоластика» (лотинча-мактаб ёки олим) номини олди. Тахмин қилинар эдики, ҳақиқат априори (аввалданоқ) инжил матнларида берилган ва унинг асослаш учун барча мантиқий натижаларни тўлалигича келтириб, қиёсий тизимдан фойдаланиш зарур. Бу вазифани ҳал қилиш учун схоластика қадимги меросга, айниқса Арастунинг мантиқий таълимотига таянди.


Download 132.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling