Mustaqil ishi Mavzu: Qadimgi manba “Avesto” dagi falsafiy qarashlarining mohiyati oraliq nazorat toshkent-2023 Мундарижа Кириш Қадимги Шарқ ва Ғарб фалсафаси. Қадимги Марказий Осиёдафалсафий қарашлар. Ўрта асрлар Европа фалсафий тафаккури
Download 132.29 Kb.
|
Falsafa Abdullayev Obid
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тасаввуфнинг пайдо бўлиши
Мутакаллимлар
Шу даврдан бошлаб «калом» (арабча-«таълимот») номини олган илк ислом фалсафаси ишлаб чиқила бошланди. Бу таълимот тарафдорларни мутакаллимлар деб атадилар. Мутакаллимлар анъанадан кўра, ақлга таянишнинг афзаллигини таъкидлар, «тақлид»ни рад этар ва бирор-бир нуқтаи назар ва таълимотни қабул қилишдан олдин эҳтиёткорлик жиҳатидан унга шубҳа билан қарашни насиҳат қилар эдилар. Илгариги илоҳиётчилардан фарқли ўлароқ, Ашарий ва унинг издошлари илк исломни мантик ва фалсафани, яъни ақлий усулни қўллаш йўли билан ҳимоя қилишга уриндилар. Ашарий тақдирга ишониш ва ирода эркинли ҳақидаги таълимотнинг ички қарама-қаршилигини муроса йўли билан ҳал қилишга уринди. «Касб» назарияси унга тааллуқли эдики, унга биноан қазо (қарор, ҳукм) Худонинг абадий ва умумий иродаси бўлиб, қадар (ҳокимият, ирода) эса, Худонинг қарорини дунё ҳодисаларига қисман қўлланилиши эди. Инсон ушбу айрим олинган қарорни фақат ўзиникидек «касб этади» ёки «ўзлаштиради». Бу назарияга мувофиқ ҳатти-ҳаракат Худо томонидан яратилади, аммо ирода эркинлигига эга бўлган инсон томонидан касб этилади ва бажарилади. «Калом»нинг илоҳиётга доир масалалари тараққиётида ашъарийа маслакдошлари ўз таълимотларини муътазилийлар билан анъанавий ақида тарафдорларининг нуқтаи назарлари ўртасига қўйдилар. «Калом» тарихида янги босқич XIII асрнинг бошидан, айни мутакаллимлар билан файласуфлар, биринчи навбатда Ибн Сино мактаби ўртасида дўстона алоқалар тикланган вақтда бошланди. Бу тикланиш биринчилар учун Шахристоний (1153 й.вафот этган) ва Фахриддин Розий (1209 йил вафот этган) асарлари туфайли тайёрланган бўлса, иккинчилар учун Насриддин Тусий (1274 йил вафот этган) ижоди баракатидан муяссар бўлган эди. Бунинг натижасида, Ибн Халдун (1332-1405) қайд этгандек, охирги муътазилийлар орасида «калом» ва «фалсафа» муаммолари шундай қўшилиб кетган эдики, бу фанларни бир-биридан ажратиб бўлмай қолди1. Тасаввуфнинг пайдо бўлиши Тасаввуф – Шарқ халқлари маънавий ҳаёти тарихида энг муҳим ҳодисалардан биридир. Унга хос хусусият тарки дунёчиликка чақириш, бойлик ва дунёвий неъматлардан воз кечишни тарғиб қилиш эди. Биринчи муҳаддислар (Муҳаммад пайғамбарнинг ишлари ва ҳаёт тарзларини ривоят қилувчилар) катта обруга эга эдилар. Улар фақиҳ (ҳуқуқ билимдонлари) ҳам эдилар. Уларнинг ўзлари одатда Қуръонни билар ва шархлар эдилар. Шундай қилиб, улар ўзларида замонларининг илоҳиётига ва ҳуқуқшунослигига доир барча билимларини мужассамлаштирган эдилар. Аммо вақтийки келиб, Уммавий халифаларнинг ҳатти-ҳаракатидан омма норозилиги натижасида бир қатор инқилоблар келиб чиққач, шу нарса маълум бўлдики, баъзи муҳаддислар очиқдан-очиқ ҳокимият томонига ўта бошладилар. Булардан норози бўлган бошқа турдаги муҳаддислар ҳам келиб чиқдилар. Ана шу янги муҳаддислар қуйидаги қоидани олдинга сурдилар: муҳаддисга ишонч шундагина мумкин бўладики, агар у ҳодисаларни ривоят қилибгина қолмасдан, балки уларга ўзи риоя қилса. Ва унинг ҳаёти зоҳидона бўлиб, Худо олдида доимо титраб турса ва ман қилинган нарсаларнинг ҳаммаси унинг учун қабул қилинадиган ҳолатдан ташқарида бўлса, яъни у улардан тўла-тўкис парҳиз қилса. Ана шундай руҳдаги муҳаддислар ичидан тарки дунёчилик ҳаракати бошланиб, ривожланиб бордики, уни тасаввуфнинг биринчи куртак отиши деб қараш мумкин. Бу вақтда ҳали «суфий» атамаси йўқ эди. Бу хилдаги одамларнинг оддий аломати – зоҳид (тарки дунё қилган) ёки обид (Худонинг хизматкори) эди. Ҳозирги вақтда тасаввуфнинг (суфизм) тизим сифатидаги айнан ўхшаш таърифини бериш мумкин эмас. Негаки, ҳали ҳозир фанда Испания, Сицилияни қамраб олиб, Болқон ярим оролигача кирган, ушбу жуда мураккаб, кўп қамровли, қадама (мозаик) диний дунёқарашга нисбатан ягона ҳукм чиқарилган эмас. Тасаввуфнинг илк ривожи VIII-X асрларга тўғри келади. Бу вақтда у тарки дунёчиликдан ажраб чиқиб, мустақил диний-фалсафий-ахлоқий таълимот сифатида шаклланди. Аммо у вақтда ҳам, кейинги даврлардаги ўз ривожи босқичларида ҳам (Х-XII аср охири, XIII-XV; XVI-XVII асрлар), тасаввуф аниқ ифодаланган, тартибга солинган ва муайян қарашлар тизимини берувчи таълимотга айланмади. Бу нарса айниқса ўзининг яққол ифодасини тасавуфнинг гуллаган даври бўлган Х асрдан кейин топди. Бу даврда у ўзига қадимги даврнинг мистик-идеалистик фалсафаси ва христианлик назариясининг ғояларини олиб ва уларни соддалаштириб, маҳаллий диний-анъаналар ва халқ ақидалари билан қўшиб, ҳаракатнинг ташкилий шаклини биродарлик (тариқа) жамиятини барпо қилди. Демак, тасаввуф – бу ислом доирасидаги алоҳида сирли, диний-фалсафий дунёқараш бўлиб, унинг вакилларининг фикрича, инсон ўзининг шахсий руҳий тажрибаси воситасида худо билан бевосита руҳий алоқа (мушоҳада ёки қўшилиш) ўрната олади. Бунга жазава (экстаз) ёки ички порлаш (озарение) йўли билан эришиш мумкинки, дил порлаши юрагида худога нисбатан муҳаббати бўлган ва шу ишқ билан Худо «йўли» дан бораётган инсонга осмондан туширилади. Ўрта асрларда бунга ўхшаш оқимлар ноёб эмас эди. Мистик ақидалар инсоният томонидан вужудга келтирилган барча йирик динний тизимларда (буддавийлик, ҳиндувийлик, яҳудийлик, христианлик) кам ўрин тутмас эди. Мусулмон сўфийлари ўз олдига қўйган ва бутун ҳаётлари давомида унга интилган мақсад - бу худони руҳий, ичку туйғу билан бевосита билиш эди. Уларнинг бутун фикри-зикри ана шу диний орзуга бўйсундирилган эди. Уларнинг тасаввуфий «йўли» ҳақидаги асосий фикрда маънавий покланиш ғояси («руҳий жиҳод» - мужоҳада) ва инсонни камолотга етказиш ётар эди. Бу ғоя ишлаб чиқилган барқарор ахлоқий назарияга (мақомот) ва қисқа вақт сақланувчи, нурнинг бир лаҳзалик учқуни сифатида ичдан келиб чиқадиган руҳий ҳолатларга (ҳол) келиб қўшилди. Download 132.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling