Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Иккинчи боб
Жоҳилиятдан Исломга Биринчи фасл Ислоҳотлар борасида анбиёлар тутган йўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юзма-юз келган олам: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб юборилганларида дунё қаттиқ зилзиладан кейинги бинога ўхшаб турар эди. Чунки дунёдаги ҳамма нарса ўз ўрнида эмасди. Зеро баъзи буюмлари ва матолари синган, яна баъзилари энгашиб қолган, айримлари эса ўзига мос ўрнидан ажралиб бошқа бир жойни банд қилиб турар, айримлари бўлса бир жойга тўпланиб устма уст бўлиб ётар эди. У зот дунёга анбиёларнинг нигоҳи билан қараб инсонийлигини йўқотиб тошга, дарахт ва дарёларга, ўзи учун фойда ҳам зарар ҳам бера олмайдиган ҳамма нарсаларга сажда қилиб юрган бир инсонларни кўрдилар. Ақлий хусусияти бузилганидан аниқ ва равшан кўриниб турган ҳақиқатларни бўлиши мумкин эмас деб турадиган, тафаккури ишдан чиққани учун аниқ ҳақиқат унинг учун назарий ёки аксинча кўриниб қатъийлик бор нарсада шубҳа қиладиган ва шубҳа бор нарсада ишонадиган, завқи бузилгани сабаб аччиқни ширин, нопок нарсани покиза, хавли таомларни ёқимли ҳисоблайдиган, ҳиссиёти бузулганидан золим душманни ёмон кўрмайдиган ва садоқатли дўстни севмайдиган бўлиб қолган тескари инсонларни кўрдилар. Дунёнинг кичрайтирилган суврати бўлган бир жамиятни кўрдилар. Ундаги ҳамма нарса ўз шаклида эмас ёки ўз ўрнида турмасди. Бўрилар чўпон бўлиб, золимлар қози, жиноятчилар бахтли, эзгу инсонлар бадбахт бўлиб қолган эдилар. Бу жамиятда яхши ишдан кўра мункарроқ ва мункар ишдан кўра яхшироқ амал йўқ бўлган. Унда башариятнинг тугатилиб кетишини тезлаштирадиган ва уни ҳалокат чоҳига олиб борадиган бузуқ одатларни кўрдилар. Муккасидан кетилган майхўрликни, ахлоқсизлик даражасига етган ёлғончилик ва фисқу фужурни, ўзгалар молини тортиб олишгача етиб борган судхўрликни, очкўзлик ва ҳарислик ҳаддига етган тамагирлик ва молпарастликни, қизларни тириклай кўмиш ва (очликдан қўрқиб) болаларни ўлдиришгача бориб етган бағритошликни кўрдилар Пайғамбар алайҳиссалом. Аллоҳнинг юртларига ҳукмронлик қилиб Аллоҳнинг бандаларини қул қилиб олган шоҳларни кўрдилар. Аллоҳнинг ўрнига илоҳлар қилиб олинган, одамларнинг молларини ноҳақ ейдиган ҳамда уларни Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган роҳиблар ва олимларни кўрдилар. Башарият ўзига берилган иқтидоридан фойдаланмаётгани ёки зоеъ бўлиб ётганини, тўғри йўналиш берилмаганини, натижада у иқтидор ўз эгаларига ва инсониятга ҳалокат олиб келаётганини, шижоат босқинчилик ва варварликка, саховат исрофгарчиликка, ифтихор жоҳилият қизиққонлигига, заковат айёрлик ва ёлғончиликка айланиб қолган, ақл янги жиноятлар ўйлаб топиш ва шаҳвоний истакларни қондириш учун янгилик яратиш воситаси бўлиб қолганини кўрдилар. Баъзи шахслар ва баъзи жамоаларни кўрсалар моҳир устанинг қўлини кўрмаган хом ашёга ўхшар эдиларки улардан маданиятнинг шаклини тузишда фойдаланиб бўлмасди. Ва худди йўғоч бўлаклари сингари эдиларки ундан ҳаёт денгизини сузиб ўтишда минса бўладиган бир кема ясаб берадиган дурадгордан бебаҳра эдилар. Чўпонини йўқотган бир тўда қўйга ўхшайдиган халқларни, ўз ҳолига ташлаб қўйилган қутирган туяга ўхшайдиган сиёсатни, маст одамнинг қўлида турган ўзини, аҳли оиласи ва биродарларини жароҳатлайдиган қиличга ўхшайдиган султонни кўрдилар. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling