Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Расул алаҳиссалом регионал шахс ёки


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Расул алаҳиссалом регионал шахс ёки 
миллий қаҳрамон бўлмаганлар: 
Агар Расул алайҳиссалом регионал шахс бўлиб 
ўз қавмлари орасида сиёсий етакчи ва миллий 
қаҳрамонлар ишини қиламан дейдиган 


бўлганларида эди араб ўлкаларининг ўзи ҳам 
етарли бўлган бўларди. У киши араблар учун 
Қурайш ва араб қабилаларини бирлаштириб 
ўзлари бошқарадиган қилиб ягона ва кучли араб 
амирлигини ташкил этишлари ҳам мумкин эди.
Ана шунда биз айтаётган миллийлик ғоясига 
Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Утба ибн Омир ва 
бошқалар биринчилардан бўлиб қўшилган 
бўлар, у кишини раҳбар сифатида тан олиб у 
киши билан қўшилиб жанг қилган бўлар эдилар. 
Ахир улар у зотнинг ростгўйлик ва 
ишончлиликларини кўрмаганмидилар?! Ахир 
улар Макка билан боғлиқ ҳаётларида содир 
бўлган энг катта воқеа вақтида ҳажарул асвадни 
Байтуллоҳдаги ўз ўрнига қўйиш борасида у 
кишини ҳакам қилмаганмидилар?! Ахир улар 
ўзлари сиёсий томонлама ташвиқот 
қилмаганлари ҳолда Утбанинг тили билан у 
зотга: “Агар бизларнинг бошлиғимиз бўлишни 
истаётган бўлсанг сени бошлиқ қилиб қўяйлик. 
Ана шунда то тирик экансан бошлиғимиз бўлиб 
қоласан”, демаганмидилар. Агар у зот бошлиқ 
бўлсалар форс империясига қарши арабларнинг 
энг зўр отлиқ қўшинларини ва ботирларини 


юборишлари ва мазлум араблар учун золим 
ажамлардан қасос олишлари, Рим ва Форс 
тепаликларига арабларнинг нусрат ва миллий 
ғалаба байроғини қадаб қўйишлари мумкин 
бўлар эди. Ўша пайтларда бу икки империя 
билан урушиш (ахир ўша вақтда бу икки 
империя дунёга гегемонлик қилиб турган 
бўлишган\ тарж.) сиёсий хато ҳисобланадиган 
бўлса, лоақал Яманга, Ҳабашистонга ёки бирор 
бир қўшни давлатга юриш қилиши ва уларни 
янги пайдо қилган араб амирлиги таркибига 
қўшиб олишлари мумкин эди. 
Арабларнинг ҳаётида ҳам кўплаб ижтимоий-
иқтисодий томонлари бор бўлиб улар бирор бир 
сиёсатчининг тажрибасига, бошқарувчининг 
малакасига ва катта иқтидор эгасининг 
қатъиятига ва бирор бир даҳонинг ташаббусига 
жуда муҳтож эди. агар шу ишлар ана у 
кишилардан бирортасига топшириб 
қўйиладиган бўлса араблар учун катта иш ва 
янги тарих бўлган бўлур эди. 
Муҳаммад алайҳиссалом ботилни ботил билан 
йўқ қилиш учун юборилмадилар: 
Аммо Муҳаммад алайҳиссалом ботилни ботил 


билан йўқ қилиш, бир адоватни бошқаси билан 
алмаштириш, бир ўринда бир нарсани ҳаром деб 
бошқа бир ўринда ҳалол дейиш ва бир халқнинг 
манфаатини бошқа бир халқнинг манфаатидан 
устун қўйиш учун набий қилиб юборилмадилар. 
У зот ўзининг манфаатини ўйлайдиган, 
одамларни форслар ва римликларнинг 
ҳукмронлигидан озод қилиб Аднон ва 
қаҳтонликларнинг ҳукмронлиги остига солиб 
қўядиган миллий раҳнамо ёки сиёсий раҳбар 
қилиб ҳам юборилмаганлар. Шу нарса 
шубҳасизки, у зот барча одамларга Жаннат ила 
башорат бергувчи ва дўзах ила 
огоҳлантиргувчи, Аллоҳнинг изни ила Аллоҳга 
чақиргувчи ва ёритгувчи чироқ қилиб 
юборилгандирлар. Шу нарса аниқки, у зот 
Аллоҳнинг ҳамма бандаларини бандаларга 
ибодат қилишдан ягона Аллоҳга қуллик 
қилишга чиқариш учун, барча одамларни тор 
дунёдан дунё ва охират кенглигига чиқариш 
учун, динларнинг жафосидан Исломнинг 
адолатига чиқариш учун, уларни яхшиликка 
буюриб ёмонликдан қайтариш учун, инсонларга 
покиза нарсаларни ҳалол қилиб нопок 


нарсаларни ҳаром қилиш учун, уларнинг 
елкаларида юк ва машаққат бўлиб турган 
нарсаларни олиб ташлаш учун юборилганлар. 
У зотнинг даъватлари айни бир халқ ва айни бир 
ватан учун хос бўлмаган. Аммо бутун 
башариятга ва инсониятнинг виждонига 
қаратилган бўлган. Араб халқлари таназзулга 
учраган ва бахтсиз бўлгани учун ҳам у зот 
ўзларининг ислоҳотга доир вазифалари ва буюк 
жиҳодларини улардан бошлашлари тўғрироқ 
бўлган. Умму-л- қуро ва арабистон ярим ороли 
ўзининг жўғрофий мавқеи ва сиёсий 
суверенитети у зотнинг ўз вазифаларини адо 
этишлари учун энг яхши марказ бўлган. Араб 
халқи ўзининг руҳий хусусиятлари ва адабий 
фазилатлари билан у зотнинг даъватлари учун 
муносиб ўрин ва у зотнинг ўз вазифаларини адо 
этишлари учун энг яхши омил бўлган. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling