Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мадинаи мунавварада
Диний тарбия:
Шундай қилиб Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларнинг руҳларини Қуръон билан озиқлантириш, нафсларини иймон билан тарбиялаш, бир кунда беш маҳал покиза бадан, қалбдаги қўрқув, жисмнинг таслими ва ақлни ҳозир қилиш билан оламларнинг Парвардигори ҳузурида бошларини эгдиришда давом этдилар. Натижада ҳар куни уларнинг руҳлари юксалиб, қалблари покланиб, хулқлари сайқалланиб, моддиётнинг қуллигидан, шаҳватларга қарши курашишдан озод бўлиб, ер ва осмонларнинг Роббисига томон қочиб борайвердилар. Озору азиятларга сабр қилиб, кечиримли бўлиб ва нафсни мағлуб этиб боравердилар. Аслида улар ўзлари битта халқ бўла туриб худди қилич билан туғилгандек жангу жадални жуда яхши кўрар эдилар. Сус, Доҳис ва Ғабродаги урушни олиб қаранг. Ёки Исломдан бир оз олдин бўлган Фижор урушини олинг. Аммо Расул уларнинг жангари табиатларини мағлуб қиладилар ва арабликка оид димоғдорликларини тийиб қўядилар ҳамда уларга: “Қўлингизни озор беришдан тийингиз ва намозни адо этингиз”, дейдилар. Шунда улар у зотнинг амрларига бўйинсуниб қўлларини тийдилар. Қўрқмасалар ва ожиз бўлмасаларда Қурайшнинг азиятларига сабр бардош бердилар. Табиий омиллар қанчалик кўп ва кучли бўлишига қарамай ҳали ҳеч бир мусулмоннинг Маккада туриб ўзини қурол билан ҳимоя қилганига тарих гувоҳ бўлмаган. Бу ғоятда итоаткорлик ва таслим бўлишликнинг тарихдаги ривоятидир. Ҳатто Қурайш туғёнда ҳаддан ошиб иш хавфли тус олганида Аллоҳ Ўз Расули ва у зотнинг саҳобаларига ҳижрат қилиш ижозатини берди: улар ўзларидан олдин Ислом кириб борган Ясрибга қараб ҳижрат қилдилар. Мадинаи мунавварада: Маккадан келганлар Ясриб аҳолиси билан учрашдилар. Уларни фақат янги дин бирлаштириб турар эди холос. Ана шунда тарих диннинг энг гўзал ҳукм юритганига гувоҳ бўлди. Авс билан Ҳазраж қабилалари ўртасида бўлиб ўтган Буос жангининг иссиғи ҳали босилмаган ва қиличлардан қон томиб турган бир пайтда Ислом уларнинг дилларини бирлаштирди. Агар биров ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилганида ҳам уларни бирлаштира олмаган бўлар эди. Сўнг Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан муҳожирларни ака- ука қилиб қўйдилар. Бу ака- укачилик туғишган ака-укачиликка ўхшар ва тарихда нақл қилинган энг яқин дўстларнинг дўстлигиданда кучлироқ эди. -Маккалик муҳожирлар ҳамда Ясриблик ансорлардан ташкил топган- ана шу янги жамоат буюк Ислом умматининг одамлар учун чиқарилган данаги ва Исломнинг моддаси эди. Ана шу оғир дамларда ушбу жамоатнинг вужудга келиши оламни унга таҳдид солиб турган инқироздан қутқариб қолди. Инсониятни уни ўраб турган фитналар ва хатарлардан сақлаб қолди. Шунинг учун Аллоҳ таоло муҳожирлар билан ансорларнинг ўрталаридаги биродарлик ва иноқликка тарғиб қилар экан: “Агар (мазкур нарсани) қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўладир”, дея марҳамат қилди. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling