Мутахассис маслаҳати” эшиттириши


Download 50.5 Kb.
bet1/3
Sana10.04.2023
Hajmi50.5 Kb.
#1348336
  1   2   3
Bog'liq
Мутахассис маслаҳати 02,05,2020


Мутахассис маслаҳати” эшиттириши 01.05.2020 йил


Муаллиф: Ф.Абдуразақов
Мусиқий безакчи: Р.Назаров
Бошловчи:
Муҳаррир:


Бошловчи: Ассалому алайкум ҳурматли радиомухлислар. ФМ102.1 ва 101 “Янги аср” радиоси тўлқинларида яна учрашиб турганлигимиздан хурсандмиз. Сир эмаски, бугунги кунда томорқалардан самарали фойдаланиш бугуннинг талаби. Президентимизнинг жорий йил 14 апрелдаги глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳаси олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш лозимлигини таъкидлаб, бу бўйича тегишли вазирлик-идоралар мутасаддиларига аниқ топшириқларни берган эди. Ушбу топшириқ айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича амалга оширилаётган кенг миқёсли ишларнинг мантиқий давоми бўлди, дейишимиз мумкин. Бугунги “Мутахассис маслаҳати” эшиттириши орқали томорқалардан юқори ҳосил олиш, иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш ҳамда сифатли ишлов бериш ҳақида сўз боради.


МУСИҚА
Бошловчи: Барчамизга маълумки, томорқа даромад манбаи. Унинг ҳадисини олганлар бугунги кунда нафақат оиласи, балки ўзи яшаб турган ҳудуди тараққиётига муносиб ҳисса қўшишаяпти. Сурхондарё вилоятида ҳам аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиб келаётган юртдошларимиз ҳам талайгина. Юртимизда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, шахсий хўжаликларда етиштирилган сарҳил мевалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бугун дунё бозорларида. Маълумотларга кўра, бугунда воҳамизда томорқа эгалари 480 минг нафардан ортиқ бўлиб, уларга қарашли жами экин майдонлари 49 минг ГЕКТАРни ташкил этади. Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишни ташкил этиш бўйича 718 та маҳаллага 400 нафарга яқин масъуллар бириктирилган. Ҳудуларда сектор раҳбарлари ва бириктирилган масъуллар томонидан барча хонадонларга уйма-уй кирилиб, томорқадан тўлиқ фойдаланишни ташкил этиш юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилаяпти.
Дарҳақиқат, бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланаётган воҳадошларимиз кўпчилик. Улар томонидан иссиқхоналар ташкил этилиб, дастурхонларимизга сифатли ва арзон маҳсулотлар етиштирилмоқда. Шу ўринда савол туғилади. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва маҳсулотни Европа бозорига экспорт қилишнинг бугунги ҳолати қандай? Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид ХЎЖАЕВ нинг таъкидлашича, юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминланиб, экспорт қилиш учун катта имкониятлар бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан белгиланган истеъмол меъёрлари асосида мамлакатимизда кундалик истеъмол учун зарур бўлган 21 турдаги озиқ-овқат, шундан 9 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, картошка, пиёз, сабзи, мевалар, узум, полиз, дуккаклилар, гуруч, буғдой маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва талабни қондиришдаги бугунги ҳолатни танқидий ўрганиб чиқилган. Юқорида таъкидлаб ўтилган маҳсулотлар иссиқхоналарда тезда етиштирилиб, ички ва ташқи бозорларга етказиб берилаяпти. Шу ўринда савол туғилади? Иссиқхонада турли қишлоқ хўжалигини етиштириш бўйича қандай зарурий чоралар кўриш керак? Ушбу маҳсулотларни етириштириш борасида мутахассислар нима маслаҳат беришади? Бугунги эшиттиришимизда қишлоқ хўжалиги мутасассиси Зикрулла Мусаевнинг иссиқхонада цитрус ўсимликларини ўғитлантириш бўйича тавсиялари, фикрларини тингласак.

Download 50.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling