Мутахассисликка


Магистрлик диссертациясининг мазмуни, қажми қамда тарки-


Download 399.29 Kb.
bet8/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1

Магистрлик диссертациясининг мазмуни, қажми қамда тарки-
6и. Иш шу мавзуга доир илмий адабиётларни ўрганмшдан бошланадива бу-тун иш жараёнида унга амал қилинади. Адабиётлар рўйхати тузиб чиқилиб, ишни бошлашдаёқ библиографик маълумотларни каталог картотекалар учун ишлатадиган халқаро андозадаги (7,5x12,5 см) шаклдаги оққоғозга ёзиб бори-лиши керак,
Картотека карточкаларини исталган тартибда жойлаштириш зарур бўлганда магистрлик диссертациясининг маълум боби учун керакли материал-ларни тез ажратиб олиш мумкин. Картотекалар ишнинг бўлиблари, боблари бўйича жойлаштирилса, топиш қулай ва тез амалга ошади.
Танланган мавзу юзасидан тўпланган адабиётлар ва шу мақсадда олиб борилган шахсий илмий-тадқиқот ишлари натижалари тўла-тўкис ўрганиб чи-қилгандан сўнг диссертация ёзиш бошланади. Режа мукаммал ёзилган ва мав-зу доирасида бўлиши шарт. Асосий мазмун ёритилган бобларда ишнинг 80%и акс эттирилса, киришда 10% ва хулосада ҳам 10% иш ҳажми бажарилиши шарт.
Библиография асослари
Режа;

  1. Библиография ҳақида маълумот.

  2. Жақоннинг йирик тарихий библиографиялари.

  3. Библиографияшунослик асослари.

Библиографня қақида маълумот. Библиография (юнонча biblion-m-тоб ва .... графия) - матбуот ҳамда ёзув асарлари ҳақида ахборот тайёрлаш ва бериш ҳамда уларни маълум ижтимоий максадларда тарғиб қилиш билан шу-ғулланадиган илмий ва амалий фаолият соҳаси. Библиография маҳсулотлари, назарияси, тарихи, фаолиятини ташкил этиш ва услубияти билан шуғулланади-ган фан библиография фани деб аталади. Библиография тараққиётини турли хил библиографик маълумотнома адабиётларини тузадиган махсус ташкилот-лар (библиография хизмати) тизими таъминлайди.
Бибпиография тузиш қадимги дунёда пайдо бўлган {жумладан милоддан ав-валги III асрда Александрия кутубхонасида Каллимах раҳбарлигида тузилган библиографик жадвал). «Библиография» атамаси дастлаб китоб кўчириб ёзиш-ни англатган, вақт ўтиши билан (XVII аср ўрталаридан) китоблар баёнини бил-диради. Библиография тарихи китоб босиш юзага келиши билан бошланди. Бос-ма асарларнинг барча турлари, қўлёзмалар, ижтимоий илмий аҳамиятга эга бўлган знг янги қўлёзмалар (диссертациялар, сақлашга топширилган қўлёзма-лар) библиографиянинг ўрганиш соҳасидир. Техника тараққиёти, микрофильм, овоз ёзиш (грампластинка) ва бошқаларнинг пайдо бўлиши, матн ёзишнинг ўзга-риши библиография кўламини кенгайтирмоқда. Библиография тараққиётига фан ва маданият ютуқлари, жамиятнинг қироатхонлик талабининг ўсиши катта таъ-сир этади. Ўз навбатида библиография ҳам илмий, адабий ва техник ижодиёт-га, нашриёт ва кутубхонашуносликка, китоб савдоси, таълим ва мустарл таъ-лимга таъсир кўрсатади, Библиография босма асарларни аниқлаш, сарапаш ва изоҳлаш билан айрим шахс, халқ ёки мамлакатнинг қўшган ҳиссасини ўзида акс эттиради; масалани ўрганишга оид зарур тарихий асарларни кўрсатади. Кутуб-хоналарда тўпланган ёки янги босмадан чиққан босма асарларни тарғиб қилиб, библиография алоҳида илмий муҳит, сиёсий, фалсафий ва эстетик қарашларни тарқалишига, шунингдек, техникавий малакани ошишига таъсир этади. Библио-графия илмий ва техника хабарлари билан яқин алоқада. Улардан фарқли ўларон, илмий назария, ғоя, далиллар ҳақида эмас, балки улар ҳақидаги босма асарлар тўғрисида маълумотпар бериб, илмий хабар билан бирга илмий, маърифий ва тарбиявий вазифани бажаради.

T!^
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
Кўпгина мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам босма асарнинг мажбурий (контроль) нусхаси жорий қилинган бўлиб, шу асосда босма асарни ҳисобга олиш, сўнг китобхонларга мўлжаллаб саралаш йўлга қўйилган. Босма асарларни уларнинг илмий ва ғоявий аҳамияти, шунингдек мазмунини ёритиб гуруҳларга ажратиш муҳим аҳашятга эга. Босма асарлар турлар (китоблар, даврий нашрлар ва бошқалар), рас-мий белгилар (алфавити, нашр жойи ёки санаси), мазмуни (мавзу, фан ва тармоқлар) бўйича гуруҳпанади. Бу босма асарларни гуруҳларга ажратишнинг умумий асосидир. Библиографлар ҳар бир алоҳида ҳолларда ўзларининг тармоқлар режасини яратади. Босма асарларнингтавсифномаси муҳим аҳамиятга эга. Унинг асосий қисми тасвир-лаш бўлиб, унга муаллиф фамилияси, асар сарлавҳаси, сарлавхачаси, нашр жойи, нашриёт номи, нашр вақти (йили), ҳажми (саҳифа ва безаклар сони), зарур бўлганда адади, нархи ва бошқалар ҳақида маълумотлар киради. Тасвирлаш элемектлари, одат-да ўрганилган қоидалар, шунингдек стандартлар асосида белгиланади. Босма асар-лар мазмуни тавсифномасининг асосий шакллари - аннотация, реферат, гуруҳ ахбо-рот (шарҳ).
Ижтимоий вазифасига кўра, давлат библиографияси, илмий ёрдамчи библиогра-фия ва тавсия библиографиясига; мазмунига кўра, умумий, соҳа ва мавзули библио-графияга бўлинади. Библиографиянингалоҳида турини библиография библиографи-яси, биобиблиография (шахс библиографияси) ва ўлкашунослик библиографияси таш-кил этади. Бу бўлиниш нисбийдир. Нашр шар^ига кўра, библиографик қўлланмалар, библиографик журналлар, бюллетень, газета, китоб ва мақолалар кўрсаткичлари ва адабиётлар рўйхати кабилар фарқланади.
Туркистонда библиография иши iX-XV асрлардаёқ ривожлана бошлаган. Фан ва адабиётимизнинг йирик вакиллари {Абу Али Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний ва бошқ-алар)нинг асарларида сарой кутубхоналари томонидан ўз жамғармаларининг библио-графия рўйхати ва уларни тасниф қилиш ишлари олиб борилганлиги ҳақида маълу-мотлар бор. Жумладан, Беруний «Фиҳрист Кутуб Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий» («Муҳаммад ибн Закариё ар-Розий китобларининг рўйхати») номли Ууҳаммад ибн Закариё Розий ижодига оид библиография тузган. Кўрсаткичда Розийнинг 184 асари-нинг рўйхатини бериш билан бирга Берунийнинг 1036 йилгача ёзган 113 асарининг рўйхати ҳам келтирилади. Библиография қўлланмалари тузиш кейинги даврларда ҳам давом этди: Ибн Абдулаҳаб Ёқутнинг «Исмлар луғати ва фанлар мазмуни» (XII аср), Хўжа Халифанинг «Китоб ва фан номларидаги шубҳанинг бартараф этилиши» (XVIII аср) ва бошқалар.
Туркистонни чор Россияси ҳарбийлари босиб олгандан кейин библиография би-лан рус библиографлари (Н.В.Дмитровский, В.И.Межов ва бошқалар) шуғулланган. XX аср 20-ЗО-йилларида библиография ишига жиддий аҳамият берила бошланди ва ҳозирги кунда муҳим давлатишига айланган. 1926 йилдан Ўзбекистон Республикаси Китоб палатаси, 1930 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси миллий кутубхонаси библиография бўлимининг ташкил қилиниши ўзбек миллий биб-лиографиясининг ривожланишига замин яратди. Ўзбек тилида тузилган дастлабки

Библиография асослари
кўрсаткич С.Долимов ва Ф.Убайдуллаевнинг «Мукаммал илмий библиография» (1934) асари бўлиб, унда уч минг китобнинг тавсифи берилган.
Ўзбекистон Республикаси миллий китоб палатаси республика давлат библиогра-фиясининг асосий марказидир. Ўзбекистон Республикасида библиография иши би-лан, шунингдек, Ўзбекистон Давлат кутубхонаси, Ўзбекистон ФА асосий кутубхонаси ва бошқа кутубхоналар ҳам шуғулланади. Библиография ишига оид асосий илмий ишлар Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтининг Библио-графия кафедрасида олиб борилади.
1895 йилда П.Отле Халқаро библиографик институт ташкил этган (Брюссель). М.Дьюн ишлаб чиққан универсал ўнлик классификацияси (Универсальная десятич-ная классификация - УДК) асосида халқаро библиографик стандарт қабул этилиб, XV асрдан мавжудбўлган Европатилларидаги китоб ва мақопаларнинг системали карто-текасига зарба берди. Секин-аста УДК индекслари ҳам мукаммаллашиб борган.

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling