Мутахассисликка


Download 399.29 Kb.
bet11/16
Sana03.02.2023
Hajmi399.29 Kb.
#1150024
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1

Адабиётлар:

  1. Берков П.Н, Библиографическая эвристика. - М., 1960.

  2. Здобнов Н.В, История библиографии. - М., 1955.

  3. Кричевский Г.Г. Зарубежнме библиографии всеобшей истории
    //Вопрош истории. 1956, №11.

  4. Симон К.Р. История иносграннойбиблиографии, - М., 1963.

МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
Малакавий иш ёзиш услубияти
Режа:

  1. Реферат ва курс ишлари ёзиш.

  2. Битирув ишлари ёзиш учун кўйиладиган талаблар.

Реферат ва курс ишлари ёзиш. Илмий фаолиятбилан шуғулланиш учун инсон бир неча йиллар давомида ўзини бу ишга тайёрлаб бориши керак. Фақат шундан кейингина тадқиқот иши бошланади.
Илмий иш адабиётлар билан ишлашдан бошланади. Адабиётлар билан иш-лаш кўникмаси илк бор изланувчида талабалик даврида рефератлар ёзиш пайти-дан бошлаб шаклланиб боради. Курс ишини бажарганда бу кўникмалар малака-нинг биринчи босқичларига чиқади. Адабиётлар билан ишлашнингҳақиқий малака-си, магистрлик ва фан номзодлиги диссертацияси устида ишлаш жараёнида шакл-ланиб, такомиллашиб боради ҳамда фан доктори илмий даражасини олиш учун олиб борилган изланишлар жараёнида маромига етиб, тадқи^отчинингҳаёттарзи-га айлана бошлайди.
Реферат деб, талабани қизиқтирган ва фаннинг долзарб муаммосига айланган мавзудаги йирик асар ёки адабиётлар мажмуи таҳлилига бағишланган кичик бир илмий ишга айгилади.
Бунда талаба илмий раҳбари билан биргаликда, ўзини қизиқтирган долзарб мав-зуларнинг бирини реферат иши учун танлаб олади. Сўнгра шу мавзу устида бошқа тадқиқотчилар олиб борган изланишлар монография, илмий рисола ва мақолалар рўйхатини тузади. Одатда бу рўйхат камида иккита-учта шу мавзуга оид ёки яқин китоб ва иккита-учта мақоладан кам бўлмаслиги керак. Баъзи реферат йирик бир асарни таҳлил қилишга ҳам йўналтарилган бўлиши мумкин.
Махсусадабиётлар устида ишлаш, юқорида кўрсатилган йўл билан олиб бори-лади. Яъни талаба саҳифаланган уч варақни қўйиб олиб, адабиёт муаллифи ва ўзининг фикрларини уларга тушириб боради. Рўйхатдаги адабиётларнинг ҳамма-сига таҳлил бериб чиқилгандан кейин реферат ёзиш бошпанади. Мисол учун тала-ба «Тарихий география» фанидан рефератёзмоқчи. Унинг мавзуи қилиб, шу фан-нинг долзарб муаммоларидан бири бўлган «Тарихий картографиянинг шакллани-ши аватаравдиёти» деган масапани танлаб олган, дейлик. Рефератни ёзиш тахми-нан қуйидаги сатрлар билан бошланса, янглиш бўлмайди:
«Уаълумки, тарихий география доирасида XVI асрнинг иккинчи ярмида Ғар-бий Европада тарихий картография фан йўналиши сифатида шаклланди. Тари-хий картография ҳам илмий фан бўлиб, у асосан тарихий карталар ва атласлар гузиш, уларнинг услубини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Картографик усул-



Малакавий иш ёзиш услубияти
нинг тарих фанида кенг қўлланилиши тарихий картапар, янги тарихий-географик монографиялар, мацолалар, дарсликлар, қўлланмалар яратилишига олиб кел-ди, Тарихий карталарда тарихий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар, тарихий даврларни характерловчи омиллар, шунингдек, географик оқибатлар кўрсатиб ўтилади. Уму-мий тарихий карталар бу жараёнларни янада тўлиқроқ кўрсатишга, очиб бериш-га ҳаракат қилади. Ўтган асрлар давомида тарихий карталарнинг турли хиллари шаклланди: тарихий-иқтисодий, тарихий-сиёсий, тарихий-этнографик, археоло-гик, миллий-озодлик ҳаракатлари, деҳқонлар қўзғолони, инқилобий ҳаракатлар, ҳарбий-тарихий, маданият тарихи бўйича карталар ва ҳоказо. Тарихий картогра-фиянинг ривожланиши ҳар доим тарихий географияга боғлиқбўлмб келган. 1579 йили Абрахам Ортелий географик атласга учта тарихий картадан иборат қўшим-ча тузди. А.Ортелийнинг бу қўшимчаси кейинчалик 1603 йили 38 та картадан ибо-рат бўлган антик даврнинг географм атласини тузилишига олиб келди.
Ўзбекистонда ҳам бир қатор олимлар ва тадқдеқотчилар мазкур фан йўнали-ши бўйича шуғулланмоқдалар. Шулар ^аторига....» - деб, муаллифларинингисми ва шарифини ҳамда улар ёзиб, чоп эттирган китоб ёки мақолаларнинг номи аввалдан тузилган рўйхат бўйича қайд қилиниб, сўнгра бу адабиётларнинг таҳ-лили бошланади. Адабиётларнинг қисқача таҳлили ёзиб бўлинганидан кейин, муаллифларнинг фикрлари гуруҳларга ажраталади ҳамда улар фикрлари ора-сидаги фарқлар кўрсатилади. Охирида кўриб чиқилган адабиётлар таҳлилидан келиб чиқиб, реферат муаллифининг шахсий фикри келтириб, шу муаммонинг ечимидаги асосий иўналиш келтириб берилади ва реферат ниҳоясига еткази-лади,
Курс иши реферат ёзишдан анча фарқ қилади. Талабаларга курс иши ёзди-ришдан мақсад ўқув юртида йил давомида тўплаган билим ва кўнишаларини мустаҳкамлаш, эгалланган билимлари асосида янги билимларни аниқлай олиш-га ўргатиш яъни асосий билимлар асосида илмий билимлар шаклланишига кўникива ҳосил қилдиришдан иборат.
Курс ишини ёзишдан мақсад танлаган касби бўйича билим олишнинг маъ-лум бир босқичида ўқув фанидан олган билимларини мустаҳкамлаб, улар асо-сида илмий ишни ёзиш демакдир.
Курс ишини ёзиш ҳам реферат ёзиш кабм мавзуни танлашдан бошла-нади. Курс иши учун бир йил давомида ҳар хил фанлардан эгалланган на-зарий билимларни ва амалий машғулотларда орттирган кўникмаларини йўналишга бирлаштириш йўли билан мавзу танланади.
Курс иши ёзганда талаба тадқиқот ишида зарур бўлган бир йўла бир неча вазифани бажаради. Яъни аввало курс давомида касби бўйича ўтил-ган махсус фанлардан олинган билимларни амалиётда комплекс қўллаш-га ўрганади. Иккинчидан, курс иши ёзиш жараёнида ўқиш давомида турли
МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ
фанлардан згалланган билимларга бир неча бор қайта ва қайта мурожаат қилади.
Бу билимлар хотирасида қайтарилавериб, унинг малакасига айлана бошлай-ди. Учинчидан, курс ишини ёзганда талаба ҳар турли адабиётларни кўриб, улар билан танишади, уларни илмий таҳлил қилади. Шу туфайли унинг адабиётлар би-лан ишлаш кўникмаси малакага айлана боради. Ва, ниҳоят, курс ишини ёзганда талаба ўз фикрларини бошқаларга ёзма тил орқали ифода эта олиш кўнишасини эгаллайди.
Курс иши ёзишда ўтилган фанларнинг назарий асоспари қайтадан кўриб чиқи-либ, хотирасида тиклаб олишдан бошланади. Бунинг учун талаба курс давомида ўтилган фанлардан ўзи тузган конспектлари ва дарсликларни йиғиб олиб уларни солиштиради. Конспектида тафовут бўлса, сабабини аниқлайди ва тузатиб қўяди. Илмий раҳбари билан бир неча бор мулоқотда бўлганидан кейин, курс давомида олган билимларни амалиётда қўллашликни ўрганади. Шундан сўнг турли фанлар-дан олган бипшларини маълум бир вазиятда қўллаш йўлини ишлаб чиқади ва уни курс иши қилиб ёзади.
» Курс ишини бажаришда эгалланган билимларини амалиётда қўллаш услубини фақат ёзма равишда ифода этиш йўли билан кифояланмай, бу билимларини ҳаёт-да ишлатиш йўллариши ҳам ўрганади. Жумладан, курс иши бўлиб, комплекс тари-хий харитани шарҳлаш ёки бирор мавзунинг тарихнавислигини ёзиш ва ҳоказолар-ни киритса бўлади. Аммо ҳар қандай амалий иш бажарганда уни қандай бажарган-лигини ва қайси билимлардан фойдаланганлигинингбаёни ҳам бўлиши шарт.
Курс иши бажарилиб, илмий раҳбарнинг кўригидан ўтиб, унинг қониқарли жаво-би олингандан сўнг, курс иши олий ўқув юртларида қабул қилинган тартабда шакл-га келтирилиб, кафедрага топширилади.

Download 399.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling