Мутахассисликка
Download 399.29 Kb.
|
1 Саидбобоев З Мутахассисликка кириш 2006 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
Топшириқ ва саволлар:
Реферат ва курс иши ёзиш учун қўйиладиган талаблар нималардан иборат? Битирув ишининг кириш ^исми қандай тартибда ёзилади? Илмий диссертациялар ва монографиялардан фойдаланган ҳолда манба ва адабиётлар рўйхатини тузиш тартибини ўрганиб чиқинг. Адабиётлар: Каримов И.А.ЎзбекистонXXI асрга интилмоқда.-Т.: Ўзбекистон. 1999. Как вьшолнять, оформлять и зашицдать дипломную работу. Методические указания. - Ленинград., 1982. Нормативнне документь! по реформированию системн вьюшего образования Республики Узбекистан. Часть I. -T., 1998. Нормативнне материаль! по оформлению диссертации и автореферата. Методические указания, - Т,, ВАК РУз. 2003. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкзмасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори // «Халқ сўзи». 1998,28 июль. Aaronson S. Style in scientific writing. Current Contents. No. 2, 10 January, 1977. Day Robert A. How to write a scientific paper. ASM News, 1975. Trelease S.F. How to write scientific and technical papers. - Baltimore, 1958. Магистрлик диссертациясини ёзиш услублари ЦЦ Тадқиқот ҳақидаги умумий мулоҳазаларни ёзишда магистрант тарихий адабиётлардан олинган маълумотларни атрофлича таҳлил қилиши, уларнинг ютуқ ва камчиликларига тарихнавислик нуқтаи назаридан баҳо бериши, мавзу устида илмий иш олиб боришнинг мақсадга мувофиқлигини асослаб бериши ва шу соҳадаги вазифаларни аниқбелгилаб олмоғи лозим. Магистрлик диссертацияси битирувчи томонидан оқ қоғозга, машинкада ёки компьютерда чиройли, саводли кўчирилган, муқоваланган ҳолатда топшири-лади(қаранг; 6-7-илова). Магистрлик диссертациясинингҳажми 1,5 оралиқ ёзувда 65 саҳифадан кам бўлмаслиги, 90 саҳифадан ошмаслигм лозим. Агар магистрлик диссертацияеи талаб қилинган ҳажмда бажарилган бўлса-ю, унда илмий янгилик бўлмаса, дис-сертацияда мазмуний саёзлик, қайтариқ, кўчирмалар кўп бўлса, диссертация қайта ишланиб, талаблар даражасига етказилмагунча муҳокамага қабул қилин-майди. Иловалар диссертация ҳажми ҳисобига кирмайди. Магистрлик диссертациялари асосан ўзбек ва рус талларида ёзилади, баъ-зи ҳолларда чет тиллар (инглиз, француз, немис)да ҳам ёзилиши мумкин. Агар магмстрант диссертациясини чет тилида ёзмоқчи бўлса, бу факультет Илмий кенгашида муҳокама қилиниб, тасдиқланиши шарт, Янги ўзбек ёзувида (лотин графикасида) ва чег гилларда (инглиз, немис, француз) ёзилган магистрлик диссертацияларига қўшимча баллар кўйиш мум-шн. Магистрлик диссертацияси битирувчининг назарий билимлари ҳамда ҳаётий тажрибаси асосида вужудга келади. Бундан ташқари, битирувчи магистрлик диссертациясини ёзиши ва ҳимояга тайёрлаши жараёнида назарий фикр ва хулосаларини ҳаётга гатбиқэтиббориши, яъни илмий-оммабоп газета-журнал-ларда мақолалар эълон қилиши ёки магистрлик диссертацияси ечимларини фанга татбиқ этиб бориши лозим. Магистрлик диссертациялари натижаларини матбуотда эълон қилган битирувчилар меҳнати ҳимоя вақтида эътиборга оли-нади. Илмий раҳбар мавзу танланишидан тортиб, ҳимоя жараёнининг охиригача битирувчига йўл-йўриқ кўрсатувчи, магистрлик диссертацияси тайёрланиши-нинг сифати, савияси, суръатига муаллиф бялан баробар жавоб берувчи ус-тоздир, Магистрлик диссертациясига шу соҳа бўйича фан доктори ёки профессор-лик унвонига эга бўлган илмий раҳбар бошчилигида амалга оширилади. Мас-лаҳатчи ёки иккинчи раҳбар сифатида четдан ҳам мутахассислар жалб қили-ниши мумкин. Истисно тарзида, олий ўқув юрти Илмий Кенгашининг қарорига кўра фан номзоди, доцент ҳам илмий раҳбарликка тайинланишимумкин. М УТАХАССИСЛИККА КИРИШ Магистрлик диссертацияси мустақил илмий-амалий тадқиқот ҳисобланади. Унда битирувчининг мустақил илмий-ижодий фаолияти, шахсий дунёқараши, ижтимоий-сиёсий, маънавий қиёфаси, илмий-маърифий етуклик даражаси, фал-сафий тафаккур қобилияти ва лисоний саводхонлиги яққол намоён бўлиши ке-рак. Шунинг учун ҳам магистрлик диссертацияси шахсий изланиш ва ижодий меҳнат маҳсули ҳисобланади. Бинобарин, магистрлик диссертациялари ҳам-муаллифпикда бажарилмайди. Уни ҳар бир битирувчи алоҳида ёзади. Магистрантларга ўқиш давомида олгаи билимларини мустаҳкамлаш, кел-гусидаги илмий ишларм учун амалий ва илмий кўнишаларни ҳосил қилиш ва магистрлик диссертацияси ишлари учун керакли материалларни тўплаш учун кафедра мутахассислигидан келиб чиқиб турли амалиётларга, шунингдек, ар-хив ва кутубхоналарга юборилади. Ҳимоя ҳайъати диссертация муҳокама этилган кафедра таклифини ҳисоб-га олган ҳолда тақризчиларни тайинлайди. Ҳимоя кунини белгилайди. Ҳимоя жараёни учун шароит яратади. Ҳимоя жараёни қизғин, эркин мунозара, фикр алмашув руҳида ўтишини таъиинлайди. Ҳимоя жараёнини Ҳимоя ҳайъати ра-иси ва котиби ташкил зтади, бошқаради. Ҳимоя жараёнидан ҳимоя ҳайъати котибининграсмий маълумотномаси, илмий раҳбарнингхулосаси, битирувчи-нинг магистрлик диссертацияси асосида тайёрланган маърузаси, расмий тақ-ризчи тақризлари тингланади. Ҳимоя жараёни асосида ҳимоя ҳайъати баённомаси тузилади. Ҳимоя жа-раёни билан боғлиқ ҳужжатларни ҳимоя ҳайъати котиби юритади ва бу ҳуж-жатлар кейинчалик факультет архивида сақлаиади. Профессор-ўқитувчилар ва магистрларнинг норасмий тақризчи сифатидаги чиқишларига ҳам имконият берилади. Ҳимоя жараёни тугагач, ҳимоя ҳайъати магистрлик диссертацияси учун яши-рин овоз беришади ва шу куни унинг натижалари эълон қилинади. Юқори даражада ёзилган магистрлик диссертациялари муаллифлари маз-кур тадқиқотларини такомиллаштириш мақсадида аспирантурага тавсия эти-лади. Юқорида таъкидланганидек, мукаммал ёзилган магистрлик диссертаци-яларини қайта ишлаб такомиллаштириш мақсадида, махсус илмий даража учун ҳимояга тавсия этиш ҳам мумкин. Яхши ёзилган магистрлик диссертациялари-ни алоҳида китоб ҳолида ёхуд ихчамлаштириб, йирик мақола сифатида нашр зттириш кўзда тутилган. Магистрлик диссертациясини езиш услублари ЦЦ Download 399.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling