Мвзу: Қурилиш ташкилотларида материаллар инвентаризацияси хусусиятлари ва уни натижаларининг хисоби режа: Криш


Фо + Фд Ўф = -------------------- х 100 %


Download 67.99 Kb.
bet10/13
Sana25.12.2022
Hajmi67.99 Kb.
#1064965
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Курс иши 111

Фо + Фд
Ўф = -------------------- х 100 %
Мо + Мд
Бу ерда:
Фо ва Фд – материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг мос равишда ой бошига қолдиғи ва кирим қилинган қисмига тўғри келувчи суммаси ( ёки 1610 «Материаллар қиймати ўртасидаги фарқ» счётининг мос равишдаги бош қолдиғи ва дебет обороти суммалари);
Мо ва Мд – материалларнинг ҳисоб баҳосидаги ой бошига бўлган бош қолдиғи ва киримининг қиймати ( ёки 1000 «Материаллар» счётининг ҳисоб баҳоси бўйича мос равишдаги бош қолдиғи ва дебет оборот суммалари).
Материаллар сарфига тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси (Фс) қуйидагича топилади:
Фс = Мс * Ўф / 100 %
Бу ерда: Мс – материаллар чиқимининг ҳисоб баҳосидаги қиймати
Мисол: 1050 «Қурилиш материаллари» счётининг ҳисоб баҳосида қиймати ой бошига 10000000 сўм, 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётининг дебет қолдиғи 250000 сўм. Ҳисобот ойида кирим қилинган материалларнинг қиймати (ҚҚСсиз): (а) ҳисоб баҳосида 15000000 сўм; (б) ҳақиқий таннархи (харид қиймати) бўйича 16000000 сўм. Ҳисобот ойида қурилишга сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати 20000000 сўм.
Ушбу мисолда келтирилган маълумотлар бўйича:

  1. материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг ўртача фоизи 5 фоизга тенг бўлади:

  2. Ўф = (250000 + 1000000) / (10000000 + 15000000)* 100% = 5 %;

  3. (2) қурилишга сарфланган материалларга тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси 1000000 сўмга тенг бўлади:

  4. Фс = 20000000 * 5 % / 100 % = 1000000 сўм.

  5. 10-с қайдноманинг 2-ва -3 бўлимларида ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича материалларнинг бошланғич ва охирги қолдиғи, шунингдек уларнинг кирим ва чиқими ҳисоб баҳоларида акс эттирилади. Чунончи, бу бўлимларда материалларнинг чиқими уларнинг ҳисобдан чиқарилиш йўналишларини ифодаловчи синтетик счётлар ҳамда аналитик счётларнинг аниқ моддалари бўйича кўрсатилади. Қайдноманинг материаллар чиқимини ифода этувчи йиғма маълумотлари корреспонденцияланадиган синтетик ҳамда аналитик счётлар бўйича 10-с журнал-ордерга ўтказилади. Бу журнал-ордерда қурилиш ишларига сарфланган материалларнинг қиймати материаллар ҳаракати ва сарфи тўғрисидаги ҳисоботларда (М-19 ва М-29 шаклли ҳисоботлар) кўрсатилган харажат объектлари бўйича тақсимлаб чиқилади.

  6. Қурилиш ташкилотларида таъминотчилар билан сотиб олинган материаллар бўйича ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби 6-с журнал-ордерда юритилади. Ушбу журнал-ордерга ёзувлар хронологик тарзда таъминотчилардан олинган материалларга гувоҳлик берувчи счёт-фактуралар асосида амалга оширилади.

  7. Қурилиш ташкилотлари қурилиш ишларини буюртмачиларнинг ўзлари тақдим этган материаллар ҳамда ўрнатишга мўлжалланган ускуналар асосида ҳам бажаришлари мумкин. Агар ушбу бойликларни буюртмачи томонидан берилиши қурилиш ишлари шартномаларида кўзда тутилган бўлса, у ҳолда улар қурилиш ташкилотларида балансдан ташқари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ва 005 «»Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» счётларида ҳисобга олинади. Бу счётларга ёзувлар фақат бир томонлама қилинади. Чунончи, материаллар ва ускуналарнинг буюртмачилардан олиниши ушбу счётларнинг дебетида, сарфланиши эса кредитида акс эттирилади.

  8. Қурилиш ташкилотларида буюртмачилардан қурилиш ишларида фойдаланиш учун олган материаллар ва ускуналар бўйича материал ҳисоботи алоҳида юритилади. Бу материаллар ва ускуналар фақат буюртмачиларга тегишли қурилиш ишларига сарфланади. Олинган материаллар ва ускуналарнинг сарфи М-29 шаклли ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади.

  9. Буюртмачилардан олинган материаллар ва ускуналарнинг қиймати қурилиш ишларининг умумий смета қийматига киритилади, яъни улар пудратчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган «Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома–счёт-фактура»да буюртмачилар томонидан тақдим этилган материаллар ва ускуналар қиймати алоҳида қаторларда кўрсатилади, бироқ улар ўзаро-ҳисоб китобларда тўлов суммасига киритилмайди.



Download 67.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling