39.
|
Жами экспорт ҳажми.
|
1. Вилоятнинг экспорт хажмини 2023 йилда 3,0 фоизга, 2024 йилда 22 фоизга ўсишини таъминлаш.
2. Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари, товар ва хизматлар, аниқ муддатлар кесимида ойма-ой экспортга юклаш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш.
3. Экспорт прогноз кўрсаткичлари ижросини таъмин-лаш юзасидан амалга оширилаёт-ган чора-тадбирлар натижадорли-гини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш.
4. Экспорт прогнози ижросини таъминлаш, корхоналарга таъсирчан амалий ёрдам бериш мақсадида республикадаги йирик экспортчи корхоналарга тармоқлар, тижорат банклари ва ҳудудлардан масъул раҳбарларни бириктириш.
5. Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.
6. Маҳаллий корхоналарнинг экспорт фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида экспортолди молиялаштириш учун зарур кредит маблағларини ажратиб бориш.
7. Халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича “Маде ин Узбекистан” дастурини амалга ошириш.
|
2023-2024 йиллар
Ҳар
чоракда
Ҳар ойда
камида
1 марта
2023 йил
октябрь
2023-2024 йиллар
|
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров),
Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси,
Божхона бошқармаси
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
|
|
40.
|
Экспортёр корхоналар сонини ошириш.
|
1. Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали 2023 йилда 677 та, 2024 йилда 723 та тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб қилиш.
2. Инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш.
3. “Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида 2023 йилда 100 та экспортчини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш.
4. Маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида “тадбиркордан – экспортёргача” тамойили асосида чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маҳаллий корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш.
|
Тадбирлар графигига мувофиқ
2023 йил давомида,
ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда
|
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров),
Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси,
Божхона бошқармаси
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
|
|
41.
|
Халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сони.
|
1. Вилоятда халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини
2023 йилда 76 тага, 2024 йилда 87 тага етказиш.
2. Экспортёрга халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилишдаги харажатлар компенсация қилиб берилишини таъминлаш.
3. Экспортёрга фитосанитар сертификатлари ҳамда товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни экспортёрларга қоплаб бериш.
|
2023-2024 йиллар
Доимий равишда
Доимий равишда
|
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров),
Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси,
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
|
|
42.
|
Экспортга олиб чиқиладиган янги маҳсулотлар турлари
|
1. Вилоятда Экспортга олиб чиқиладиган янги маҳсулотлар турлари сонини 2023 йилда 10 тага, 2024 йилда 12 тага етказиш.
2. “Янги Ўзбекистон - рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури доирасида 2023 йилда 100 та экспортчини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш.
3. Маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида “тадбиркордан – экспортёргача” тамойили асосида чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маҳаллий корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш.
|
2023-2024 йиллар
Доимий равишда
Доимий равишда
|
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров),
Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси,
Божхона бошқармаси
|
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
|
|