Н. Ф. Замяткин matrix metod сизга хорижий тилни ўргатиб бўлмайди!


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/19
Sana03.12.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1798802
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Sizni xorijiy tilga orgatib bolmaydi

Нимадан бошламоқ керак? (Бу 
ахборотлар нодонлар учун эмас!) 
Энг аввало сизда ўзингизга тил ўрганиш 
борасида кучли лаёқат бўлиши керак. 
Шунчаки хоҳиш, истак - бу ҳали ҳеч нарса 
эмас. Рухсатингиз билан, тил ўрганишга 
бўлган кучли иштиёқ борасидаги ўз 
қарашларимни баён этсам. 
Иштиёққа ҳеч қандай мажбурийлик 
бўлмайди. У ҳозир урф бўлганидек, 
магнитофон қулоқчинини тақиб, дикторнинг 
ҳиссиз овозига жўр бўлиб, кўр-кўрона тил 
айлантириш 
эмас. 
Чет 
тилидаги 
кинофильмларни 
таржимасиз 
кўришга 
уриниб, миянгизни зўриқтиришингиз ҳам тил 


ўрганишга бўлган иштиёқингиздан дарак 
бермайди. 
Машғулот 
мобайнида 
соат 
милларига ҳасратли нигоҳ ташлашингиз эса 
сизнинг бу ерда ортиқча эканлигингиз 
белгисидир. Машгулот тугагани сабабли 
енгил тин олаётган бўлсангиз, сизга битта 
дўстона маслаҳатим, бу дунёда шундоқ ҳам 
чегаралаб 
берилган 
вақтингизни 
иштиёқларингизни оловлантирувчи ва наф 
келтирувчи бошқа ишларга сарфлаганингиз 
маъқул. 
Иштиёқ - бу тил ўрганишни чин 
юракдан севишингиз ва жон-жаҳдингиз 
билан унга интилишингиздир. Агар шундай 
бўлмаса, 
бу 
машғулотни 
ўз 
вақтида 
тўхтаганингиз яхши. 
Мен такрорлашдан чарчамайман, сизга 
ҳатто энг зўр профессор ҳам хорижий 
тилни ўзингизга ўргатганингиздай ўргата 
олмайди. Мабодо сиз замонавий жиҳозланган 
тил ўргатиш марказларигина мушкулимни 
осон қила олади, десангиз янглишасиз. Сиз 
иштиёқсиз одам бўлсангиз, курсларга келасиз 
ва қулай ўриндиқларга ўрнашиб олиб, 
қуйидагича ўй билан кута бошлайсиз: «Қани, 


менга 
фалон 
тилни 
ўргатингларчи! 
Сарфлаган пулимга ачинмаслигим учун 
нималар қила оласизлар?» 
Модомики, сиз тилни менга кимдир 
ўргатиб қўяди, деган фикрдан халос бўлмас 
экансиз, ҳатто ўз она тилингизни ҳам тўлиқ 
ўргана олмайсиз. 
Ҳаётда нимагадир эришишнинг яна бир 
шарти эса ўзингизни ношуд деб ҳисоблашга 
барҳам беришдир. Чунки сиз ҳеч ҳам ношуд 
эмассиз. Фақат «мен буни уддалай олмайман» 
деган ноўрин фикр ич-этингизни кемириб 
ётибди. Бу эса ичингиздаги сизга қарши 
ишлайдиган тизимдир. Атрофга эътибор 
беринг. 
Тил 
ўргатиш 
курсларидаги 
ҳамхоналарингиз сони тобора камайиб 
бормоқда? Демак, тизим ишлаяпти. Сиз эса 
таслим бўлманг! 
Кўникишимизга тўғри келади. Бизда 
махсус ўқиш усулларини ўргатувчи дарслар ва 
дарсликлар йўқ. Ҳамма кўзлаган ниятига 
ўзича, ўз билганини қилиб, бир амаллаб 
эришади. Сиз ҳам ўз имкониятларингизга 
таянинг. Меҳнат ва фақат меҳнат 

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling