Н. Ф. Замяткин matrix metod сизга хорижий тилни
Бу йўналишда кўзланган ниятга эришиш учун
Download 1.23 Mb. Pdf ko'rish
|
Zamyatkin - Sizga xorijiy tilni o\'rgatib bo\'lmaydi
Бу йўналишда кўзланган ниятга эришиш учун
йил давомида камида минг соат шуғулланиш керак. Бундан ташқари ўрганилаѐтган тилда ѐзилган уч минг саҳифадан иборат матнни ўқиб, таржима қилиш лозим. Бу машғулот кишидан қатъий режани талаб қилади. Агар бир кунда тил урганиш учун уч соат вақт ажратган бўлсангиз, унинг икки соатини ўрганишга, бир соатини эса диалог ѐки матнларни тинглашга сарф қилинг. Шундан кейин икки ѐки уч соат давомида матн ўқинг ва таржима қилинг. Аввалига луғатлардан фойдаланасиз. Аста-секин сўзларнинг таржимаси хотирангизда қоладиган бўлади. Бу кўр-кўрона луғат ѐдлашга караганда анча самарали ва фойдали усул. Бир йилдан кейин қарабсизки, чет тили сизга ўз она тилингиздай қадрдон бўлиб қолади. Энди сиз учун янги ва кенг имкониятли босқичлар бошланади. Бу иш учун сиздан ортиқча куч талаб қилинмаѐтганини сеза бошлайсиз. Лекин бир йил жуда оз муддат. Ўз устида назорат юритмаган одам янги босқичга икки ѐки уч йилда етиб келса ҳам ажабланмаган бўлардим. Аммо сиз ҳақингизда бундай хулоса чиқаришни истамайман, менинг тиришқоқ ўқувчим. Ана шу биринчи ва энг қийин бир йиллик босқичдан ўтиш учун АҚШ Мудофаа Вазирлигининг Монтерейдаги хорижий тиллар институтида талабалар бир кунда олти соат мобайнида ўқув хоналарида ўқитувчи ҳамкорлигида шуғулланадилар. Дарсдан кейинги икки соат давомида эса уйга берилган топширикларни бажарадилар. Бундай тартиб тилни тўлақонли ўрганиш гаровидир. «Ўҳ-ҳў, бу қийин иш экан. Мен буни уддалай олмайман. Бунга кучим ҳам, вақтим ҳам етмайди. Ахир ишдаги одам бўлсам», - деяпсиз-а? Тўғри эшитдимми? Эҳ, менинг ўта банд ўқувчим, сиз ҳали ким билан иш бошлаганингизни билмайсиз шекилли. Мени ҳар қандай бўлмағур гапларга ишонтириш асло мумкин эмас. Энди ижозатингиз билан, сизнинг кун давомида нималар билан машғул бўлишингизга бир кўз югуртириб чиқсак. Уйкудан тургач, ювиниб-тараниб, нонушта қиласиз. Шу қисқагина вақт давомида телевизор кўриш учун қимматли вақтингиздан албатта улуш ажратасиз. Кийиниб, ишга жўнайсиз. Ўн беш ѐки ўттиз дакиқани йўлга сарфлайсиз. Шундай қилишга мажбурсиз. Аммо шу пайтларда қулоғингиз бўш бўладику. Ҳозир техника жуда маромида ривожланган. Кўча-кўйларда қулоғига мослама такиб олиб, мусиқа эшитиб кетаѐтган ѐшларга кўзингиз тушгандир. Сиз ҳам плеер сотиб олиб, санаб ўтилган вақтлар мобайнида чет тилидаги матнларни тинглашингиз мумкинми? Бу усулдан кўпчилик фойдаланади. Кечки пайтлари уйқудан олдин икки соат вақтни матн ўқиб, таржима қилишга сарфлаш мумкин. Озроқ мулоҳаза килингчи, сиз учун оқшомлари вақтингизни бемалол банд қилаѐтган сериал-у, телекўрсатувлар шу қадар аҳамиятлими? Сиз яхшиси менга бўш вақтингизни топишга кўмаклашинг. Ҳа, айтгандай, ҳамкасбларингиз-у, таниш-билишларингиз билан юзма-юзми ѐки телефондами ғийбатлашадиган қимматли дақиқаларингиз мавжудлигини ҳам эсдан чиқарманг. Нимани астойдил кидирсангиз, албатта топасиз. Жумладан вақтни ҳам. Айниқса жиддий юмушлар учун. Яна қайта уқтираман, ўзингизга жавоб беролмасангиз, тилни тинч қўйинг. Бу соҳада мени ташвишлантирадиган яна бир жиҳат бор: диалоглар-даги оҳангдорликнинг бузилиши. Инглиз тилини ўрганаѐтган одам инглизча ажабланиши, саволни ҳам инглизча оҳангда бериши ва ўша оҳангда тасдикдлаши ѐки инкор этиши керак. Афсуски, ҳеч кайси ўқитувчи бу масалага эътибор ҳам бермайди. Ахир ҳар бир тилнинг ўзига хос оҳанги бўлади. Бундай жиҳатларга аҳамият бермайдиган «мутахассислар» туфайли билимлари-мизда кемтиклар пайдо бўлади. Иўлимизда учрайдиган ғовлардан яна биттаси - уйқучанликдир. Истайсизми-йўқми, чет тилидаги матнларни мутолаа қилаѐтганда кишини уйқу элтади. Илжайишга шошилмангда, матнларни баланд овозда ўқиш кераклиги тўғрисидаги тавсияларимни эсланг. Улар бежиз айтилмаган. Айнан уйқучанликни бартараф қилиш кераклиги тўғрисида, худди келишиб олингандек, ҳеч ким лом-мим демайди. Гарчи бу ҳолат ҳамма ўрга-нувчиларга хос бўлса ҳам. Download 1.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling