*қурилиш-йиғиш ишлари ишлаѐтган корхона ҳудуди (цех, участка)да бажарилганида, имзо билан расмийлаштирилади.
Изоҳ: Наряд-рухсат икки нусхада (1-си нарядим берган шахсда, 2-си ишларнинг масъул раҳбарида сақланади) расмийлаштирилади, ишлар ишлаб турган корхона ҳудудида бажарилганда наряд-рухсат уч нусхада расмийлаштирилади(3-нусха ишлаѐтган корхонанинг масъул шахсига топширилади).
72 - бет ҚМҚ 3.01.02-00
ИЛОВА
БАЖАРИЛИШИ УЧУН НАРЯД-РУХСАТ БЕРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ИШЛАРНИНГТАҲМИНИЙ РЎЙХАТИ
Электр узатиш ҳаво линиялари, газ қувурлари, шунингдек енгил алангаланувчи ѐки ѐнилғи суюқликлар, ѐнувчи ѐки суюлтирилган газлар омборларининг кўрик зоналарида қурилиш машиналаридан фойдаланиб бажариладиган қурилиш-йиғиш ишлари.
Қудуқларда, шурфларда ѐки ѐпик идишларда бажариладиган қурилиш- йиғиш ишлари.
Патоген зарарланган тупроқли (ахлатхоналар, ҳайвонот қабристонлари ва ш.ў.) участкалардаги тупроқ ишларида.
Ишлаѐтган корхона ҳудудида ишларни бажарилаѐтганда, ишлаѐтган корхона томонидан ишлаб чиқаришга ҳавф мавжуд бўлиши ѐки юзага келиши мумкин бўлгандаги қурилиш-йиғиш ишлари.
Авария ҳолатида бўлган биноларда ѐки иншоотларда бажариладиган қурилиш-йиғиш ишлари.
Доимий мавжуд бўлган ҳавфли ишлаб чиқариш омиллиб зоналар соҳаларида бажариладиган қурилиш-йиғиш ишлари.
Порох инструментлари қўллашга йиғиш ва махсус қурилиш ишлари (ВСН 410-80 «Йиғиш ва махсус қурилиш ишларини бажаришда порох инструментларини қўллаш бўйича йўриқнома»га кўра махсус шаклли наряд- рухсатнома).
ҚМҚ 3.01.02-00 73 - бет
Do'stlaringiz bilan baham: |