Н. И. Петров (Ўзр давархитектқурилиш), В. А


ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИ ИШЛАТИШ


Download 405.89 Kb.
bet5/61
Sana18.06.2023
Hajmi405.89 Kb.
#1591716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
КМК 3.01.02-00

ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИ ИШЛАТИШ





    1. Қурилиш машиналарини (механизмларни, кичик механизацияни) ишлатишни, шунингдек техник ҳизмат кўрсатишни ҳам ГОСТ 12.3.0033-84, СНиП 3,01.01-85 ва тайѐрловчи завод йўриқномалари талабларига мос тарзда амалга ошириши лозим. Юк кўтаргич машиналарни ишлатиш, юқоридагилардан ташқари, «Саноат контехназорат» Агентлиги тасдиқлаган юк кўтаргич кранларнинг тузилиши ва ҳавфсиз ишлатилиш қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши лозим.

    2. Қурилиш машиналарини ишлаш ҳолатида сақлашга масъул шахслар тайѐрловчи заводнинг ишлатиш ҳужжатлари талабларига мос тарзда уларнинг техник ҳизматини ва таъмирини ўтказишни таъминлаб туришлари лозим.

    3. Машиналарни кўллаш билан қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи ташкилотларининг иш берувчилари ушбу машиналарни қўллаш асосида ишларни ҳавфсиз бажариш бўйича қоида ва йўриқномаларни билишга билим назоратидан ўтган шахслар ичидан ушбу ишларни ҳавфсиз бажарилишига масъул муҳандис-техник ходимларни тайинлашлари шартдир.

    4. Машиналардан фойдаланган ҳолда ишлар бошлангунча ишлар раҳбари машиналарнинг ҳаракати ва машиналарни ўрнатиш тузилмасини, электр юритгичга эга бўлган машиналарнинг ўрнини ва нолланиш (ерлаш) усулини, машинист (оператор)нинг машинага ҳизмат қилувчи ишчи-сигналчи билан ўзаро боғланиши ва сигнал бериш усулини кўрсатиши, сигналчининг жойлашиш (лозим бўлганда) ўрнини белгилаб бериши, шунингдек ишчи зонанинг тегишлича ѐритилишини таъминлаши лозим.

    5. Машиналарнинг иш ўрни шундай аниқлансинки, токи ишчи зонани кузатиш ва маневр учун жой етарли бўлсин. Агар баландлиги 36 м дан ортиқ баландликли бинолар ва иншоотларни қуришда ишлаш соҳасини етарлича

ҚМҚ 3.01.02-00 19 - бет
кузатиш имкони бўлмаса, ѐки унга сигнал бераѐтган ишчини махсус ажратилган сигналчини кўролмаса, бу ҳолда машинист билан сигналчи орасида икки томонлама радиоалоқа ѐки телефон алоқа ўрнатилиши лозим. Машинистга сигнал бериш учун оралиқ. Сигналчилардан фойдаланиш тақиқланади.

    1. Иш жараѐнида ѐки машинанинг ҳаракати вақтида бериладиган сигналларнинг мазмуни унинг иши билан барча шахсларга тушунтириб қўйилиши лозим.

Машинанинг ишлаш зонасида ҳавфсизлик белгилари ва огоҳлантирувчи ѐзувлар ўрнатилиши лозим.

    1. Юритгичи ишлаѐтган (уланган) машиналарни назоратсиз қолдиришга рухсат берилмайди.

    2. Нишоблари мустаҳкамланмаган ўйиқлаp (чуқурликлар, хандаклар, ариқлар ва х.) яқинида машиналарнинг кўчишига, ўрнатилишига ва ишлашига грунтнинг қулаш призмасидан ташқарида фақат ишларни бажариш лойиҳасида белгиланган масофалардагина рухсат берилади.

Ишларни бажариш лойиҳасида махсус кўрсатмалар бўлмаганда, ўйиқнинг нишоби асосида уфқ бўйича машинанинг энг яқин таянчларигача масофа 3- жадвалдан олинади.

    1. Машиналарни ишлаѐтганда уларнинг шамол таъсирида ѐки жой нишоб бўлганда, ағдарилиб кетишининг ѐки ўз-ўзидан кўчишининг олдини олувчи тадбирлар қурилиши лозим.

    2. Электр узатишнинг ҳаво линиялари ҳимоя зоналарида машиналар ѐрдамида ишлар бажарилаѐтганда, ГОСТ 12.1.013-78 талабларини бажариш лозим.

Download 405.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling