Эгасининг номи ѐзилган ҳужжатли қимматли қоғозга бўлган мулк ҳуқуқи
олувчига
қимматли қоғоз бланкасига белгиланган тартибда тегишли ѐзув
киритилган пайтдан
эътиборан ўтади.
Қимматли қоғоз билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган
ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан олувчига ўтади.
38-
модда. Қимматли қоғозлар
марказий депозитарийси
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат унитар корхонаси шаклида
ташкил этилади ҳамда фаолиятини хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар ва
бошқа тушумлар ҳисобидан амалга оширади.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари
учун тарифларнинг
миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича
ваколатли давлат органи
томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: