Кирим тўлов топшириқномаси Платежное поручение входящее кирим тўлов топшириқномаларини шакллантириш учун мўлжалланган. Танланган ҳўжалик операциясига мувофиқ жадвал шаклидаги реквизитлар тўплами ўзгариб боради. Ҳужжат орқали ҳўжалик операцияларининг қуйидаги турлари акс эттирилади: Ҳаридордан тўлов; Таъминловчи томонидан пул маблағларининг қайтарилиши; Кредитлар ва қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар; Контрагентлар билан бўладиган бошқа ҳисоб-китоблар; Тўлов карталари ва банк кредитлари бўйича тушум; Бошқа турдаги келиб тушишлар; Оплата от покупателя операцияси ҳаридорлардан нақд бўлмаган пул маблағларининг келиб тушишини акс эттириш учун мўлжалланган. Возврат денежных средств поставщиком таъминловчилар томонидан нақд бўлмаган пул маблағлари келиб тушганида танланади. Расчеты по кредитам и займам кредитлар ва қарзлар бўйича нақд бўлмаган пул маблағларининг келиб тушишида танланади. Шартноманинг Прочее турини танлаш зарур. Прочие расчеты с контрагентами операцияси контрагентлар билан шартномалар бўйича бошқа ҳисоб-китобларни рўйҳатга олишда танланади. Поступления от продаж по платежным картам и банковским кредитам операциси кредитга сотилган товарлар учун тўловлар ва ҳаридорнинг тўлов картаси орқали амалга оширилган тўловларнинг ташкилотнинг ҳисоб рақамига келиб тушишини акс эттириш учун мўлжалланган. Қолган барча ҳолларда Прочие поступ¬ления операцияси танланади.
Янги ҳужжатни қўшиш
Янги ҳужжатни қўшиш учун ҳужжатлар журналида (Банк-Платежное поручение входящее менюси)
тугмасини босиш, очилган ойнада операция турини танлаб, ОКни босиш зарур.
Ҳужжат шаклида барча реквизитларни кетма-кет тўлдириш лозим. Танланган операция турига қараб реквизитлар таркиби ўзгариб боради.
Масалан, Оплата от покупателя операциясини танлашда фойдаланувчи қуйидаги реквизитларни тўлдириши зарур: - Масалан, Оплата от покупателя операциясини танлашда фойдаланувчи қуйидаги реквизитларни тўлдириши зарур:
- Счет учета – счетлар рўйҳатидан пул маблағлари келиб тушган счет танланади
Do'stlaringiz bilan baham: |