1.Маҳсулот жўнатувчи корхона билан маҳсулот олувчи корхона ўртасида хўжалик шартномаси тузилади. - 1.Маҳсулот жўнатувчи корхона билан маҳсулот олувчи корхона ўртасида хўжалик шартномаси тузилади.
- 2. Маҳсулот жўнатувчи корхона маҳсулот олувчи корхонага товар жўнатади.
- 3. Маҳсулот жўнатувчи корхона ўзига хизмат кўрсатувчи банк бўлимига тўлов талабномаси ва товар - транспорт ҳужжатларини тақдим қилади.
- 4. Маҳсулот жўнатувчи корхона маҳсулот олувчи корхона банкига почта ёки курьерлар орқали ҳужжатлар жўнатади.
- 5. Маҳсулот олувчи корхона банки келиб тушган тўлов талабномасини акцептлаш учун маҳсулот олувчи корхонага беради.
- 6. Корхона ўз банкига акцептланган талабномани тақдим этади.
- 7. Маҳсулот олувчи корхона банки талабномада кўрсатилган суммани тўловчи корхона ҳисобварағидан чегириб,
- талабнома бўйича тўловни амалга оширади.
- 8. Маҳсулот олувчи корхона банки Ҳисобғ китоб марказига тўланган электрон тўлов талабномасини модем орқали жўнатади.
- 9. Ҳисоб- китоб маркази электрон тўлов тизими орқали тўланган талабномани маҳсулот сотувчи корхона банкига ўтказади.
- 10. Маҳсулот сотувчи корхона банки талабнома суммасини маҳсулот сотувчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказади.
- 11. Тўловнинг келиб тушганлигини хабар қилиш учун компьютерда чиқарилган электрон тўлов талабномасининг иккинчи нусҳасини ҳисобварағдан кўчирма билан биргаликда маҳсулот сотувчи корхонага топширади.
-
- Аккредетив—бу мижознинг топшириғига кўра шартнома бўйича унинг контрогенти фойдасига берилаётган банкнинг шартли пул мажбуриятидир
Do'stlaringiz bilan baham: |