Нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳужжатлари 2- топшириқ Берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда М1


Download 32.5 Kb.
Sana22.04.2023
Hajmi32.5 Kb.
#1382183
Bog'liq
nYOIF4VMy1nxiDbJ6mvdTbFHdgCnoAlz




14-вариант
1-топшириқ
Ўзбекистон Республикасида қандай нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қандай пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларидан фойдаланилади? Уларга таъриф беринг.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб ҳужжатлари








2- топшириқ
Берилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда М1 пул агрегатининг миқдорини аниқланг.
*муомалага чиқарилган нақд пуллар – 12 440 млрд. сўм
*тижорат банкларининг депозит сертификатлари – 1 260 млрд. сўм.
*талаб қилиб олинадиган депозитлар – 37 601 млрд. сўм
*муддатли депозитлар – 14 070 млрд. сўм
*жамғарма депозитлар – 4 470 млрд. сўм
*давлат қимматли қоғозлари – 4 710 млрд. сўм.
1-топшириқ

Юқорида қайд этилган нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширишда қуйидаги пул – ҳисоб – китоб ҳужжатларидан фойдаланади:


– тўлов топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз сотиб олган товарлар ёки хизматлар учун ўз ҳисобварағидан маблағни тўлаш ҳақидаги топшириғини ўзига хизмат кўрсатадиган банкка беради;
– тўлов талабномаси, ушбу ҳужжат асосида мижоз жўнатган мол ёки кўрсатган хизматлар учун тўловни мол сотиб олувчидан ундириб бериш ҳақида ўзига хизмат кўрсатадиган банкка тақдим этади;
– инкассо топшириқномаси, ушбу ҳужжат асосида Марказий банк томонидан белгилаб қўйилган ташкилотлар тўловчининг ҳисобварағидаги маблағни унинг розилигини олмасдан тегишли манзилга ўтказиб бериш ҳақида банкка топшириқ беради, агар тўловчининг ҳисобварағида маблағ етарли ёки мавжуд бўлмаса инкассо топшириқномаси картотека 2 да ҳисобга олиб борилади;
аккредитивга ариза, мижоз сотиб оладиган товарлар ва хизматлар учун тўланадиган маблағларни депонентлаш ҳақида ўз банкига тақдим этадиган ҳужжат ҳисобланади;
– ҳисоб – китоб чеки, асосан жисмоний шахслар ва савдо ташкилотлари ўртасида қўлланиладиган ҳужжат бўлиб, учинчи шахс, асосан савдо ташкилотлари чекдаги маблағни талаб қилиб ўз банкига тақдим этади;
мемориал ордер, ушбу ҳужжат банкнинг ички операцияларини бажаришда, шунингдек, шартномада кўрсатилган ҳолларда мижозларнинг ҳисобварақларидан маблағларни кўчиришда банк томонидан қўлланилади.
Download 32.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling