Нафар ўқувчилар таълим олмоқда ва 390 нафар педагог-ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Туманда таълим та


Download 22.63 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi22.63 Kb.
#1493430
Bog'liq
ХТБ Доклад 2022


Ассалому алайкум, ҳурматли Президент!
Умумтаълим мактаблари:
Туман халқ таълими тизимида 35 та (1 ихтисослаштирилган мактаб) мавжуд бўлиб, уларда 16053 нафар ўқувчилар таълим олмоқда ва 2390 нафар педагог-ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқдалар. Туманда таълим 2 та (ўзбек ва рус) тилларида олиб борилмоқда.
2021-2022 ўқув йилида битирувчилар сони 1289 нафарни ташкил этган ва шулардан 502 (39%) нафари олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинди.
Туманда 130 нафар чет тили ўқитувчилари фаолият юритиб келишмоқда. 2022 йилда 50 нафари (80 фоизи) турли хилдаги сертификатларга эга бўлишган.
Бугунги кунда туманда таҳсил олаётган ўқувчилардан 21 нафари IELTS ва миллий сертификатларга эга бўлишди.
Ўқувчиларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида иштирок этишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида 8 та мактаб ва “Баркамол авлод” болалар мактаби замонавий компьютер техникаси билан таъминланди.
Педагог кадрларнинг сифат таркибини янада яхшилаш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, олий тоифали ўқитувчилар улуши 21,9 фоизга (2021 йилга нисбатан 5,1  фоизга ўсган), биринчи тоифали
30,5 фоизга (2021 йилга нисбатан 4,7 фоизга ўсган), иккинчи тоифали 37,6 фоизга (2021 йилга нисбатан 3,3 фоизга ўсган) етказилди.
2022 йилда 3 та умумий ўрта таълим мактабига 6,638 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, мукаммал таъмирлаш ишлари ҳамда 1 та мактабга 120 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари амалга оширилди.
Download 22.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling